Мўътабар Тожибоева: Олий Мажлис депутати Ноъмонжон Омонов қўли қон қотил

Снимок,,,,,,,

Биз фош қилган фактларни «Жиноятларни биз фош қилдик» деб ёлғонни ёзганликлари учун биздан кечирим сўрасинлар

Т е л е г р а м м а

Тошкент. Матбуотчилар кўчаси 6 уй. Президент Девонига. Президент Ислом Каримовга

Республика Бош прокуратураси бўлим бошлиғи Эргаш Менглиевни, «Ҳалқ сўзи» газетасини биз аниқлаган, фош қилган фактларни, «Жиноятларни биз фош қилдик» деб ҳақиқатга тўғри келмайдиган, ёлғонни ёзганликлари учун газета сахифалари орқали биздан кечирим сўрашларини талаб қиламиз.

Мухтарам Ислом Абдуғаниевич!

Сизнинг 2004 йил 11 мартдаги «Қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни амалга оширишга қаратилган қонунлар ижросини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонни қабул қилганингиздан кейин ҳам Олий Мажлис депутати – Олтиариқ туман хокими ва унинг ўринбосарлари ушбу Фармонга зид равишда ерларни талон-тарож қилиб, суистеъмолчиликларни давом эттиравердилар.

Олий Мажлис депутати Ноъмонжон Омонов қўли қон қотил.

У вилоят Агропром Стройтрести Қурилиш ташкилоти рахбари лавозимида ишлаган вақтида ўзининг жиноий кирдикорларидан ҳабардор бўлиб қолган ҳайдовчисини бир кунда машинаси билан бирга йўқ қилган.

2002 йилда Файзиободлик Ҳомиталиев Олимжон Ноъмонжон Омоновнинг кирдикорлари ҳақида Республика Бош прокуратурасига ариза ёзгандан сўнг бош прокуратура амалдорларининг ҳомийлигида Ҳомиталиев Олимжонни ўлдиргизиб, кейин ўлдирилган жасадни ёндириб юборишди. Ушбу ишни хоким, унинг жиноий шериги Олтиариқ тумани ИИБ бошлиқ ўринбосари – наркобарон Аминжон Юсуфжоновлар томонидан ёлланган киллерлар бажаришган.

Лекин айбсиз фуқаролар – камбағалларни қотилликда айблаб, узоқ йилларга қаматиб юборишди.

Ҳозирда туман хокими Ноъмон Омоновнинг ва Аминжон Юсуфжоновнинг жиноятларини очаётган Мисиралиев Маъмиржонни ҳам ўлдиртириш учун авваллари оғир жиноятлар содир этиб қамалган ва жазони ўтаб қайтган Турдалиев Мухтор, Мирзаев Қобил ва уларга кейинчалик шерик бўлиб қолган Одилов Мирзаҳамдамларни бир неча маротаба Мисиралиев хонадонига юборишган.

Депутат Ноъмонжон Омоновнинг айби билан қишлоқдаги Оқмозорота мачитида ишлаётган йигитлар фожеа билан тўқнаш келдилар. 29 август 2003 йил куни Файзиобод қишлоғилик 21 ёшли Шерматов Шермухаммад, 1966 йилда туғилган 3та фарзандни отаси Йўлдашев Махмуд, 4 нафар гўдак фарзанди бор Рахматжон ва Холдоралилар Оқмозорота мачитда ишлаб турган жойларида 3,5 – 4 тонналик 25та бетон плита тагида қолганлар. Маҳмуджон, Шермуҳаммад, Рахматжонлар босиб қолган плита тагида ўлганлар. Холдорали умрбод ногирон бўлиб қолди.Бу фожеага асосий айбдорлардан бири ҳокимнинг ўғли Абдумутал ўликларни 100 минг сўмданга сотиб олиш билан чегараланди.

Олий мажлис депутатининг юқорида баён қилинган ва ҳали ҳалқнинг оғзига тушиб улгурмаган жиноий кирдикорларини хаспушлаб, яшириб келган Республика Бош прокуратураси мансабдорлари бирданига Ноъмонжон Омоновни «фош» этиб матбуотда шарманда қилдилар.

«Ҳалқ сўзи» газетасининг 2004 йил 10 август кунги сонида «Ер табаррук неъматдир – ердан мақсадли фойдаланишда айрим мансабдорлар томонидан йўл қўйилаётган суистеъмолчиликлар хусусида» деб номланган мақолада Республика Бош прокуратураси қишлоқ хўжалик сохасида қонунийликни таъминлаш ва хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи, адлия катта маслаҳатчиси Эргаш Менглиев уялмай нетмай «Ноъмонжон Омоновнинг ўғли, қизи, турмуш ўртоғи, ошна оғайниларига ер ажратиб, талон-тарожга йўл қўйганлигини фош қилдик» деб бонг урган.

Унинг гапи бўйича «Прокуратура органлари томонидан қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни чуқурлаштиришга қаратилган қонунлар ижроси устидан назорат янада кучайтирилиб, бу йўналишда аниқланган ҳар бир қонунбузилиш ҳолатларига қатъий чоралар кўриб борилиб, уларни бартараф этиш ва олдини олишнинг барча имкониятларидан кенг фойдаланади» эмиш.

