Фарғоналик ишчилар яна норозилик намойишида

Снимок,,,,,,,

Фарғоналик ҳуқуқ ҳимоячиларининг хабарига кўра, кеча, 26 августда, куннинг иккинчи ярмида Фарғона шаҳридаги Нефтни қайта ишлаш заводининг 400 чамаси ишчилари яна норозилик намойишига тўпландилар.

Улар 4–5 ойдан бери маошларини, пенсиялари ва болалари нафақаларини, дивидендларини ололмаётганликлари учун шу тадбирни ўтказдилар.

Гарчи Ўзбекнефтгазхолдинг компанияси бошлиқлари 15–25 августда маошларни тўлиқ тўлаб бериш тўғрисида ваъда берган бўлсалар-да, ҳанузгача улар ўз ваъдаларининг устидан чиқишмапти.

Ишчиларнинг айтишича, 7 минг ишчининг атиги 10 фоизигагина ўтган апрель ойи учун иш ҳақи берилган, уларга Мустақиллик байрами арафасида ҳар ишчига ойлик маошлари хисобидан 10 килограммдан гуруч тарқатилган, холос.

Бир соатча давом этган намойиш ўзларини қўриқлаш хизмати ходимлари деб таништирган одамлар томонидан тарқатиб юборилди.

27 август 2003 йил

 

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.