Фарғона вилоят ИИБ бошлиғи вазифасини бажарувчи Амин Тошхўжаевни истеъфосини талаб қиламиз!

Снимок,,,,,,,

Т е л е г р а м м а

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовга

Жаноб Ислом Абдуғаниевич!

Биз сиздан Мамлакат рахбари сифатида Фарғона вилояти Ички Ишлар Бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Аминжон Тошхўжаевнинг жиноий кирдикорларига ҳаққоний бахо бериб, ушбу қонунбузар амалдорни зудлик билан хизмат вазифасидан четлатишингизни ва унга нисбатан жиноят иши қўзғатишингизни талаб қиламиз.

“Ўтюраклар” Клубида Фарғонанинг бош милиционерининг хизмат вазифасидан четлатиб, унга нисбатан жиноят иши қўзғатишни талаб қилишимизга барча асослар бор.

Шу далиллардан баъзиларини хукмингизга хавола қиламиз:

Ж у м л а д а н:

2–октябрь куни кеч соат 21ларда Фарғона шаҳридаги Савдогарбанкда постда турган милиция сержанти Шоир Холматов ўз хизмат постини ташлаб, Фарғона шаҳар Новаторов кўчаси 41–уйда яшовчи маъмурий органлар рахбарларининг тинч фуқароларга қарши хужумлар уюштирувчи жиноий шерикларидан бўлмиш фохиша аёлникига маиший бузуқлик қилиш учун борган. У ерда фохишахонага маишатга борган Миллий Хавфсизлик Хизмати вакили билан тўқнаш келиб, ўта маст холатда бўлганлиги боис тўполон кўтарган.

Жанжал кучайиб кетавергач, МХХ ходими қўл остидаги ходимини тартибга чақириб қўйишини талаб қилиб Фарғона шаҳар ИИБ Қўриқлаш бўлими бошлиғи милиция подполковниги Таваккал Рахматуллаевни чақиртирган. Рация орқали ходимининг кирдикорларидан хабар топиб, воқеа жойига етиб борган Таваккал Раҳматуллаевни қўл остидаги ходими Шоир Холматов отиб қўйган.

Ўқ Таваккал Рахматуллаевнинг ўпкасига тегиб, ўпканинг тўрт жойи ўқдан тешилган. Рахбарини отиб қўйган Шоир Холматов баттар жазавага тушиб МХХ ходимини ва фохиша аёлни гаровга олган. Кеч соат 22ларда бу фожеа содир бўлган бўлса атига кечаси соат учдагина Шоир Холматов хибсга олинган. Унгача гаровга олинганлар ҳаёти хавф остида бўлган. Хозирда Таваккал Рахматуллаев Фарғона шаҳридаги вилоят шошилинч тез тиббий шифохонасининг экстренный травматология бўлими 9–палатасида оғир аҳволда ётибди. Шифохона шу куниданоқ милиция ва махсус хизмат вакиллари томонидан ўраб олинган ва шифохонага келаётган ҳар бир фуқаро сўроқ савол қилинмоқда. РахматуллаевТаваккалнинг олдига эса хеч ким қўйилмаяпти.

Иккинчи мисол:

6–сентябрь куни кечаси 23ларда Марғилон шаҳар Уста Олим кўчаси 28–уйда яшовчи 1971 йилда туғилган фуқаро Давронов Дилшод ўзининг бошқарувидаги оқ рангли давлат номери 15 Н 28–79 рақамли Дамас автомашинасида Янги Марғилон шаҳарчасини охирги бекатида турганида 2 та милиционер келиб, Дилшодга «сен маст холатда машина бошқараяпсан экан, машинани калитини бер» деб дўқ қилишган.

Дилшод ҳақиқатдан ҳам озгина спиртли ичимлик ичганлигини, лекин машинани ўзи бошқармаслигини, ёнида Илҳомжон исмли хайдовчи борлигини айтган. Милиционерлар автомашина калитини тортиб олмокчи бўлганларида Дилшод машина калитини оғзига солиб олган. Шунда Дилшод исмли милиционер рация орқали шерикларини чақирган. Кейин УАЗикда яна 2 та милиционер етиб келишган. Дилшод ўзини ҳимоя қилиш учун қўлига тутиб олган таёғини милиционерлар тортиб олганлар ва УАЗикка ўтказиб Янги Марғилон шаҳарчаси милиция бўлимига олиб боришган.

