Мўътабар Тожибоева: Биз терроризмга қарши норозилик тадбири ўтказамиз!

Снимок,,,,,,,

Т Е Л Е Г Р А М М А

Тошкент. Матбуотчилар кўчаси 6-уй. Президент девонига.
Президент Ислом Каримовга

Жаноб Президент!

«Ўтюраклар» Клубининг Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги фаоллари 7-сентябрь куни кундуз соат 14-да Олтиариқ туман жиноят ишлари суди биноси рўпарасида «Биз терроризмга қаршимиз» номли норозилик тадбири ўтказишга қарор қилганлигимизни Сизга маълум қилишни лозим топдик.

Ушбу норозилик тадбирида терроризмнинг молиявий таъминотчиси наркобизнесга, наркобизнесни кучайтираётган фохишабозликка, фохишабозликни кучайтираётган Олтиариқ ИИБнинг соядаги рахбари наркобарон Амин Юсуфжоновни, давлат чегара постини қонунга хилоф равишда бузиб ўтиб, қўшни мамлакатлардан наркотик моддаларни олиб келиб, Хамза шаҳарчасида рўйхатда турмай яшаётган фохишалар орқали сотиш бўйича масъул милиция капитани Абдубанноп Давроновни, фохишалар ва наркобаронларнинг ҳомийси Олтиариқ туман жиноят ишлари суди раиси Тожиддин Вахобовни ва Олтиариқлик наркобаронлар ва фохишаларннинг ҳомийлари вилоят судининг судьяси Самин Исмоилов, вилоят прокурори ўринбосари Азизхон Хакимовларнинг истеъфога чиқарилишини, уларга нисбатан жиноят иши қўзғашни талаб қиламиз.

22-июнь куни Қирғизистон чегарасидан ғайриқонуний ўтиб Шерматов Маъмир бошқарувидаги 86-82 рақамли кўк Дамас автомашинасида контрабанда товар ветеринарный холодильник ва холодильник ичида 2,3 кг. наркотик модда олиб келаётган Ҳамза шахарчаси худуд профилактика нозири сифатида форма кийиб юрувчи, аслида фохиша ва қўшмачиларнинг танқўриқчиси Абдубанноп Давронов Қирғизистондан олиб келаётган контрабанда товари ва яширин тарзда олиб келаётган наркотик моддаси билан Халмиён қишлоғи чегарасида божхона ходимлари томонидан қўлга олинган.

Жиноят Кодексининг 182, 246 ва 273-моддаларидаги жиноятларни доимо содир этиб келган формали жиноятчи бу сафар қаттиқроқ қўлларга тушди. Божхона ходимлари ички ишлар тизимидаги рахбарларига наркотик моддалар ҳақида ва уни милиция ходими олиб келаётгани ҳақида хабар бермаслик учун 500 АКШ доллари сўрашган. Гаровга эса Давронов Абдубаннопнинг хизмат гувохномасини олиб қолишган. Сўралган порани топа олмагач, ишхонасидаги 518 минг сўмлик VХ-3200 русумли стационар рацияни пул топилгунча божхона ходимларига ташлаб келган.

Гаровга тўлаши керак бўлган 500 минг сўм пулни топиш илинжида Ҳамза шахар Ибн-Сино кўчасида яшовчи қўшмачи Кристина Ивановани ва фохиша Шахноза Хасановани ёрдамга чақирган. Ўша ерда жанжал чиқариб Пирматов Фаррухни хибсга тиққанлар. Собиқ прокурор Ғайрат Умурзақов Пирматовни кўрмай туриб уни хибсга олишга санкция берган. Собиқ терговчи Бахтиёр Пўлатов Пирматовга нисбатан Жиноят Кодексининг 219-модаси 1 қисми, 277-моддаси 3 кисми «г» банди билан 20346035-сонли жиноят ишини 2 июль куни қўзғаган.

1 июль куни эса Тожиддин Вахобов 7-35 сонли қарор билан МЖтКнинг 183-моддаси билан айбдор деб топиб 10 суткага қамоқ жазоси белгилаган.

Вилоят прокурорининг ўринбосари Азизхон Хакимов эса 24 август куни 15/22-04 рақамли хат билан Пирматова Махбубага «Фаррух Пирматов Кристина Ивановани хонадонидаги мехмон Шахноза Хасановани тинчини бузган, худуд профилактика нозири Абдубанноп Давроновни қонуний талабларига бўйсунмаган, Давроновга қарашли 518 минг сўмлик стационар рацияни ўғирлаган. Пирматовга муқаддам эълон қилинган айблов ўзгартирилиб, Унга ЖКнинг 219-моддаси 1 қисми ва 173-моддаси 1-қисмлари билан айб эълон қилинган» деб жавоб бериш билан чегарланди.