Республика Адлия Вазирлигининг 20 февраль кунги 9-сонли ҳайъат қарорининг 2,23 бандида «Белгилансинки, ер ажратиш масалаларида суистеъмолчиликка йўл қўйилган ҳолатлар хавфли жиноят деб баҳоланади» дейилган. Адлия Вазирининг 15-март кунги 39-УМ рақамли «Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни ривожлантиришга қаратилган қонун хужжатларининг ижросини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги буйруғидаги «Айрим мансабдор шахслар томонидан экин ерларини ноқонуний равишда фуқароларга уй жой қуришга ва томорқа учун пора эвазига ажратиб бериш йўли билан талон-тарож қилинмоқда.

Бу эса ҳақли равишда қишлоқ аҳолисининг норозилигини келтириб чиқараяпти» деб ёзилиб, бундай жиноятларни олдини олиш юзасидан буйруқ берилган.

Жумладан: «Ер ажратиш масаласида суистеъмолчиликка йўл қўйилган ҳолатлар хавфли жиноят деб баҳолансин ҳамда айбдорларни муқаррар жавобгарликка тортиш чоралари кўрилсин. Айбдор шахсларни жиноий жавобгарлиги масаласини ҳал қилиш учун тегишли хужжатлар вилоят прокурорларига юборилсин ва назоратга олинсин» дейилган.

Лекин қачонки, биз Сизга телеграмма юбориб, «20 августгача ерларни талон-тарож қилиб жиноятлар содир этаётган маҳаллий рахбарлар истеъфога чиқарилмаса, Олий Мажлис депутатлигида жиноятчи кимсани ушлаб турганлиги учун Олий Мажлис раиси Эркин Халиловни истеъфосини талаб қилиб намойиш бошлаймиз» деб маълум қилганимиздан сўнггина ушбу телеграмма юзасидан Олтиариқ туман прокуратураси 10 сентябрь куни 11-2004 сонли жавоб хатини бизга йўллади.

Унда ёзилишича «Хоким Ноъмонжон Омоновни турмуш ўртоғи Омонова Хажалхон номида «Омонжон Хаж» номли фермер хўжалиги ташкил этиш ҳақида»ги 2001 йил 30 сентябрь кунги 768-сонли, келини «Тоштурсунова номидаги «Кибриё Олтиариқ» номли фермер хўжалиги ташкил этиш ҳақида»ги 2002 йил 10 июнь кунги 486-сонли, ишчиси Ф.Дониқулов номидаги «Ёқуб ота Файз» номли фермер хўжалигини ташкил этиш ҳақида»ги 2003 йил 20 октябрь кунги 654-сонли туман хокимининг қарорлари вилоят прокуратураси томонидан киритилган протестлар билан бекор қилинган.

Шунингдек хоким ўринбосарлари Суярқуловни 183,5 минг сўм, Мусаев 193,7 минг сўм давлат маблағларини ўзлаштирганликлари ва бошқа жиноятлари ҳақида ушбу хатда ёзилган. Лекин уларнинг бу жиноятчиларга қандай чора кўрилганлиги ёки кўрилиши ҳақида ҳеч нарса ёзилмаган.

Биз Олтиариқ туманидаги жиноятчи рахбарларнинг кирдикорларини фош этишни давом эттириш билан бирга Ноъмонжон Омоновни ўзининг ҳамтовоғи «Абдулбоқи» хусусий фирмаси бошлиғи Хасанов Боқи билан ерларни, марказдаги бўш жойларни, тайёр маданий-маиший савдо биноларини арзон гаровга сотиб олаётганини, Қапчуғайдаги 15 гектар ерни куёви Ғофуров Аҳрорга ғайриқонуний ажратиб берганлигини маълум қиламиз ва Хокимтўра, унинг жиноятлари бўйича ўринбосарларини, ҳамтовоқларини жиноий жавобгарликка тортилишларини талаб қиламиз.

Республика Бош прокуратураси бўлим бошлиғи Эргаш Менглиевни, «Ҳалқ сўзи» газетасини биз аниқлаган, фош қилган фактларни, «Жиноятларни биз фош қилдик» деб ҳақиқатга тўғри келмайдиган, ёлғонни ёзганликлари учун газета сахифалари орқали биздан кечирим сўрашларини талаб қиламиз.

Акс холда газетани ва Эргаш Менглиевни судга бериш билан биргаликда жиноятчи амалдорларни ҳимоя қилаётган, уларни қонун олдида жавобгарликка тортмаётган Сиз бошқараётган хукуматнинг истеъфосини талаб қилиб ноқонуний кўча юришлари, намойишлар бошлашга мажбур бўламиз.

Олтиариқ тумани Ўзбекистон кўчасида яшовчи
Мўйдин Мусурмонқулов ва Фурқат кўчаси 22 уйда
яшовчи Марахимова Шакархон

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.