Терроризмга қарши ўтказилган пикет ҳақида муносабат
Бугун 7 сентябр 2004 йил куни мени бир қадрдоним соат 13.00 га Олтиариқ тумани жиноят ишлари буйича судининг биноси олдига келишимни айтди. Илож қанча, айтган вақтда етиб бордим.
Бино олдида иккита қария турган экан. Сабр тоқат билан танишимни кутдим, келди. Ҳозир суд бўлишини, унда қатнашишим кераклигини ҳам айтган эди. Соат 14.00 дан кейин 10-12 одам тўпланди.
Янги ватман қоғозига қандайдир эълонларни ёза бошлашди. Халиги шиорларни ушлаб, автомашиналарни қатнови томонга қараб туришди. Ҳаммаси жим, ҳеч қандай бақириқ-чақириқлар йўқ.
Қизиқиб шиорларни ўқидим: «Биз терроризмга қаршимиз!», «Гиёҳвандликка, наркобизнесга қаршимиз!», «Ерни талон-тарож бўлишига йўл қўймайлик!», «Фохишабозликка қарши курашайлик!» Ниятлар яхши, давлат сиёсатига қарши ҳеч нима йўқ.
Бир вақт атроф жонланиб қолди. 45-50 га кирган қотмадан келган аёл келди-да, шиорларни йирта бошлади, орқасидан бўйи баланд милиция майори келиб, у ҳам шиорларни йирта бошлади, бошқа милиция ходимлари келиб ҳалиги намойишчиларни қўлидан олиб, милиция биносига олиб кета бошлашди. Ҳалиги иккита қария милиция ходимларини олдига тушиб кетяпти.
Ёнимда ўтирган аёлдан сўрадим, «Ахир шуни қонуний қилиб, хокимиятдан рухсат олиб чиқсаларинг бўлмасмиди?» десам, «Байрамдан олдин хокимиятга кирганмиз, байрам ўтсин кейин дейишган» деди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясини 33-моддасида «Фуқаролар ўз ижтимоий фаоллликларини Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ митинглар, йиғилишлар ва намойишлар шаклида амалга ошириш ҳуқуқига эга».
Ҳозирги ҳолатда ички ишлар ходимлари тартиб сақлаш учун чора кўриш керак. Нима сабабдан намойишчилар рахбарини мулоқотга чақирмайди намойишчиларни тинчлик билан тарқалишини талаб этиб? Аксинча куч ишлатилишди, нега ватман қоғоздаги шиорларни йиртишди? Ахир ёмон сўз йўқ-ку. Қўйилган озгина хато оммавий ахборот воситаларида шов-шув бўлади холос.
«Фохишабозликка қарши курашайлик!» деган шиорини олайлик. Нимаси ёмон? Давлат ва шариат қонунларига зид ҳолда айрим домлалар нечанчи хотин деб сўрамай никоҳни бойваччаларга ўқияптику. Хўш оқибати нима бўляпди? Ҳалиги ёш, кўҳна аёл яхши яшайман деб умрини хазон ыилади, фарзанд кўра олмайди, чунки мумкин эмас.
Сохта мухаббат кўз оғриққа ўхшаган, бойвачча янгисини топгандан кейин уни ташлаб кетади. Умрини қаймоқ йиллари ўтиб кетган, хунар, илм йўқ, яхши яшашга ўрганиб қолган, қўшмачилик хунарига ўтади. Оддий гўзал, содда қизларни излай бошлайди. Охир оқибат кўплаб покиза умрларни бахтига зомин бўлади. Уни эса хўрлик, зорлик кутади.
Уларни ялтироқ ҳаёти бошқа соғлом оилаларга ҳам таъсир кўрсатади. Эри бор аёллар ҳам пул топиш учун эрларига ҳиёнат қилиб, бегона эркаклар билан ҳам яшай бошлайдилар. Асосийси, эр ишга кетдими, ўйнаши Нексияда етиб келади, кечгача маишат қилиб, эрни ишдан қайтишига уйда бўлади. Ахир бу гўзал аёл қарийди, фарзандлар кўзига қандай қарайди, бугунча буни ўйламайдилар.
Х У Л О С А
Демократия яхши нарса, эркинлик, озодлик бебахо неъмат, лекин одоб ҳаё, инсофни унутмаслик керак.
Юқорида қайд қилинган ҳолатга келсак, намойишчилар Олтиариқ тумани хокимидан ёзма рухсат олган бўлганларида, милиция ходимлари уларни ҳимоя қилиб, ҳалиги шиорни йиртган аёлни яқинлаштирмаган бўлар эди. Натижаси ҳам сезиларли бўлиб, асаббузарлик бўлмасмиди. Ҳали демократияни ўрганишимиз керак.
Фарғоналик МОПЧ аъзоси Ҳамид Ғиёсов
This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.
Fikr bildirish