Чаласавод судья ўзининг жиноятларини хаспўшлаш ниятида Президент Ислом Каримов номидан фойдаланишни афзал кўрди

Снимок,,,,,,,

«Ўтган кунлар» асаридаги қахрамонлар роли тарқатилса баччабоз, жиноятчи Ҳомид роли судья Абдуқаҳҳор Қодирқуловга, югурдак, жиноятларни ижрочиси Содиқ роли эса архивариус Алиқамбар Мелибоевга тегарди.

Чунки улар ўз жиноятини яшириш ниятида хукуматга, хусусан Президент Ислом Каримовга ялтоқланиб, ёлғон гаплар билан фитна уюштиришдан ор қилмайдиган кимсалардир.

Фуқаролик жамияти Халқ Ҳаракати, «Ўтюраклар» Клуби инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти рахбари Мўътабар Тожибоеванинг

ТЕЛЕГРАММА БАЁНОТИ

30 апрель 2005 йил

1. Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона вилоят суди раиси Зохид Ҳомидовга;

2. Нусхаси: Тошкент. Матбуотчилар кўчаси 6 уй Президент девонига. Президент Ислом Каримовга;

3. Нусхаси: Тошкент. Шевченко кўчаси б уй. Бирлашган Миллатлар ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонасига;

4. Нусхаси: Тошкент. Ҳамид Олимжон кўчаси Ҳалкаро Европада Ҳамкорлик ва хавфсизлик ташкилотининг (ОБСЕ) Ўзбекистондаги ваколатхонасига;

5. Тошкент. Хукумат уйи, Олий мажлис Сенат раиси Мурод Шарифхўжаевга;

6. Нусхаси: Тошкент. Президент девони. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги судьяларни танлаш, лавозимларга тавсия этиш олий малака комиссиясига;

7. Нусхаси: Тошкент. А.Қодирий кўчаси 1 уй. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумига;

8. Нусхаси: Тошкент. А.Қодирий кўчаси 1-а уй. «Куч адолатда» газетаси бош муҳарририга;

9. Нусхаси: Тошкент. Сайилгоҳ кўчаси 7 уй. Ўзбекистон Республикаси Миллий Хавфсизлик Хизмати Кўмитасига;

10. Нусхаси: Тошкент: Академик Яҳё Ғуломов кўчаси 1 уй. Республика Бош прокуратурасига;

11. Нусхаси: Ўзбекистонда фаолият юритаётган Ҳалқаро ташкилотлар, Ҳалқаро матбуотлар журналистларига ва инсон ҳуқуқлари ташкилотларига;

12. Нусхалари: Фарғона водийсидаги барча ташкилотлар, корхоналар, муассасаларга;

13. Нусхаси: Фарғона водийсидаги барча оммавий ахборот воситаларига ва маҳаллий хокимиятлар, маьмурий органлар рахбарларига, вакилларига

Мухтарама хонимлар ва жаноблар!

«Ўтган кунлар» асаридаги қахрамонлар роли тарқатилса баччабоз, жиноятчи Ҳомид роли судья Абдуқаҳҳор Қодирқуловга, югурдак, жиноятларни ижрочиси Содиқ роли эса архивариус Алиқамбар Мелибоевга тегарди. Чунки улар ўз жиноятини яшириш ниятида хукуматга, хусусан Президент Ислом Каримовга ялтоқланиб, ёлғон гаплар билан фитна уюштиришдан ор қилмайдиган кимсалардир.

Баччабоз Ҳомид ўз жирканч мақсадига етишиш ниятида хонни алдаб, гўёки ўзини хоннинг садоқатли фуқароси қилиб кўрсатган ва Отабек билан Мирзакарим Қутидорни хоннинг сиёсатига қарши тарғибот қилди деб чақмачақарлик қилган.

Қодирқулов б апрель куни яқинлашганда Алиқамбар Мслибоевни чақириб, «Укажон, 6 апрель куни бир қийин ишни бажаришингизга тўғри келади, қўлингиздан келармикан?» деганида у шубҳасиз «Акажон бундай ишларни авваллари ҳам бажариб келганмиз, албатта бажарамиз. 2002 йилда фитна уюштириш бўйича вилоят биринчилигини олганман. Ўзимизнинг жиноятни яшириш мақсадида Тожибоева Риштон туманлараро фуқаролик суди биносида Президент Ислом Каримовни ҳақорат қилди деб қалбаки хужжатлар расмийлаштирганман.

Кейин билсам Тожибоева Ислом Каримовни ҳақорат қилди деган куним ва вақтимда у бошқа жойда ва кўплаб одамлар билан бирга бўлган экан. Лскин яхши ҳамки Президент Ислом Каримовга барча амалдорлар ўзларини садоқатлидек кўрсатсаларда, унинг учун астойдил хизмат қилмайдилар. Агар Президентга содиқ бирорта одам бизни уюштирган фитнани астойдил текшириб қолганида уйим куярди-ку-я, ҳеч ким «Нима учун ўз кирдикорингни яшириш мақсадида «Президентни ҳақоратлашди» деб қалбаки хужжат расмийлаштирасан, бу билан сени ўзинг Президентни обрўсизлантиряпсан-ку?» дейишга ярамаган. Қандай топшириқ бўлса сўзсиз бажарамиз, акажон.» дегани аниқ.

Чаласавод ва онгсиз судья Абдуқаҳҳор Қодирқуловнинг 2005 йил 6 апрель куни фуқаролик ишини кўрмасдан қолдириш ҳақидаги телбаларча чиқарган ажримларида «ажримдан норози томон шу суд орқали 10 кун муддат ичида Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона вилоят суди аппеляция инстанциясига ҳусусий шикоят, прокурор ҳусусий протест келтириши мумкин» деб ёзган.

Лекин бу ажримни 22 апрелда почтага топширган. Ушбу буюртма хат 27 апрель куни мен яшайдиган манзил почтасига келиб тушган. Мен эса бу хатни 29 апрель куни имзо чекиб олдим ва қонуний муддатда ғайриқонуний, телбаларча чиқарилган ажримларини бекор қилишни, Абдуқаҳҳор Қодирқуловга нисбатан интизомий иш қўзғатилишини, унинг телбалардек чиқарган ғайриқонуний ажримларини бекор қилиб, ишни кўришни холис худудга юборишни қатъий талаб қилганман.

Чаласавод судья ўзининг ғайриқонуний ажримида «даъвогар М.Тожибоева, Ю.Рўзиева, М.Пирматова судда ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида у билан доимий алоқада бўлган Х.Турсунов, адвокат Б.Абдуллаев орқали судда ишни кўриш 29.03.2005 йил куни соат 14-00га қолдирилгани ҳақида ишончли тарзда хабардор қилинган бўлсада, 29 март куни соат 14-00дан 19-00гача қадар судга номаълум бўлган сабаб билан судга келмаган ёки ўзининг судга келмаслик сабабини судга маълум қилмаган…»деган.

Ваҳоланки чаласавод бу судьянинг 25 март кунги чиқарган ғайриқонуний ажрими туфайли 26 март куни «Ўтюраклар» Клуби инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотининг баёнотини эълон қилиб, унда «Ўтюраклар» Клуби инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти қўшни Қирғизистон Республикаси мухолифотини харакатларини қўллаб қувватлаши ва «Фуқаролик жамияти» номли Ҳалқ харакатини тузишга қарор қилганлигини, шунингдек Харакат низомини жуда қисқа кунларда муҳокамага қўймоқчилигини бутун дунё ҳамжамиятига, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси хукуматига маълум қилгандик.