Милиция идорасига олиб боришгандан сўнг Дилшодга умуман нотаниш бўлган милиция ходими Дилшодни қорнига дубинка билан қаттиқ урган ва улар «сенга милицияга бўйсунмасликни ўргатиб қўямиз» деб 4 киши бошларига, орқаларига тинимсиз дубинка билан тепкилар билан уришган, юзини ерга ишқалашган ва ҳақорат қилишган. Дилшод «Мен сизларни таниб олдим, прокуратурага мурожаат қиламан» деганида «милицияга қарши чиқадиган ўғил бола Дамасчи ҳали туғилмаган, сени эркакликдан чиқариб қўямиз» деб аёвсиз калтаклашган. «Мана шу оёқларинг билан прокуратурага борасанми?» деб оёғидаги красовкани ипини ечиб, оёқ қўлини боғлашган ва оёғининг юз бетига дубинка билан уришган.

Оёқларини Дилшодни бошига оёқларини қўйиб бошларига тепишган ва мазах қилишган. Шундан сўнг оёқ–қўлини ечишини сўраб ялинганда милиционерлар қулоқ солишмаган. Шундан сўнг 15 суткага қамалган Рустам исмли шахс Дилшоднги оёғини ечган. Милиционерлар Дилшодни Марғилон станциясидаги тиббий хушёрхонага олиб боришган. Доктор Дилшодни аҳволи оғирлигига қарамай милиционерларни гапи билан шифохонадаги камерага тиққан. Азонда 6ларда бегона 2 та милиционер Дилшодни шифохонадан олиб кетиб, Янги Марғилон ИИБга олиб боришган. У ердаги рахбар Норматов Абдусатторни кутишган. У келмагач, 11ларда Дилшодни шаҳар ДАН бўлимига олиб боришган ва у ерда Дилшодни спиртли ичимлик ичиб маст холатда автомашина бошқарганлик айбини қўйиб протокол расмийлаштиришган.

Янги Марғилон шаҳарчаси ИИБ бошлиғи Норматов Абдусаттор Дилшодга «сани ўзингда айб экан, қамалган экансан, яшаш жойингдан характеристика олиб кел» деган. Дилшод калтакланганини айтиб, баданини кўп жойларидаги жароҳат изларини, моматалоқларни кўрсатса Норматов индамаган. Кейинчалик Дилшодга Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги Кодекснинг 194–моддасини қўллаб милиция ходимига бўйсунмасликда айблаб, маъмурий иш қўзғашибди.. Дилшодни аҳволи оғирлашиб кўнгли айниб, ўзини ёмон хис қилиши ўтиб кетмагач, оила аъзолари тез тиббий ёрдам чақиришган.

Давронов Дилшод ўта оғир аҳволда Марғилон шаҳар Марказий шифохонасининг экстренный травмотология бўлимининг 3–палатасига ётқизилган. Милиция идорасидан вакиллар келиб ариза қилмаслигини, ҳамма харажатларини тўлашларини айтишган. Дилшод кўнмаган ва қонуний ҳал этмоқчи эканлигини айтган. 10–сентябрь куни Дилшод судмедэкспертизадан ўтказилган.

Бу воқеадан ҳеч қанча ўтмасдан Охунбобоев тумани ИИБ ходимлари ўқотар қурол сақлаш жинояти содир этганлиги учун судланаётган жиноятчи билан жиноий тил бириктириб уни суд залидан қочириб юборганлар.

Ички Ишлар тизимида бунингдек маиший бузуқлик, ахлоқсизлик қилинаётганлиги юзасидан қатор жиноятлар содир этиляптики, бунинг натижаси фақатгина хукумат учун хавфли. Чунки оддий ҳалқнинг хукуматга нисбатан ишончи тўласича сўнади.

Юқорида айтиб ўтганимиздек, маиший бузуқ мансабдор Аминжон Тошхўжаев қўл остидаги ходимларининг бунингдек кирдикорлари ҳақида истаганча мисоллар келтириш мумкин.

Шунинг учун Аминжон Тошхўжаевни зудлик билан хизмат вазифасидан четлатиб, унга нисбатан жиноят иши қўзғатиш масаласини хал этмайдиган бўлсангиз сиз бошқараётган хукуматнинг истеъфосини талаб қилиб кўча юришлари, намойишлар ва митинглар уюштириш ва ўтказишга мажбур бўламиз.

“Ўтюраклар” Клуби рахбари Мўътабар Тожибоева

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.