Диний экстремизм ва терроризмга қарши курашиш, қўпорувчилик ҳаракатларини олдини олиш ҳамда аҳоли хушёрлигини ошириш!
Ғаниобод қишлоқ, маҳалла фуқаролар Йиғини раисларига
Туманда диний экстремизм ва терроризмга қарши курашиш, қўпорувчилик харакатларини олдини олиш ҳамда аҳоли хушёрлигини оширишга қаратилган тадбирларни ташкил этиш бўйича
21 июнь 2004 йил № 774.
Туман худудида ижтимоий сиёсий вазиятни барқарорлаштириш, аҳоли ўртасида огоҳлик ва хушёрликни ошириш, уларни диний эктремистик оқимлар таъсирига кириб қолишларини олдини олиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, қўпорувчилик ва террорчилик ҳаракатлари содир қилинишига йўл қўймаслик мақсадида худуд нозирлари билан бирга кенг жамоатчиликка таянган ҳолда амалий тадбирлар ўтказишингиз тавсия этилади.
Сизга ўз худудингизда тегишли тартибда рўйхатдан ўтказилмаган, айрим сиёсийлашган гуруҳлар, фаолияти амалдаги қонунчиликка хилоф бўлган ва Ўзбекистонда ижтимоий ва сиёсий вазиятни издан чиқаришга қаратилган, гўёки «Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси» сифатида иш юритаётган бузғунчи кайфиятдаги ташкилотлар вакиллари харакатига қонуний баҳо бериш мақсадида уларни фуқаро сифатида кимлигини, ижтимоий келиб чиқиши, асосан кимларга «Ҳимоячи» эканлигини чуқур ўрганиб, уларга нисбатан тез ва изчил чоралар қўллашингизни талаб қиламан.
Юқоридагиларга кўра ушбу муаммоларни бартараф этиш, фуқароларни, айниқса ёшларни, аёлларни бундай оқимлар таъсирига тушиб жиноий йўлга кириб қолишларини олдини олиш ва норози кайфиятдаги шахслар билан якка тартибда сухбатлар ўтказиш йўли билан тушунтириш ишларини ташкил этиш, аҳоли ўртасида худудингиздаги Олий Мажлис, вилоят, туман кенгаши депутатлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар рахбарлари иштирокида «Огоҳликка даъват». «Огоҳлик – давр талаби» мавзусида мунтазам равишда учрашув ва сухбатлар ташкил этишингизни сўрайман.
Ўтказилган учрашувлар баёнлари ва бажарилган ишлар ҳақидаги ахборотларни туман хокимлигига тақдим этишингизни сўрайман.
Ўзбекистон тумани хокими: Умаржон Тожибоев
Fikr bildirish