Ушбу баёнотимизда қуйидагилар очиқ ойдин ёзилган ва барча-барчага тарқатилганди.

«…Жаннат»имизда Конституция деб аталмиш азиз китобимиз бор. Унинг 44- моддасида «Ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва зркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний ҳатти харакатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади» дейилган.

Бу «жаннат»да чиқарилган қонунлар ҳам, конституция ҳам ишламайди. Буни жон олгувчи азроиллар вакилларидан бири Риштон туманлараро фуқаролик суди раиси Абдуқаҳҳор Қодирқулов ўзининг 25 март кунги чиқарган ғайриқонуний ажримида ёзиб, жимжимадор имзоси билан яна бир бор тасдиқлади.

Бу ғайриконуний ажримда фуқароларнинг бир марта эмас, бир неча маротаба жавобгарликка тортиб, уларнинг конституцион ҳуқуқларини топтаб, оёқ ости қилган, уларга хибсда азоб берилишига асосий сабабчи бўлган, кейинчалик унинг Ўзбекистон Республикаси номидан чиқарган ғайриқонуний фатволари бекор қилинган бўлсада ханузгача ўз лавозимида, яъни Жиноят ишлари бўйича Олтиариқ туман суди раиси лавозимида ишлаётган Тожиддин Вахобов ва Олтиариқ туманининг Ҳамза шаҳарчасидаги қўшмачихоналар ва фоҳишахоналар эгаси Олтиариқ туман Ички Ишлар бўлими бошлиғи Мусо Хонкелдиев фуқаролик судига жавобгар сифатида жалб қилиниши мумкин эмасмиш. Судья Қодирқулов ўзининг фикрини қуйидагича расмийлаштирган.

«… Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг 14.12.2000 йилдаги «Судлар тўғрисида»ги Қонунининг 69-моддасининг 3-қисмига кўра судьядан кўрилган ёки иш юритишидаги ишлар мохияти бўйича бирон бир тушунтиришлар беришни… .талаб қилиш таъқиқланади…

Даъвогар Турсунов Хусниддин, ишончли вакили Тожибоева Мўътабархонни жавобгар Жиноят ишлари бўйича Олтиарик туман суди раиси Тожиддин Вахобов, Олтиариқ туман молия бўлими, Олтиариқ туман ИИБ маъмурияти, ИИБ бошлиғи Мусохон Хонкелдиев, профилактика инспекторлари И.Умурзақов, 3.Шерматовга нисбатан «маънавий зарар ундириш ҳақида»ги 345-05 сонли фуқаролик иши бўйича даъвогар Хусниддин Турсунов, ишончли вакили Мўътабар Тожибоевани суд раиси Тожиддин Вахобов, ИИБ бошлиғи Мусо Хонкелдиевни жавобгар сифатида судда иштирокини таъминлаш ҳақидаги талаби асоссиз бўлгани учун рад этилиб, Тожиддин Вахобов ва Мусо Хонкелдиевлар жавобгарлар сафидан чиқарилсин».

Қарангки, Бирлашган Миллатлар ташкилотининг қийноқлар бўйича махсус вакили Тео Ван Бовен 2002 йилда Ўзбекистонга ташриф буюрганида Турсунов Хусниддин билан учрашган, сухбатлашган, Хусниддин ўзига ва акасига қўлланилган қийноқлар ҳақида гапириб берган. Тео Ван Бовен уларни қилмаган жиноятлари учун жабр тортаётганликлари ҳақида Ўзбекистонга бағишланган докладида алоҳида тўхталган ва хукуматдан уни ва акаси Турсунов Шамсиддинга алоқадор жиноят ишини хукумат назоратига олиб қонуний бахо беришни талаб қилганди.

БМТнинг вакили жаврайверади-да, бизни «жаннатимиз» ишига аралашиб нима қилади.

Унинг аралашувидан ғаши келган бизни азроилларимиз Турсунов Хусниддин 2004 йил 7 сентябрь куни «Ўтюраклар» Клуби томонидан ташкил этилган Ҳалқаро терроризмга қарши ўтказилган пикетда қатнашди. У пикетда «Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Ўзбекистондаги қийноқларга чек қўйишни хукуматдан қатъий талаб қилсин» деган ёзувли плакатни кўтариб турган. Уни Клуб аъзолари билан биргаликда 27 сентябрь куни ғайриқонуний намойиш ўтказганликда айблаб, суд қилишди ва жавобгарликка тортишди.

«Қарға қарғанинг кўзини чўқимас» деб бекорга айтишмайди. Бундан 8 ой аввал судга берилган туя гўшти еган даъво аризани ҳали-хануз жавобгарликка кимни жалб қилиш, қилмаслик масаласини ҳал эта олмаётган судьяларни қайси ақлли кимса судялик лавозимига тавсия этди-ю, нимага асосланиб уларни судьялик лавозимига тасдиқланди?

Агар бизнинг «жаннатимиз»да қонунларни менсимасдан жуда кўп марта ғайриқонуний якун ясаган судья фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликларини бузганлиги учун ҳаттоки фуқаролик судига ҳам жавобгар сифатида жалб қилинмас экан, бизга бундай жаннат, бундай фаришталар, бундай шароитлар керак эмас. Америка Президенти Билл Клинтон ўз Мамлакати қонунларини ўта хурмат қилганлиги учун судда жавобгар сифатида қатнашди.

Ўзбекистоннинг оддий бир туман суди раиси Америка Президентидан кўра имтиёзга эга экан, бизга бундай «демократик жаннат» керак эмас. Ҳеч бир давлат қонунида, ҳаттоки демократик бўлмаган давлатлар қонунларида ҳам «судьядан кўрилган ёки иш юритишидаги ишлар моҳияти бўйича бирон бир тушунтиришлар беришни… .талаб қилиш таъқиқланади..» дейилмаган. Қонунни бузган кимса ким бўлишидан қатъий назар суд олдида жавоб беради.

Биз бу «жаннат»даги мухитни янгилаш ишларида фаол иштирок этишга қарор қилдик. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон хукумати амалдорларининг ғайриқонуний ҳатти харакатларига чек қўйишда кўмаклашиш мақсадида ҳар бир хоҳлаган фуқаро аъзо бўлиши мумкин бўлган «Фуқаролик жамияти» Ҳалқ Харакатини ташкил этишга қарор қилдик. Биз хокимиятни эгаллашга интилмаймиэ, бундай фикрдан буткул йироқмиз. Лекин жамият манфаатларини ҳимоя қилиш ниятида Ҳалқ Харакатининг асосий мақсад йўналишига қуйидагиларни киритишга мажбурмиз:

– ҲУҚУҚИЙ ХАРАКАТЛАР: – Жамиятда ҳуқуқ маданиятини, умумҳалқ характери билимини ва инсон ҳуқуқларини тарқалиш ишларини, ҳамда уларни ҳимоясига замин бўладиган процедураларни қўллай бошлаш, яъни фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини бузган ҳар қандай амалдорни, у ким бўлишидан қатъий назар унинг ғайриқонуний ҳатти-харакати устидан маҳаллий ва Ҳалқаро судларга даъво ариза билан чиқишни оммавийлаштириш. Фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси хукумати томонидан қабул қилинган, лекин амалда ишлатилмайдиган қонунлар, қарорларни варақа тариқасида чоп этиб кенг жамоатчиликка тарқатиш, жамоатчилик тўпланадиган жойларда ушбу қонунларни муҳокама килиш;

– СИЁСИЙ ХАРАКАТЛАР: – Ҳалқаро ташкилотларнинг ваколатхоналари орқали хукуматга тўғридан-тўғри ёки қисман сиёсий босим ўтказиш. Бундай тадбирлардан мақсад ҳуқуқ тизимига ёки давлат органларининг амалий фаолиятига ўзгаришлар киритишдир. Сиёсий харакатларни давлатнинг ичида ва ташқарисида ўтказиш. Олиб борилаётган ишларимизга махсус докладчи ва ишчи гуруҳларни эътиборини қаратиб, жалб қилиш. Инсон ҳуқуқларини бузилишига Ҳалқаро ташкилотларни танқидий эътиборларини тортиш. Европа Иттифоқи Парламент ассамблеясида ёки Европа парламентида шу масалаларни кўришни ҳал қилиш мақсадида бошқа чораларни кўриш.