Наҳотки яқиндагига Фарғонага келган прокурор ўринбосари Хакимов ҳам Фарғона мафиясининг қўғирчоғига айланиб, фохишаларнинг этаги остига яширинишни афзал кўрган бўлса.

Тожиддин Вахобов билан Самин Исмоилов доимий равишда Олтиариқнинг Ҳамза шаҳрида хужжатсиз яшовчи фохишаларникига маишат қилиш учун наркобарон Амин Юсуфжонов билан биргаликда келишади. Амин Юсуфжонов ва у ташкил этган фохишахоналар, қўшмачихоналар маликалари наркотик моддалар савдосидан тушган фойдадан нафақат Амин Юсуфжоновни, балким Тожиддин Вахобов ва Самин Исмоиловларни ҳам моддий таъминлаб туришади. Наркотик модда савдосидан тушган даромаддан фойда олиш эвазига Тожиддин Вахобов ва Самин Исмоиловлар наркобизнес маликаларининг хохиш истаги билан қанчадан қанча бегуноҳ фуқароларни жавобгарликка тортишади – сон саноғи йўқ.

Тожиддин Вахобов, Самин Исмоиловлар Турсунов Шамсиддин, Турсунов Хусниддин, Мўътабар Тожибоева, Хасанова Саодат, Хасанов Шухрат, Хасанов Мурод, Эгамбердиев Эмин, Мисиралиева ва Пирматов Фаррухни бир неча мартадан ғайриқонуний суд қилишган, лекин булар ғайриқонуний судлар рўйхатининг бир қисми холос.

Наркобарон Амин Юсуфжоновни акаси Акбар Юсуфжонов ўта маст холатда автомашина бошқариб 6 нафар болалар боғчаси тарбияланувчилари ва тарбиячисини босиб ўлдириб ёрдам бериш ўрнига воқеа жойидан қочган. Жинояти учун 13 йилга қамалган.

Амин Юсуфжонов Нефтебаза худудида профилактика нозири булиб ишлаган пайтида укаси Авазбек Юсуфжонов заводдан жуда катта партияда бензин ўғирлаб давлатга зиён етказганлиги учун 20 йилга қамалган, унинг жиноий шериги Амин Юсуфжонов эса кейинчалик укасининг ўлигини қамоқхонадан олиб келишга ҳам ярамаган.

Юсуфжонов Қудрат Хлопзавод худудидан кабель – рангли металл ўғирлаб, Қўқондаги бозорда ИИБнинг ходими Мамадалиев Исроил билан сотаётганида қўлга тушган. Лекин ҳеч қандай жазо олмаган.

Ўз оила аъзоларини жиноятчиликдан қайтара олмаган, тарбиясиз, маиший бузуқ, Ҳамза шаҳридаги қўшмачихона, фохишахоналарнинг эгаси Амин Юсуфжонов Давронов Абдудабанноп томонидан чет давлатдан келтириладиган наркотик моддаларни нафақат фохиша-ю, қўшмачилар орқали, балким Олтиариқ тумани марказидаги «От Бозори» маҳалласида яшовчи Акрам чўлоқ номи билан танилган қассоб ва «Кўмирчи» маҳалласида яшовчи, муқаддам судланган Алишер исмли шахсни уйида наркотик моддалар савдосини йўлга қўйган ва бу савдодан ойига 150-200 АҚШ долларидан доля олиб туради.

Амин Юсуфжонов ўзига ёқмаган, аниқроғи ўз ҳуқуқини талаб қилгувчи фуқароларни ўлдиртириб юбориш учун ҳеч бир чўчимай, муқаддам судланиб келган ашаддий жиноятчиларга буюртма бериб фуқароларни ўлдиртириб, қаматиб, қотилларни эса хомийлигида олиб юради.

Бунга истаганча исботимиз бор ва бизни эшитадиган, наркобизнес ва терроризмга қарши курашувчи хукумат рахбарларини бизни расман қабул қилишларини қатъий талаб қиламиз. Акс холда жуда қисқа кунларда терроризм ва наркобизнес хомийси бўлган Республика Хукумати рахбарларинингг истеъфосини талаб қилиб кўча юришлари, намойишлар бошлашга мажбур бўламиз.

«Ўтюраклар» Клуби фаоллари номидан
Норозилик тадбири ташкилотчилари
Мўътабар Тожибоева ва Махбуба Пирматова
Манзил: Олтиариқ тумани Ҳамза шаҳар
Гулистон кўчаси 125/5 уй

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.