«Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси» ниқобидаги бузғунчи кайфиятдаги ташкилотлар вакилларига қарши АЛОҲИДА ТОПШИРИҚ

Снимок,,,,,,,

21 июнь 2004 йил № 774

Ғаниобод қишлоқ, маҳалла фуқаролар Йиғини раисига

Туманда диний экстремизм ва терроризмга қарши курашиш, қўпорувчилик харакатларини олдини олиш ҳамда аҳоли хушёрлигини оширишга қаратилган тадбирларни ташкил этиш бўйича

«А Л О Ҳ И Д А   Т О П Ш И Р И Қ»

Туман худудида ижтимоий сиёсий вазиятни барқарорлаштириш, аҳоли ўртасида огоҳлик ва хушёрликни ошириш, уларни диний эктремистик оқимлар таъсирига кириб қолишларини олдини олиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, қўпорувчилик ва террорчилик харакатлари содир қилинишига йўл қўймаслик мақсадида худуд нозирлари билан бирга кенг жамоатчиликка таянган ҳолда амалий тадбирлар ўтказишингиз тавсия этилади.

Сизга ўз худудингизда тегишли тартибда рўйхатдан ўтказилмаган, айрим сиёсийлашган гуруҳлар, фаолияти амалдаги қонунчиликка хилоф бўлган ва Ўзбекистонда ижтимоий ва сиёсий вазиятни издан чиқаришга қаратилган, гўёки «Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси» сифатида иш юритаётган бузғунчи кайфиятдаги ташкилотлар вакиллари харакатига қонуний баҳо бериш мақсадида уларни фуқаро сифатида кимлигини, ижтимоий келиб чиқиши, асосан кимларга «Ҳимоячи» эканлигини чуқур ўрганиб, уларга нисбатан тез ва изчил чоралар қўллашингизни талаб қиламан.

Юқоридагиларга кўра ушбу муаммоларни бартараф этиш, фуқароларни, айниқса ёшларни, аёлларни бундай оқимлар таъсирига тушиб жиноий йўлга кириб қолишларини олдини олиш ва норози кайфиятдаги шахслар билан якка тартибда сухбатлар ўтказиш йўли билан тушунтириш ишларини ташкил этиш, аҳоли ўртасида худудингиздаги Олий Мажлис, вилоят, туман кенгаши депутатлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар рахбарлари иштирокида «Огоҳликка даъват». «Огоҳлик – давр талаби» мавзусида мунтазам равишда учрашув ва сухбатлар ташкил этишингизни сўрайман.

Ўтказилган учрашувлар баёнлари ва бажарилган ишлар ҳақидаги ахборотларни туман хокимлигига тақдим этишингизни сўрайман.

Ўзбекистон тумани хокими: Умаржон Тожибоев

Ganiobog Qishloq Fuqarolar Yiginiga Alohida topshiriq

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.