– ЗЎРАВОНЛИКСИЗ ЖАМОАТ ХАРАКАТЛАРИ: Давлат ва унинг фуқаролари орасидаги муносабатларни узиш, ҳамкорлик қилишдан бош тортиш, иш ташлашлар, йиғилишлар, митинглар, намойишлар, кўча юришлари, чодирлар тикиб очлик эълон қилишлар, пикетлар, байкотлар ташкил қилиб ўтказиш, турли тўловларни тўлашдан бош тортишлар, давлат ташкилотларининг ишига тўсқинлик қилиш, яъни телефонларни блокировка қилиш, биноларни тинч йўл билан босиб олиш, қонунбузар ташкилотларни нормал ишига тўсқинлик қилувчи ариза ва судга арзномаларни оммавий ёзиш, одатда амал қилинмайдиган қоида ва нормаларга тўла тўкис амал қилишга хукуматни мажбурлаш.

– ФУҚАРОЛАР ИТОАТСИЗЛИГИ: Фуқаролар итоатсизлиги шахсий манфаат эмас, принциплар ҳимояси учун қўлланилади. Фуқаролар итоатсизлиги, яъни бўйсунмаслик сиёсий тизимни қулатишга эмас, уни такомиллаштириiлга хизмат қилади.

Биз бу ғоямиз учун қамоққа олинишга ҳам, хукумат томонидан уюштириладиган бошқа барча ғайриқонуний харакатларга ҳам тик қарашга, хаттоки азобланишга ҳам тайёрмиз.

«Фуқаролик жамияти» Ҳалқ ҳаракатининг биринчи тадбири норозилик намойишини 29 март куни кундуз соат 14-00да Қирғизистон Республикасига чегарадош бўлган Риштон туманининг туманлараро фуқаролик суди биноси рўпарасида порахўр ва чаласавод кимсаларни, жиноятчиларни судьялик лавозимига тавсия этган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш олий малака комиссиясини, ва уларни тасдиқлаб лавозимга қўйган Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов бошқараётган хукуматни истеъфога чиқарилишини талаб қилиш билан бошлаймиз.

Шунингдек Қирғизистон мухолифотини қўллаб қувватлаб айнан Олтиариқ туман ИИБ мансабдорлари, Жиноят ишлари бўйича Олтиариқ туман суди раиси Тожиддин Вахобов ва Риштон туманлараро фуқаролик суди судьяларининг ғайриқонуний ҳатти-харакатлари туфайли ҳуқуқ ва эркинликлари паймол этилган фуқаролар, иш жойидан айрилган ҳиссадорлар, вақтида ойлик маошини ололмаётган ишчи-хизматчилар билан биргаликда узлуксиз давом этадиган норозилик намойиши бошлаймиз ва Риштон туманлараро фуқаролик суди биносини тинч йўл билан эгаллаймиз.

Қонунбузар судьялар ишловчи бу судга оммавий равишда ўз шериклари хисобланмиш маҳаллий хокимият ва маъмурий органлар раҳбарларининг ғайриқонуний хатти-харакатлари устидан оммавий равишда шикоят аризалар беришни бошлаймиз. Бу билан уларни нормал ишлашларига тўсқинлик қиламиз ва одатда амал қилинмайдиган қоида ва нормаларга тўла тўкис амал қилишга хукуматни мажбурлаймиз.

Бундан ташқари бутун ўзбек ҳалқига мурожаат қилиб, суд идораларидан жабр тортганларни барчасини биз Риштонда намойиш бошлаган пайтимизда ўз ҳудудларидаги суд идоралари олдида хукумат истеъфосини талаб қилиб, Қирғизистон мухолифотини қўллаб-қувватлаб узлуксиз намойишлар бошлашга чақирамиз.

Шу Билан биргаликда биз бошлаган норозилик намойишида иштирокчи сифатида қатнашсалар улар ҳеч қандай жавобгарликка тортилмасликларини, балким қонун бўйича ташкилотчи сифатида фақатгина бизлар жавобгарликка тортилишимизни, биз эса адолатсизликка қарши курашганимиз учун жавобгарликка тортилишга ҳам, қамалишга ҳам тайёр эканлигимизни ҳалқ тушунишини хохлардик. Билмадик, ўзбек ҳалқининг неча фоизи уйида қоларкин бу тадбирга бефарк бўлиб, тасаввур қила олмаяпмиз. Чунки Ўзбекистоннинг ҳар бир бурчаги ва ҳар бир хонадонида адолатсиз судлов туфайли жабр тортган фуқаролар топилади…».

Ушбу баёнотимиз бўйича 29 март куни соат 14-00да намойишни бошлашимиздан хабардор бўлган маҳаллий рахбарлар мени эрталаб соат 8-00да Фарғона вилоят Ички Ишлар бошқармасига алдов йўли билан чақиртириб олиб, кеч соат 18-З0гача Ички ишлар бошқармасидан чиқаришмаган, яъни УВДинский арестга олишган. Бундан Республикадаги ва вилоятдаги барча амалдорлар хабардор ва мени Ички Ишлар бошқармасида ушлаб турилишимдан манфаатдор эдилар. Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона вилоят суди рахбарлари ва Абдуқаҳҳор Қодирқуловнинг ўзи ҳам яхши хабардор эди.

Мени 29 март куни вилоят рахбарлари мени алдаб олиб Ички ишлар бошқармасида ушлаб ўтириб, нафақат намойиш ўтказмаслик, балким бундан етти ой аввал судга берилган даъво аризани кўрмасдан қолдириш учун ажрим чиқаришга бахона сифатида фойдаланишган экан. Агар маҳаллий рахбарларнинг барчасининг тили бир бўлмаганида Абдуқаҳҳор Қодирқулов бундай ғайриқонуний ажрим чиқаришга ҳадди сиғмаган бўларди. Чунки 29 март куни Риштон тумани тўлигича хукуматнинг назоратида бўлган ва бу ҳолатдан ушбу холатнинг асосий айбдори бўлган чаласавод судья билмаслиги мумкин эмасди.

Чаласавод судьянинг ғайриқонуний ажримида қуйидагилар баён қилинган:

«06.04.2005 йил куни соат 11-00да даъвогар М.Тожибоева мазкур фуқаролик ишига ёки М.Тожибоева ўзи ишончли вакил сифатида қатнашаётган даъвогар Х.Турсуновни жавобгар Олтиариқ туман молия бўлими ва бошқаларга нисбатан 44,5 миллион сўм маънавий зарарни ундириш ҳақидаги фуқаролик ишига алоқаси бўлмаган бир гуруҳ аёлларни ваа ўзини бошқа ҳамфикрларини тўплаб келиб фуқароларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов, Республика давлат ҳукумати, судга ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига нисбатан норозилик ҳиссини уйғотиш мақсадида ҳақоратомуз гаплар айтиб, Жиноят ишлари бўйича Олтиариқ туман суди раиси Т.Вахобов, Олтиариқ туман ИИБ бошлиғи М.Хонкелдиевни уни ва Х.Турсуновни фуқаролик ишлари бўйича судга жавобгар сифатида ишга жалб қилмаганлиги учун судга ишончсизлик билдириб ҳамда судга қатнашмаслигини айтиб намойишкорона суд залини ташлаб чиқиб кетган…» деган.

Аслида б апрель кунги Абдуқаҳҳор Қодирқуловнинг фоҳишалари билан бўлиб ўтган можоро ҳақида б апрель куниёқ Президент Ислом Каримовга, ўзбек ҳалқига, Ҳалқаро жахон ҳамжамиятига, Хорижий ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакилларига, Қирғизистон Республикасининг амалдаги хукуматига, қирғиз ҳалқига «Фуқаролик жамияти» Ҳалқ харакати ва «Ўтюраклар» Клуби инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотининг мурожаатномасини телеграмма тарзида юборгандим.

Ушбу б апрель кунги Президентга юборилган телеграммада қуйидаги ёзувлар ёзилганди:

«Фуқаролик Жамияти» Ҳалқ Харакати вакиллари ва айнан Риштон туманлараро фуқаролик судининг адолатсиз қарорлари туфайли жабр тортган фуқаролар 6 апрель куни, яъни ғайриқонуний суд жараёни давом этаётган пайтида тинч йўл билан Риштон туманлараро фуқаролик суди биносини эгаллаб олиш учун суднинг ховлисига тўпландик. Бунга асосий сабаб эса Риштон туманлараро фуқаролик суди раиси Абдуқаҳҳор Қодирқуловни 6 апрель куни қўшмачихоналар ва фохишахоналар эгаси Олтиариқ туман Ички Ишлар бўлими бошлиғи Мусо Хонкелдиевни ва асли ўзи жиноятчи судья Жиноят ишлари бўйича Олтиариқ туман суди раиси Тожиддин Вахобовни жавобгар сифатида жалб қилмай судни давом эттирмоқчи бўлганлиги эди.

Биз суд залига бирор қадам ҳам қўйганимиз йўқ, суд залида ҳеч қандай гап-суз бўлгани йўқ. Қодирқуловга тегишли фоҳишалар бизга суд ховлисида хужум қилишган.

Мен Президент Ислом Каримовнинг шахсига боғлиқ хақоратомуз гаплар умуман гапирмаганман. Аксинча судья ҚодирҚуловга отвод берганлигимизни очиқ ошкора айтиб, фоҳишалар ва уларнинг устози Қодирқулов, Мелибоевлар устидан ариза бериш учун Риштон туман ИИБга кетганман. Унгача Қодирқулов, Абдуразақов ва мен фоҳишаларнинг менга хужум қилганлари сабабларини Қодирқулов хонасида мухокама қилганмиз. Агар у ерда Президент Ислом Каримовни шахсини хақоратловчи гаплар гапирганимда эди, ёнимда турган Риштон туман Ички Ишлар бўлими бошлиғи Пўлат Абдуразақов ҳам менга қонуний чора кўриши керак эди

Ғайриқонуний ажримда «ФПКнинг 175-моддаси 3-қисмига кўра даъвогар иккинчи чақирув бўйича ҳам узрсиз сабабларга кўра келмаса, суд жавобгарнинг розилиги билан аризани кўрмасдан қолдиришга ҳақли. Суд прокурорни, жавобгарни даъвогар судда ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида хабардор қилингани ва судни рад этиб номойишкорона суд залини тарк этгани сабабли даъвогарларни даъвосини кўрмасдан қолдириш ҳақидаги фикрини эшитиб ҳамда ишга оид мавжуд материаллар асосида ишни кўриб ҳал этиш мумкин эмаслигини эътиборга олиб мазкур фуқаролик ишини кўрмасдан қолдиришни лозим топади» деган.

Ваҳоланки бу чиқарилган иккита ғайриқонуний ажрим жавобгарлар Олтиариқ туман ИИБ маъмурияти, ИИБ терговчиси Умид Лутфуллаев, ИИБ ХООБ профилактика инспекторлари Махмудов Шерали, Тошболтаев Қосимжон, Давронов Абдубанноп, Олтиариқ туман молия бўлими ва Жиноят ишлари бўйича Олтиариқ туман суди раиси Тожиддин Вахобовлар эди. Судья Абдуқаҳҳор Қодирқулов б апрель кунига фақатгина Хусниддун Турсуновни ишини кўришини маълум қилган.

Шунинг учун ҳам даъвогар Юлдуз Рўзиевани ўзи чақирув қоғози ёки бошқа усулда б апрель кунига судга чақирмаган. Чунки Юлдуз Рўзиева Андижон вилоятининг Марҳамат туманида яшайди, мен билан боғланиш имконияти умуман йўқ. Шунингдек 29 март куни ҳам 6 апрель куни ҳам юқорида номлари зикр этилган жавобгарларнинг биронтаси судга чақирилмаган ва улар судда бўлишмаган. Фақатгина молия бўлими вакили 29 март куни қатнашган, ИИБдан фақатгина маъмуриятнинг ишончли вакили Шодиев қатнашган. Абдубанноп Давронов, Умид Лутфуллаевлар судяни сотиб олганликлари сабабли умуман бирорта суд жараёнига чақирилсада келганлари йўқ.

Асосий жавобгарлар судга бормаган бўлса, қайси жавобгарнинг ишни кўрмасдан қолдириш ҳақидаги фикрини этишди экан, билмадик. Бундан ташқари Юлдуз Рўзиева бир неча марта судга борди, Қодирқулов эса аввал Турсуновлар ишини якунлашини айтиб, бизни ишимиз бошланганида даъвогар Рўзиевани расман чақиртиришини суд залида барчанинг иштирокида айтган, лекин уни на 29 март кунига, на 6 апрель кунига чақирмаган. Унинг Рўзиева Юлдузхонни судга чақиртирганлиги ҳақида иш материаллари ичида ҳеч қандай исботловчи ҳужжатлар йўқ.

6 апрель куни тахминан 11–11:30лар чамасида Абдуқаҳҳор Қодирқулов ва Риштон туман ИИБ бошлиғи Пўлат Абдураззақов тўпланаётганлар билан сухбатлашиб туришганда юз кўзларидан фохиша ва қўшмачилиги яққол билиниб турган 2 нафар нотаниш аёллар суд биносидан чиқиб келишди-да, судья Абдуқаҳҳор Қодирқуловнинг ғайриқонуний Ҳал қилув қарори туфайли ишчи ўринларидан айрилган Риштон Кулолчилик заводининг 57 нафар хиссадорлари номидан қатнашаётган 10 нафардан ортиқ аёллар орасига суқилиб олишиб, тўсатдан Мўътабар Тожибоевани уриш учун югуриб, уни ҳақоратлаб хужум бошлашди. Бу кутилмаган зарбадан ҳайрон қолган милиция бошлиғи фохишаларни йўлини тўсмоқчи бўлганида фохишалар милиция бошлиғини қўлларини қайириб, тимдалаб ташлашди.

