“Фуқаролик жамияти” Ҳалқ харакати ва “Ўтюраклар Клуби”нинг ўзбек ҳалқига Мурожаатномаси
Буюк мутафаккирларнинг доно ўгитларидан бир шингилини сизларга хавола қилишни лозим топдик:
Мен «ҳаммага дўст» одамлардан кўра нодустроқ одамларни билмайман, улар доимо ҳамма нарсадан завқланиб, доимий равишда ёвузларни рағбатлантириб келадилар ва ўзларининг жинояткорона олижанобликлари билан жамиятга доғ туширувчи иллатларга хушомадгўйлик қиладилар.
Ҳақсизликни кўра туриб индамаслик – ўша ҳақсизликда қатнашиш билан баробар.
Ж.Ж.Руссо
03.04.2005 йил
“… Ўзбекистон истиқлолга эришгандан буён Юртбошимиз раҳнамолигида олиб борилаётган доно ички ва ташқи сиёсат туфайли мамлакатимизда барқарорлик, фаровонлик, яратувчилик кайфияти хукм сурмоқда.
Шу билан бирга тинчлик – омонлик шундай бир хилқатки, у доимо Ватан ўғлонларидан садоқатни, эътиқодга собитликни, қатъиятлиликни талаб қилади. Шукрки Ўзбекистонимизда ўзаро якдиллик, ҳамфикрлилик, бир ёқадан бош чиқариб ислохотлар муваффақиятини таъминлашга интиқлик фазилатлари шаклланганлиги боис эл тинч, юрт тинч, миллат тинч…”
Мухтарам ўқувчи!
“Ўтюраклар Клуби” номли инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти ва янгитдан ташкил этилган Фуқаролик жамияти халқ харакати маддохликни бошлабди” деб аттанг билан бош чайқашга шошилманг.
Биз қўшни Қирғизистон Республикасида бўлиб ўтаётган ўта жиддий сиёсий ўзгаришларага маддох ва ёлғончи ўзбек матбуотининг кенг жамоатчилик фикрини чалғитиш учун ўз матбуотларида ёритаётган мақолаларидан бир парчасини хукмингизга хавола қилдик холос.
Бу жарангдор сўзлар Қирғизистонга чегарадош бўлган Андижон вилояти хокимлиги муассислигидаги «Андижоннома» газетасининг 26 март куни 26-сонида А.Абдуллаев муаллифлигида «Қўшнинг тинч – ўзинг тинч» рукни остида «ОМОНЛИК – БУЮК НЕЪМАТ» номли мақола чоп этилган эди.
Ушбу мақолада келтирилган далиллар қанчалар даражада тўғри нотўғри эканлигини бахолаш сизларнинг ихтиёрингизда. Лекин буюк мутафаккирларнинг доно ўгитларидан бир шингилини сизларга хавола қилишни лозим топдик:
– Энг ёвуз зўравонлик — қонун соясига беркиниб, адолат байроғи остида иш кўради. Ш.Монтескье.
– Ярамаслар, зулмкорлар, талончилар хокимияти учун ҳақиқат ҳамиша хавфлидир. Шунинг учун ҳақиқатни бостирадилар.
Ю.Дебс
– Ҳар доим тинч ва осойишта бўл, ҳар жойда ширин гапир ва мулойим бўл, қарабсизки, виждонсизлик, алдамчилик, нодонлик учун кенг йўл очиб берилибди, ҳеч ким уни фош ҳам этмайди, ҳақиқатнинг қудратли сўзини айтадиган одам ҳам йўқ.
– Ўзингдан эмас, бошқаларнинг янглишишига тоқат қилишинг, буни ҳар ҳолда тушуниш ва қадрлаш мумкин, лекин разилликка эса мен тоқат қилолмайман.
В.Г.Белинский
– Ёлғонлиги аввалдан маълум гапни ҳақиқат дейишдан ҳам ортиқ ҳаёсизлик йўқ.
Қобус
– Жазосини олган жиноятчи — бошқа муттахамлар учун намуна: ноҳақ қораланган одам эса барча халол кишиларнинг виждонига отилган тошдир.
Ж.Лабрюйер
– Биргина ноҳақ хукм айрим шахслар қилган кўпгина жиноятлардан кўра оғирроқ кулфат келтиради: Айрим шахслар фақат ирмоқларни, фақат унда-бунда учраган жилғаларни булғатса, ноҳақ судья эса обиҳаёт булоғини булғайди.
Ф.Бэкон
– Одамнинг эркинликка интилиши бамисоли қозонга қамалган буғга ўхшайди: уни ҳаддан ташқари қисганлари сари хавфли бўла боради ва аксинча, агар уни равон, яхши машинадан тўғри йўл топиб берилса манфаат ҳам келтиради.
В.Вейтлинг
– Ҳақиқатнинг букилмас бир табиати шуки, у фақат бир нарсани – дунёда эркин кўз очмаклик ҳуқуқини талаб қилади ва истайди. Қуёшни тавсифлаб ўтиришга хожат йўқ— бусиз ҳам уни зулматдан ажрата оладилар.
