Душанбега боргани учун бир йилга кесилди

24 август куни Наманган вилояти Чуст тумани жиноят ишлари судида Чуст шаҳрида истиқомат қилувчи, вояга етмаган тўрт фарзанднинг онаси Солиҳаби Аҳмедова устидан чиқарилган суд ҳукми ўқиб эшиттирилди.

С.Аҳмедова қонунга зид равишда чет элга чиққанликда айбланди. Суд уни айбдор деб топди ва бир йилга озодликдан маҳрум этди.

Суд ҳукмида айтилишича, С.Аҳмедова жияни билан олдиндан тил бириктириб, жорий йилнинг 10 апрель куни Сурхондарё вилоятининг Узун туманидаги чегара ҳудудидан қонунга зид ҳолда ўтган ва Тожикистоннинг Регар тумани орқали Душанбе шаҳрига борган.

С.Аҳмедованинг акаси сўзларига қараганда, синглиси Душанбеда истиқомат қилувчи, қаттиқ касал бўлиб қолган аммасини кўргани борган. Виза олиш учун вақт ва ортиқча харажат талаб этилгани боис, у чегарадан ноқонуний ўтган. Чегарадан бундай тарзда ўтиш эса одатий тус олган.

С.Аҳмедова Тожикистонда 15 кун бўлган. Қайтиб келганидан кейин синглиси билан Миллий хавфсизлик хизмати вакиллари қизиқиб қолган. Бир қанча сўроқлардан кейин у яна қўйиб юборилган. Бироқ орадан 20 кунча вақт ўтгач – 15 июнда ҳибсга олинган.

Судланувчининг ҳимоячиси Муҳаррам Тожибоеванинг билдиришича, унинг С.Аҳмедовани пора эвазига чегарадан ўтказиб юборган чегарачиларни ҳам судга жалб қилиш ҳақидаги мурожаатлари суд раиси томонидан эътиборга олинмаган. Зеро, агар чегарачилар пора олиб С.Аҳмедовани ўтказиб юбормаганида, у қонунни бузмаган бўларди.

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир
  • Related Posts

    “Эзгулик” жамияти фаоли Абдуҳаким Пўлатов озод қилиниши керак!
    • Iyun 11, 2019

    Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Баёноти 11 июнь куни Сурхондарё вилояти Бойсун тумани маъмурий суди томонидан Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг Сурхондарё вилояти бўлими раиси Абдуҳаким Пўлатов қамоққа олинди. У…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading
    Искандар Худойберганов: «Хавотир олманглар, саломатлигим яхши…»
    • Fevral 26, 2019

    Шу йилнинг 25 февраль куни Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаоли Абдураҳмон Ташанов Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш Бош бошқармаси тизимидаги 64/71-сонли (Жаслиқ) муассасада жазо муддатини ўтаётган…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading