Фарғона ҳалқини бу хавфли жиноятчиларнинг кирдикорларидан вофиқ қилишингизни талаб қиламиз

Снимок,,,,,,,

Т Е Л Е Г Р А М М А

Фарғона вилоят терелерадиокомпанияси бошлиғига

Ўзбекистон хукумати терроризмга қарши курашни кучайтириб, қўпорувчилик харакатларига қарши тарғибот-ташвиқот ишлари қилишни журналистлар зиммасига юкланмоқда.

«Ўтюраклар» Клуби инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти рахбари, мустақил журналист Мўътабар Тожибоева ва унинг ҳимоясидаги судланувчилар Ш.Салохутдинов, Х.Абидов, А.Мадмаров, Р.Юсупов, И.Ахмаджонов, И.Исабеков, А.Азамов, Б.Ўлмасов, У.Ашуров ва М.Акбаровларнинг оила аъзоларидан

Т А Л А Б Н О М А

Ўзбекистон хукумати терроризмга қарши курашни кучайтириб, қўпорувчилик харакатларига қарши тарғибот-ташвиқот ишлари қилишни журналистлар зиммасига юкланмоқда.

Бугун 8 сентябрь кунидан бошлаб Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят судининг аппеляция инстанциясида Жиноят Кодексининг 242-моддаси 2-қисми, 159-моддаси 3-қисми «а,б» бандлари, 216-моддаси, 244-1-моддаси 1-қисми, 276-моддаси 2-қисми «а» банди, 248-моддасининг 1-қисми билан айбланаётган Шухрат Салохутдинов, Ҳайрулло Абидов, Ахмаджон Мадмаров, Рустам Юсупов, Икром Ахмаджонов, Исломбек Исабеков, Абдухамит Азамов, Баходир Ўлмасов, Умар Ашуров ва Мухаммаджон Акбаровларнинг суди бошланди.

Биз Сиздан хукуматнинг сиёсатини қўллаб қувватлашингизни ва 10 нафар ўта хавфли жиноятчи деб эътироф этилаётган 31-март – 1 апрель кунги Тошкент ва Бухородаги портлашлардан кейиноқ хибсга олинган фуқароларни кирдикорларини фош этиш учун телевидениедан, радиодан ўз мухбирларингизни зудлик билан операторлари иштирокида судга жалб қилиб махсус кўрсатувлар, эшиттиришлар тайёрлаб, Фарғона ҳалқини бу ҳавфли жиноятчиларнинг кирдикорларидан вофиқ қилишингизни талаб қиламиз.

Хукуматнинг терроризмга қарши тарғибот-ташвиқотига қўшилмасдан, кўрсатув тайёрлаб эфирга узатмасангиз ва бугун судга журналистларни зудлик билан жўнатмасангиз Сизни судга беришга мажбур бўламиз.

Мустақил Журналист
Судланувчилар ҳимоячиси
Мўътабар Тожибоева: имзо.

Турсунова: имзо
Р.Юсупова: имзо
Ў.Тошпулатова: имзо
М.Ўлмасова: имзо
Г.Салахутдинова: имзо
У.Исабекова: имзо
М.Юсупова: имзо
Н.Акбаров: имзо
Ашуров: имзо
Г.Акбаров: имзо
Н.Акбаров: имзо
З.Дадабоева: имзо
М.Ўлмасова: имзо
Т.Эшбоева: имзо
Ахмаджонова: имзо
Азамова: имзо
М.Мадумарова: имзо
Д.Дадабоева: имзо
Н.Абидова: имзо
З.Дадажонова: имзо.

ИЗОҲ: Фарғона вилоят телевидениеси раис ўринбосари Зуфаржон Султонов «Суд чақиртирса борамиз» деди.

8 сентябрь куни эса Алишер Очилов раислигидаги Икром Мадаминов ва Набижон Юсупжоновлар сёмка қилиш ва кўрсатув тайёрлаш учун журналистни судга жалб қилишни сўраб ёзилган бу талабномани рад қилиб ажрим чиқаришди.

08.09.2004. Fargona halqini bu havfli jinoyatchilardan qutqaring

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.