Т.Пэн
– Агар сиз ҳақиқатни яшириб, тупроққа кўмсангиз, у сўзсиз униб чиқади ва кейин шундай кучга айланадики, бир кун бориб, ерни ёриб чиққач, ўз йўлида учраган жаъми нарсаларни супуриб ташлайди.
Э.Золя
– Мунофиқлик, хушомадгуйлик ва иккиюзламачилик энг катта ёвузликдир. Ниқобга ўралган бу ёвузликларни сеза бил, унга нисбатан ғазабкор ва муросасиз бўл.
В.А.Сухомлинский
– Сени мақтасалар, танангга яхшилаб ўйлаб кўр, ўзинг шунга лойиқмисан, лойиқ бўлмасанг, билгингки сени калака қилишган.
Ф.Честерфилд
– Адолатсизлик ҳаммавақт ҳам қандайдир фаолият билан боғлиқ бўлавермайди: кўпинча у қайтага фаолиятсизликдан иборат бўлади.
Марк Аврелий
– Адолатсизликни бир киши қиладими ёки кўпчиликми, барибир у мунофиқликдир.
Г.Спенсер
– Одамлар адолатни севишлари учун уларга адолатсизлик оқибатларини кўрсатиб турмоқ зарур.
А.Смит
– Кучга таянмаган адолат, ғирт ожизликдир. адолатсиз куч эса — зўравонлик демак, адолатни куч билан уйғунлаштирмоқ ва бунинг учун адолатнииг кучли, кучнииг эса адолатли бўлишига эришмоқ зарур.
Б.Паскаль
– Душманлардан қўрқма — нари борса улар сени ўлдириши мумкин, дўстлардан қўрқма – нари борса улар сенга мунофиқлик қилиши мумкин. Совуққон одамлардан қўрқ — улар ўлдирмайдилар ва мунофиқлик қилмайдилар, аммо уларнинг индамай қилган разилликлари туфайли ер юзида сотқинлик ва қотиллик хукм суради.
Б.Ясенский
– Одамнинг ўз жонини тикишга ҳам тайёр турган бирон нарсаси бўлмаса ёмон.
Л.Н.Толстой
– Қабихликни келтириб чиқарадиган шароитларга тегмай туриб, ҳақиқат талаб қилиш, ёмғир ёғаётганда тош ётқизилмаган кўчада лой бўлмаслигини талаб килиш билан баробардир.
– Табиатан иродасиз бўлган кўпгина одамлар ўз қадрларини билмаганликлари учун ҳам бутунлай яроқсиз ахволга тушдилар ва ёт овоз билан куйлаётган умумий хиргойидан ҳам ажрала олмайдилар.
Д.И.Писарев
– Ўз эьтиқодингни айтмоғинг учун мард бўлишинг керак.
И.М.Сеченов
– Мардлик ва матонат одамларга нафақат душман қуролига қарши туришда, балки ҳар қандай зарбаларга қарши туришда ҳам худди шундай зарурдир.
Плутарх
– Қўрқув нималигини билмай, ўлимга мардона тик борган одамни мард деса бўлади.
Арасту
– Мардлик қўрқувдан жирканишдир. У бизга таҳдид солиб турган хавф хатарни писанд қилмай, унга тикка боради ва уни яксон этади.
Сенека
– Ҳақиқий мардлик ҳеч бир кулфат ва хатарларга қарамай ўзини хотиржам тута билиш
ва вазминлик билан ўз бурчини адо этишда намоён бўлади.
Ж.Локк
– Давлатингдан айрилсанг — кўп нарса йўқотмайсан, номусингдан айрилсанг — кўп нарса йўқотасан, мардлигингдан айрилсанг — ҳамма нарсангдан айриласан.
И.Гёте
– Ҳалол одамни таъқиб этиш мумкин, аммо уни бадном қилиб бўлмайди.
Ф.Вольтер
– Фақат кучли одамгина ўз айбига иқрор бўлади. Фақат кучли одам камтар, фақат кучли одам кечиради … ҳатто ёзилиб кулган ҳам кучли одам, аксарият унинг кулгуси кўз ёшларидир. А.И.Герцен
«Коррупция, энг аввало, уюшган жиноий тузилмамаларига мададкор бўлиш ёки тўғридан-тўғри ёрдам бериш учун давлат хизматининг имкониятларидан фойдаланишдир. Бу эса жамият хавфсизлиги ва барқарорлигига тўғридан-тўғри таҳдиддир».
Ислом Каримов
«Тартибсизликлар – бу ўз вақтида тингланмаган инсонлар овозидир».
Америкалик буюк инсон ҳуқуқи ҳимоячиси ва руҳоний Лютер Кинг
Владимир Воронцовнинг “ТАФАККУР ГУЛШАНИ” китобидан олинди.
This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.
Fikr bildirish