2005 йил 26 март куни «Ўтюраклар» Клуби инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотининг Қирғиз мухолифотини қўллаб-қувватлаши ва «Фуқаролик жамияти» Ҳалқ Харакати ташкил этилиши ҳақидаги баёнот тарқатилганди. Бу баёнотни ўзбек ҳалқи вакиллари юрак-юракдан қўллаб қувватлай бошладилар. Бундан хабар топган хукумат бизга нисбатан яна жирканчликларни кучайтириб юборди.

Ушбу баёнотда 29 март куни Риштон туманлараро фуқаролик суди биноси рўпарасида кундуз соат 14-да Хукуматнинг истеъфосини талаб қилиб норозилик намойиши бошлашимизни билдирган эдик ва адолатсиз судлардан жабр кўрган фуқароларни биз бошлайдиган норозилик намойишларига қўшилишларини сўраган эдик.

Бундай қарорга келишимизга Риштон туманлараро фуқаролик суди раиси Абдуқаҳҳор Қодирқуловнинг 5 март ва 25 март кунлардаги чиқарган ғайриқонуний ажримлари сабаб бўлганди. Олтиариқ туманилик фуқаро Турсунов Хусниддинга нисбатан қалбаки хужжатлар расмийлаштириб, 10 кун нохақ ва З кун ҳеч қандай хужжатсиз хибсда сақлаб, қийноққа солган Мусо Хонкелдиев ва ИИБ томонидан хужжатларни сохталаштирилганлигини била туриб айбсиз фуқарони 10 кун қамоқда сақлаб, азоблашга ғайриқонуний қарор чиқариб берган судья Тожиддин Вахобов Турсунов Хусниддинни ҳуқуқ ва эркинликларини бузганликлари учун одил суд олдида жавоб беришларини ва Турсунов Хусниддинга етказилган зарар 44,5 миллион сўм пулни давлат бюджетидан тўланишини талаб қилиб судга 9 ой аввал даъво ариза билан чиққан эдик. Туя гўшти еган бу фуқаролик иши бўйича Абдуқаҳҳор Қодирқуловнинг чиқарган ғайриқонуний ажримида ёзилишича Ўзбекистонда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини бузган мансабдор шахс судья ва милиция бошлиғи бўлса улар Ўзбекистон қонунлари бўйича жавобгар сифатида судга жалб қилинмас эканлар.

Бизга эса қонунбузар судьялар ва бошқа амалдорларни ҳимоя қилувчи хукумат керак эмас. Қонунни бузган, оёқ ости қилган кимса ким бўлишидан қатьий назар суд олдида жавоб бериши керак. Бизга шундай хукумат керак. Ўзбекистон хукумати ўз судъяларини қонунларни хурмат қилишини таъминлай олмас экан мархамат қилиб бундай хукумат истеьфога чиқсин.

Абдуқаҳҳор Қодирқулов 25 март куни чиқарган ғайриқонуний ажримини эьлон қилганидан сўнг, унинг бу ғайриқонуний хатти-харакати учун қонун олдида жавоб беришга мажбур бўлишини айтганимизда Қодирқулов дарҳол ўзининг кирдикорларини яшириш мақсадида фуқаролик судининг канцелярия мудири Мелибоев Алиқамбар билан жиноий тил бириктириб, прокурорнинг иштирокида судяга қўйган қонуний талабимизни «Судда тўполон қилганлик» деб расмийлаштирганлар.

Мелибоев Алиқамбар 2002 йилнинг 11 октябрь куни Мўътабар Тожибоева Фарғона туманлараро фуқаролик судида ишончли вакил сифатида қатнашаётган бир пайтда «Риштон туманлараро фуқаролик суди биносида Президентни ҳақорат қилди» деб қалбаки хужжат расмийлаштириб, Тожибоевага тухмат қилганлиги учун ҳеч қандай жавобгарликка тортилмаганди.

29 март куни ўтказилиши режалаштирилган норозилик намойишини бостириш учун Абдуқаҳҳор Қодирқулов ва Мелибоев Алиқамбарлар ёнларига жиноий шериклар тўплаганлар. Риштон туман хокими ўринбосари Тўхтасин Маҳмудов бошчилигида Риштон туман хотин-қизлар кенгаши раисаси, Риштон туман хокимининг ижтимоий масалалар билан шуғулланувчи ўринбосари барчаси жиноий тил бириктириб, Риштон туман Маданият уйининг рассомларига буюртма бериб Мўътабар Тожибоевани шаьни, қадр қимматини ҳақоратловчи плакатларни тайёрлаганлар ва ўз жирканчликларини ёшлар қўли билан қилиш ниятида мактабларнинг юқори синф ўқувчиларини, коллежларнинг талабаларини намойишчиларга қарши ташламоқчи бўлганлар.

Лекин намойиш ташкилотчиси Мўътабар Тожибоевани 29 март куни эрталаб вилоятИчки Ишлар бошқармасига чақиртириб кеч соат 18-З0гача бошқармада ушлаб туришган ва натижада намойиш ҳам бўлмаган. Тўхтасин Маҳмудов, хотин-қизлар кенгаши раисаси ҳам ниятларига ета олмаганлар. Намойиш ўтказиш учун вилоятнинг турли худудларидан келган фуқароларнинг яшаш манзилгоҳлари ёзиб олиниб, ханузгача уларга тайзиқлар ўтказиляпти. Бувайда туманилик Ахмадқулова Ўктамой Бувайда туманининг маъмурий органлари вакилларининг тайзиқлари натижасида қон босими кўтарилиб оғир аҳволда шифохонага жўнатилди.

4 апрель куни Республика Олий судидан келган комиссия Х.Ёдгоров Қодирқуловнинг чиқарган ғайриқонуний ажримлари бўйича текшириш ваколатига эга эмаслигини айтиб бу масала билан шуғулланмади.

Биз Абдуқаҳҳор Қодирқулов томонидан 5 ва 25 март кунлари чиқарилган ғайриқонуний ажримларни бекор қилиб, Тожиддин Вахобов ва Мусо Хонкелдиевни нафақат фуқаролик судида жавобгар сифатида қатнашишини таъминлашни, балким Тожиддин Вахобовга нисбатан Жиноят Кодексининг 231 моддаси билан, Мусо Хонкелдиевга нисбатан Жиноят Кодексининг 209, 228, 230 ва 234-моддалари билан жиноят иши қўзғатилишини, 2 нафар фохишаларни жавобгарликка тортиб, уларнинг ҳомийлари бўлган Риштон туман хокимининг ўринбосари Тўхтасин Махмудовни, туман хотин-қизлар кенгаши раисасини, бюджет маблағларини ўғирлашдаги бош хомий хокимнинг ижтимоий масалалар бўйича ўринбосарини, Риштон туманлараро фуқаролик суди раиси Абдуқаҳҳор Қодирқуловни, канцелярия мудири Алиқамбар Мелибоевни зудлик билан хизмат вазифаларидан четлаштиришларини қатъий талаб қиламиз.

10 кун муддат ичида бу қонуний талабимиз бажарилмаса, 17 апрель куни нафақат Риштон туманлараро фуқаролик суди биносини, балким Риштон туман хокимияти, Риштон туман ИИБ идораларини ҳам тинч йўл билан эгаллаб оламиз ва хукумат исьтефосини талаб қиламиз».

