Халим Абдуллажонов Фарғона мафиясининг эркатойи

Снимок,,,,,,,

Телеграмма

Тошкент. Матбуотчилар кўчаси 6 уй. Президент Девонига. Президент Ислом Каримовга

Мухтарам жаноб Президент!

Матбуотларда айтилишича мамлакатимизга қуролланган террористлар тажовуз қилмоқда.

Лекин ички душманлар – қонунни ўзига курол қилиб олган қонундаги террористлар, яъни маҳаллий амалдорларнинг жиноий кирдикорлари туфайли ҳалқ ўртасида норозилик кучайгандан кучаймоқда. Хукумат ҳалқни ташқи душманлардан ҳимоя қила олар, лекин ички душманлардан ҳимоя қила олмаяпти.

Сиз «Ҳалқ очликка, қийинчиликка чидайди, лекин адолатсизликка чидамайди» дегансиз.

Фарғона вилоят Ички Ишлар Бошқармасининг иқтисодий жиноятлар ва коррупцияга қарши курашиш бошқармаси ходими, хотинбоз, қалбаки хужжатлар тайёрлашга устаси фаранг Халим Абдуллажонров ўз акаси хотинини аёвсиз калтаклаб, жиянини жиноятчига чиқарган, 6 нафар фарзандим билан қонуний ижарага олган еримизни тортиб олган ва мени жиннихонага жойлаш билан қўрқитиб, болаларимни тирик етим қилган ҳақиқий коррупционер қайиноғам Халим Абдуллажоновга нисбатан қонуний чора кўриш учун Тошкентдан хукумат комиссияси жўнатишингизни ва бу комиссия мен билан учрашишини талаб қиламан.

Чунки Халим Абдуллажонов Фарғона мафиясининг эркатойи. Унинг жиноятларини хаспўшловчи прокурорлар ва бошқа амалдорлар бисёр. Агар қисқа вақтда мени конституцион ҳуқуқларимни Президент сифатида тикламасангиз ўзим ўзлаштирган, яратган боғимда ўзимга ўт қўяман.

Абдуллажонова Патилахон: имзо
Манзилимиз: Фарғона вилояти Риштон тумани Хуррамобод қишлоғи

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.