Фарғоналик бир гуруҳ фуқароларнинг Тео Ван Бовенга очиқ хати

Снимок,,,,,,,

2004 йил, 16 феврал

Фарғона вилоятининг Яйпан шаҳрида истиқомат қилувчи бир гуруҳ фуқаролар БМТ қийноқлар бўйича махсус маърузачиси Тео ван Бовен номига очиқ хат билан мурожаат қилишган.

Унда кейинги пайтларда Фарғона вилоятида, жумладан Ўзбекистон туманида ҳуқуқ–тартибот ходимлари томонидан фуқароларнинг аёвсиз қийноқларга солиниши кўпайгани маълум қилинади.

Мактуб муаллифларидан бири Мўътабар Қурбонованинг айтишича, 2003 йил 11–декабр куни Яйпан шаҳридаги Пахта тозалаш заводи қоровули номаълум шахслар томонидан вахшийларча ўлдирилиб, унинг жасади молхона охурига ташлаб кетилган.

Бунинг оқибатида вилоят ҳуқуқ–тартибот идоралари ходимлари номаълум қотилни топиш учун пахта тозалаш заводи атрофида яшовчи кўплаб эркакларни тергов хибсхонасига олиб бориб беаёв калтаклашади. Жумладан, улар 1985 йилда туғилган Иқбол Сатторов ҳамда 1966 йилда туғилган Намоз Усмоновларни тергов хибсхонасига олиб боришган ва кўлларини икки томонга тортиб боғлаб, товонларига таёқлар билан уришган.

Намоз Усмонов маҳаллага видеотасмага тушириш мақсадида олиб келинганида одамлар унинг кўкрак қафаси қўйдирилганини кўришган экан. Ўша вақтда Н.Усмоновнинг очликдан гапиришга ҳам мадори йўқ бўлган.

Мактуб муаллифларидан Содиқжон Қиронов ва Жамолиддин Низомиддиновларнинг айтишларича, яқинда улар Н.Усмонов ва И.Сатторовларни қийноққа солган шахсларни жазолаш ҳамда улар устидан қайта тергов ўтказишни сўраб, Республика бош прокурорига мурожаат қилишган эди. Прокуратура бунга жавобан шикоят аризасини терговчининг ўзига жўнатган. Мактубда терговчи ҳеч қачон айбланувчини тергов пайтида урганини, уни қийноққа солганини ёхуд тергов нотўғри ўтказилганини тан олмаслиги таъкидланади.

Мустақил кузатувчи Муҳаммадали Қорабоев кейинги пайтларда Ўзбекистонлик фуқароларнинг БМТ номига ёзган шикоят аризалари кўпайиб бораётганини билдиради. «Тео ван Бовеннинг ўтган галги Ўзбекистонга келиши ва бу ердаги қийноқлар тўғрисида ёзган доклади Ўзбекистондаги оддий аҳоли орасида жуда катта шов–шувга сабаб бўлди», – дейди жумладан у.

Мусулмон Ўзбекистон

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.