12 апрель куни эса Риштон туман Ички Ишлар булими бошлиғи П.Абдуразақовга, Мамлакат Президенти Ислом Каримовга, Фарғона вилоят хокимиятига, Вилоят хокимлиги Ҳотин қизлар Кенгашига, Вилоят маданият бошқармаси бошлиғига, Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона вилоят суди Раиси 3.Хомидовга, Вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғига, Вилоят Ички Ишлар бошқармаси бошлиғига, Вилоят прокуратурасига, Вилоят Миллий Хавфсизлик Хизмати бошқармасига, «Фарғона ҳақиқати» газетасига, «Ойдин» газетаси бош муҳарририга, Ҳалқаро журналистларга, интернет сайтларига талабнома ва ариза ёзиб қуйидагиларни ёзгандик.

Мухтарам жаноблар ва хонимлар!

Ислом Каримов бошқараётган хукуматнинг бошқа мамлакатлардагидан фарқли ўлароқ «Хукумат ҳимояси учун» деб номланган «махсус армия»си мавжуд. Бу «армия»га асосан Олтиариқ туман ИИБ бошлиғи Мусо Хонкелдиев ва ўринбосари Амин Юсуфжонов сингари қонун ҳимоячилари жандасига ўранган кимсалар қўмондонлик қиладилар. Бу армиянинг Махпуза Машрапова, Тўхлиева Муяссар, Қаюмова Кумуш сингари тарбиячи мураббиялари бор. Бу тарбиячилар «Қўшмачи» деган ёзув ёзилган кўкрак нишони тақиб юришади.

Ўзбек хукуматида инқирозга юз тутмаган фақатгина мана шу «Хукумат ҳимояси учун» номли «махсус армия» қолди холос. Бунинг асосий сабаби эса бу армияда қўмондонлар ва тарбиячи-мураббийлар оддий аскарлар билан бир тану-бир жонлар. Оддий аскарлар қўмондонга керак бўлса кунига 20 марта танасини сотадилар. «Махсус армия»га садоқатли бундай оддий аскарлар рўйхатини келтирайлик десак, улар ҳаддан зиёд кўп ва бирини номини ёзсак, номи ёзилмай қолиб кетган бошқа бири хафа бўлади. Шунинг учун уларнинг номларини эълон қилишни лозим топмадик.

Сизлар бу аскарлар ҳақида маьлумот олмоқчи бўлсангиз уларнинг роталари жойлашгаи худудларга борсангиз аскарлар ўзлари сизларни топиб олишади. Фақатгина у ерга боришда пўрим кийиниб, пулдор бойваччалардек боришингиз керак.

«Хукумат ҳимояси учун» махсус армияси роталари жойлашган харитани қидириб юришнинг ҳам хожати йўқ.

«Махсус армия» роталари жойлашган ва бутун дунёга танилган худудлари рўйхатини сизларга хавола қиламиз.

1. Олтиариқ туманининг «Ҳамза» шаҳри.

2. Риштон туманининг Черамушкаси

3. Фарғона шаҳрининг Охунбобоев дахаси ва Киргули тумани

Эслатма: Киргули номи фақат харитада холос, аслида «Хожиобод» деб сўралсин.

Бу худудлардаги оддий аскарлар ўз қўмондонлари, тарбиячи-мураббиялари томонидан берилажак топшириқларни сўзсиз, ортиғи билан бажаришлари билан дунёга танилганлар ва тан олинганлар. Фақатгина уларни дунё аҳолиси «Ўзбекистон хукумати фохишалари ва қўшмачилари» деб танийдилар.

«Махсус армия» вакиллари тили билан айтганда «Ўзини инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти рахбари» деб атовчи кимса, яъни мен Мўътабар Тожибоева энг олий қўмондон Мусо Хонкелдиевни ва оддий аскарларнинг ғашига тегадиган кимсаларни жазоловчи судья Тожиддин Вахобовни судга бердим.

Бу масалани қонуний ҳал этиши лозим бўлган Фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро суди раиси Абдуқаҳҳор Қодирқулов қўмондон Мусо Хонкелдиевни ва судья Тожиддин Вахобовни ҳимоя қилиш мақсадида ғайриқонуний ажрим чиқарди ва уларни жавобгарлар сафидан чиқариб юборди. Буни қонунга зид эканлигини билган ва албатта ҳуқуқ ҳимоячилари томонидан кучли зарба бўлишини сезган Қодирқулов ўзга хизмат вакилларидан ёрдам олишга қарор қилди.

У Риштон тумани хокимининг ўринбосари Хатамова Хурматойни, Риштон туман Маданият уйи директори Тўхтасин Маҳмудовларни ёрдамга чақирди. Риштон туманлараро фуқаролик суди архиваруси, лекин сохта хужжатлар расмийлаштиришга устаси фаранг Мелибоев Алиқамбар билан биргаликда мудофаа режасини ишлаб чиқдилар.

Режа бўйича 29- март куни ҳуқуқ ҳимоячилари томонидан бошланадиган норозилик намойишига мактаб ўқувчиларини армия қилиб ташламоқчи бўлдилар. Ҳаттоки Риштондаги 1-мактаб директори Баходир Азизовга айтиб, мени шаънимни булғовчи, қадр-қимматимни тўкувчи плакатлар тайёрлашган ва айнан мана шу мактабнинг ўқувчиларини бизга қарши плакатлар билан чиқишларига тайёрлаганлар.

Улар ниятларига фақатгина бир сабаб билан ета олмадилар. Мени 29- март куни эрталаб соат 8-да Вилоят ички ишлар бошқармасига 1 соатлик сухбатга деб алдаб чақириб олиб кетиб, кеч соат 18-З0гача «УВДинский арест» қилиб ушлаб ўтиришди ва шу куни ўтказилиши керак бўлган норозилик намойиши барбод бўлди.

6- апрель кунги норозилик тадбири ўтказишни олдини олиш учун Абдуқаҳҳор Қодирқулов олий бош қўмондон Мусо Хонкелдиевдан махсус тайёргарликдан ўтган аскарларидан бера қолишини илтимос қилди.

Олтиариқ тумани Катпут қишлоғи Полвон кўчаси 90 уйда яшовчи Абдурахимова Назокат Риштонга хизмат сафарига юборилди. Черамушкадаги, яъни Риштондаги ротадан Булоқбоши қишлоғи Топволдиев кўчаси 96 уйнинг 1-қаватидаги 6- квартирасида яшовчи Фарида исмли тарбиячи-мураббиянинг уйида ижарада туриб, таълим олаётган ва тарбиячи-мураббиясини молиявий таъминлаб турган энг билимли «аскар» Мухиддинова Озодани топиб, унга Олтиариқ методларини ўргатдилар.Оддий аскарни жангга тайёрлашда архивариус Алиқамбар Мелибоев жонбозлик кўрсатди.

Мусо Хонкелдиев ўзинииг Олтиариқлик оддий аскари Абдурахимова Назокатга менга қарши хужум қилиш, калтаклаш усулларини Озодага ўргатишини, ўзи аралашмаслигини уқтирган. Чунки Олтиариқлик аскарлар менга қилган хужумлари бўйича дунёга машҳур бўлганлар ва агар Назокат жанжалга аралашгудек бўлса, буни

ҳам Олтиариқликлар уюштирганликлари фош бўлишидан чўчиган. Шунинг учун ҳам 6- апрель кунги хужумда қўмондон Мусо Хонкелдиев ўзининг иштироки борлигини билдиришни истамади.

Лекин оддий аскар Назокат турли фитналар уюштиришда олдинги сафларда бўлиб келганлиги учун бу ерда ҳам қаҳрамонлик қилгиси келиб қолди. Норозилик тадбири ўтказмасдан, масалани қонуний ҳал қилишни суд раиси Абдуқаҳҳор Қодирқулов, мен ва Риштон туман ИИБ бошлиғи Пўлат Абдуразақовлар гаплашиб тургандик.

Шу пайт тўсатдан нотаниш бир аёл, кейин билсам Мухиддинова Озода экан, тўсатдан ҳеч бир сабабсиз мени уриш учун хужум қилиб қолди ва хақоратлай бошлади. Ёнимда турган Пўлат Абдураззоқов Озодани йўлини тўсиб қолмоқчи бўлганди, Озода хизмат формасида бўлмаган милиция бошлиғига ҳам чанг солди. Мухиддинова Озода нафақат мени ҳақорат қилди, балким хизмат вазифасини бажараётган хокимият вакилига хужум қилиб, унга тан жарохати етказиш жиноятини содир этди.

Узоқдан бўлаётган воқеаларни кузатиб турган Олтиариқлик фохиша Абдурахимова Назокат югуриб келдида, менга ташланиб урмоқчи бўлди ва ҳақорат қилди. Уни ҳам ИИБ бошлиғи Пўлат Абдуразақов йўлини тўсиб қолмаганида у фохиша мени урарди. У фохиша ҳам хизмат вазифасини бажараётган хокимият вакилини ҳақоратлади. Буни ўзининг ёзган тушунтириш хати ҳам исботлайди.

«…Мен уни қайинсинглиси билан уришяпти деб ўйлаб, у нотаниш аёлга кимлигини ҳам билмай туриб, Озодага бақиргани учун уни тарафини олиб жанжаллашдим. Жанжал пайтида мен бир нотаниш формали одамга ҳам қўпол гапириб юборибман..»

Черамушкалик фохиша Озода эса асосий топшириқни Риштон туманлараро фуқаролик судидан олганлигини ўз тушунтириш хатида фош қилган. «…Мен ичкарига кириб Алиқамбар акага учрашдим (ўзимни ишларимни битирмоқчи бўлиб)…» Алиқамбар Мелибоев судда оддий архивариус бўлса, яъни унинг иши иш кўрилиб, қонуний кучга кириб бўлган делоларни расмийлаштиришдан иборат бўлса Мухиддинова Озода у билан нимани гаплашган?

Ҳозирда фохиша Озода Мухиддинова ўзининг қўмондонлари Алиқамбар Мелибоев, Абдуқаҳҳор Қодирқулов, Мусо Хонкелдиев ва бошқаларни қутқариб қолиш учун суд биносига кириб кетаётганида бегона эркак уни йўлини тўсиб, «Қирғизистонлик аёл келиб Ўзбекистонда ҳам Қирғизистондагидек тўполон бошламоқчи бўляпти, шуни олдини олсангиз 10 минг сўм бераман» деди деб барчани ишонтирмоқчи бўлиб тушунтириш хатида ёзган.

Лекин аслида воқеа бошқача бўлган.

Зохидон қишлоғида яшовчи Хайдарова Мавлуда ўз тушунтириш хатида шундай ёзган; «…шуни қайтариб олишга у анави опа бизга ёрдам бермоқда деди Мўътабар опани кўрсатиб. Кейин у ҳам «Мен қийналиб яшаяпман, ногирон болаларимни олиб келсам эрим олиб кетиб қолади, 40 минг сўм нафақа олади, менга бир тийин ҳам бермайди. Мен ҳам бу опага айтсам ёрдам берармикин?» деди. Шунда биз «Бир айтиб кўринг-чи» дедик.

А.Рахмонов кўчаси 18 уйда яшовчи Валиева Муқаддас тушунтириш хатида «… Шу пайтда бир нотаниш аёл қўлида калит ўйнатиб, фуқаролик суди биносидан чиқиб келиб, бизни олдимизга келиб ўтирди. Кейин Мавлудадан «Нима мақсадда келдинглар?» деб сўради… Шу нотаниш аёл «Бу сизларни тарафларингни олаётган аёл менга ҳам ёрдам берармикин?» деди. Кейин мен «Ўзи билан гаплашиб кўринг» дедим», деб ёзган.

Фохиша Мухиддинова Озодага айнан суд биноси ичида судья Абдуқаҳҳор Қодирқулов ва унинг югурдаги Мелибоев Алиқамбарлар мени калтаклашни ўргатишган. Улар агар норозилик намойиши бошланиб кетса, хукумат бу масалани ўз назоратига олса порахўрлик эвазига қилаётган кирдикорлари фош бўлиб қамалишидан қўрққан.

Риштон туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Пўлат Абдуразақов ҳам «мехмон отангдан азиз» мақолига амал қилиб, Олтиариқ туманидан хизмат сафарига 2 нафар милиция ходимларининг кузатувида келиб, Риштон туманлараро фуқаролик суди ховлисида мени ҳақоратлаган ва калтакламоқчи бўлган «оддий аскар» Абдурахимова Назокатни жавобгарликдан қутқариб қолишга харакат қилмоқда.

Чунки бу фохишанинг ҳам мени бор овози билан ҳақоратлаганини ва калтакламоқчи бўлганини Пўлат Абдуразақовни шахсан ўзи ҳам кўрди ва уни ҳам йўлини тўсиб қолиб, милиция ходимларига уларни иккисини ҳам ИИБга олиб боришни топширди. Агар бу фохиша ҳам мени ҳақорат қилмаганида, уриш учун ташланмаганида милиция ходимлари уни тутиб олиб кетишмасди.

Бундан ташқари бу фохишани ҳам мени ҳақоратлаганини, калтакламоқчи бўлганини ўша ерда хозир бўлган постовой милиционерлар, Олтиариқлик Эсонбува Турсунов, Хусниддин Турсунов, адвокат Бахтиёр Абдуллаев, суд раиси Абдуқаҳҳор Қодирқуловлар ҳам кўришган.

Бу фохишани ҳам мени ҳақоратлаганлигини, урмоқчи бўлганлигини, бу 2 нафар фохишага ва уларга топшириқ берганларга нисбатан қонуний чора куришни талаб қилиб ИИБга ариза берганман. Лекин негадир Олтиариқлик мехмонни дилини ранжитишни исташмади шекилли, Риштон туман ИИБ томонидан унга нисбатан қонуний чора кўришга ҳеч қандай хужжат расмийлаштирилмаган.

Ваҳоланки, нафақат биргина мен унинг кирдикорлари ҳақида аризамда ёзганман, балким Солижон Бовғонов ўз тушунтириш хатида «Шу пайт иккинчи аёл пайдо бўлди ва югуриб келиб яна Мўътабар опани ҳақорат сўзлар билан сўкиб, бақир чақир қилиб турганида уни иккаласини олиб кетишди» деган.

Ўтанова Мухаббат «…Шу пайтда ҳалиги нотаниш аёл М.Тожибоевага «Бориб Марғилонингда тўполон қилгин» деди. У билан келган шериги ҳам озгина бақир-чақир қилди. Кейин иккаласина ҳам ИИБга олиб кетишди» деб тушунтириш хати берган.

Хўжамкелдиева Каромат эса «…Шу пайтда нотаниш аёл М.Тожибоевага «Марғилонда тўполон қилгин», деб бақириб юборди. М.Тожибоевага куч ишлатгани йўқ, итариб ҳам юборгани йўқ. Чунки ИИБ бошлиғи уни ушлаб қолди. Шу пайтда бир шериги опам дедими, бир нарса деб уни тарафини олиб бақир-чақир қилиб келди…» деган.

Бундан кўриниб турибдики, агар милиция бўлими бошлиғи ёнимда бўлмаганида, мени ҳимоя қилиб қолмаганида бу икки нафар фохишалар албатта мени калтаклашар эди.

Шунингдек Риштон туман хотин-қизлар кенгаши раисаси Хатамова Хурматой ўзининг тушунтириш хатида «Т.Махмудов билан ҳақиқатан ҳам бирга ишлаганман. У хозирги кунда Риштон Маданият уйи рахбари лавозимига ўтган. М.Тожибоева менга нисбатан тухмат ва бўхтонлардан иборат сўзларни ёзибди» деган. Махмудов Тўхтасин ҳам «Мен М.Тожибоева исмли аёлни танимайман. Кўрсам танишим мумкин. Менга нисбатан у аёл ёлғон, бўхтон ва уйдирмалар билан менга тухмат қилмоқда» деб ёзган.

Агар Хатамова Хурматой ва Тўхтасин Махмудовлар ўзлари ёзганидек мени ўзларига нисбатан тухмат, бўхтон, уйдирмалар қилаяпти деб хисоблашса, мархамат қилиб менга нисбатан жиноят иши қўзғатишни талаб қилишсин, тергов жараёнида мен бу фитнанинг бошлиқлари айнан мана шу номлари зикр этилган кимсалар эканлигини далиллар, гувохлар, аудиоёзувлар билан исботлаб бераман.

Шунингдек мен ҳуқуқий демократик давлат сифатида юз кўрсатиши керак бўлган Ўзбекистон ёшларини Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Қонунларига, Ҳалқаро ҳуқуқ нормаларига зид иш қилиб, бутун дунёга шарманда қилмоқчи бўлганликлари учун Хатамова Хурматой, Тўхтасин Махмудов ва уларнинг бу фитнада қатнашган шерикларига нисбатан қонуний чора кўришни қатъий талаб қиламан.

Мухиддинова Озодага нисбатан тўпланиб, судга топширилган хужжатлар ичида Риштон туман Дехбод мавзе ФЙ раиси М.Боборахимов, котиб Қ.Умаровалар имзо чеккан 11 апрель кунги 97-сонли маълумотномада Мухиддинова Озодани М.Топволдиев кўчаси 98 уй 6-хонадонда рўйхатдан ўтмай яшаши, рўйхатдан ўтган жойи Жалоер қишлоғи эканлиги ҳақида ёзилган. Лекин фохиша хонимни фош қилмаслик учун унинг яшаш жойидан ва рўйхатда туриш жойларидан характеристика олинмаган.

Мен Олтиариқлик фохиша Абдурахимова Назокатга нисбатан мени ҳақорат қилгани учун зудлик билан маъмурий иш қўзғашни талаб қилиш билан бирга, унинг Мусо Хонкелдиев, Амин Юсуфжонов, Ҳамзалик фохишалар, қўшмачиларга алоқаси юзасидан хизмат суриштируви ўтказишни талаб қиламан.

Мухиддинова Озодага нисбатан фохишалик билан шуғулланганлиги ва рўйхатда турмай яшаётганлиги учун, уни уйида сақлаётган қўшмачи Фаридага нисбатан эса қўшмачилик жинояти содир этганликлари учун қонуний чора кўришларингизни сўрайман.

Ўз жиноий кирдикорларини яширган Риштон туманлараро фуқаролик судининг раиси Абдуқаҳҳор Қодирқулов ва фохиша Мухиддинова Озода билан «иш юзасидан сухбат ўтказган» архивариус Мелибоев Аликамбарларнинг ғайриқонуний ҳатти-харакатлари юзасидан хизмат текшируви ўтказишни талаб қиламан. Архивариус билан фохиша ўртасида қандай иш юзасидан сухбат бўлиши мумкиилигига алоҳида эътибор беришларингизни талаб қиламан.

Акс ҳолда …

6 апрель кунги Президентга юборган телеграммам нусхасини маълумот учун сизларга ҳавола қила қолай».

19 апрель куни Жиноят ишлари бўйича Риштон туман суди биносида Жиноят ишлари бўйича Сўҳ туман судининг раиси Ботир Мўминов раислигида Риштон тумани Булоқбоши қишлоғи Топволдиев кўчаси 98-уйнинг 6-квартирасида Фарида исмли қўшмачининг хонадонида ижарада яшовчи Мухиддинова Озодага нисбатан қўзғатилган Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 41-моддаси ҳақорат қилиш маъмурий иши кўрилди.

Суд мени талабимга биноан ушбу ишни қўшимча суриштирув ишлари олиб бориш учун Риштон туман ИИБга қайтарди. Чунки фохиша Мухиддинова Озода Фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро фуқаролик судининг архивариуси Алиқамбар Мелибоев ўзининг қариндоши эканлигини ва 6 апрель куни, яъни менга хужум қилишидан аввал ўзининг ишлари юзасидан Алиқамбар Мелибоев билан сухбатлашганлигини яширмади. Унинг айтишича Алиқамбар Мелибоевлар оиласи Муҳиддинова Озодани жияни Раънони келин қилишган.

Бундан ташқари фоҳиша Мухиддинова Озода Олтиариқ тумани Катпут қишлоғи Полвон кўчаси 90 уйда яшовчи Абдурахимова Назокат ҳам ўзига қўшилиб мени ҳақорат қилганлигини яширмади. Риштон туман ИИБ ходимлари эса мени аризамда 2 нафар шахси номаълум бўлган аёлларга нисбатан қонуний чора кўришни сўралган бўлишига қарамасдан, Олтиариқлик «меҳмон» Абдурахимова Назокатга нисбатан иш қўзғатмаган ади.

Абдурахимова Назокатнинг харакатларига нисбатан ҳуқуқий баҳо бериш учун маъмурий материаллар Риштон туман ИИБга қайтарилди.

Ўта хавфли жиноятчи, ўз жиноятини яшириш мақсадида Президент номидан фойдаланиб, (чунки б апрель кунги холат тўлигича диктофонга ёзиб олинган ва мени Президент Ислом Каримовнинг шахсига тил теккизмаганлигимни диктофондаги ёзувларда ўз исботини топган) ўзи жиноий хатти-харакатлари билан Президентни, у бошқараётган хукуматни обрўсизлантирган судья Абдуқаҳҳор Қодирқуловнинг чиқарган ғайриқонуний ажримларини бекор қилиниб, ишни кўриш учун холис худудга юбориб, унинг устидан хизмат текшируви ўтказилиб, унга нисбатан интизомий иш қўзғатилган.

Шунингдек менга туҳмат қилганлиги учун у маъмурий жавобгарликка тортилмаса ва текширув натижаларига кўра лавозимидан четлатилмаса биз жуда ҳам қисқа кунларда, яъни муддатини олдиндан айтмасдан ўз тарафдорларимиз, ҳамфикрларимиз ва судлардан жабр тортган фуқаролар билан биргаликда Ислом Каримов бошқараётган хукуматнинг истеъфосини талаб қилиб Қирғизистон Республикасига чегарадош бўлган Риштон тумани марказида катта транспорт йўлларини тўсиб норозилик намойишлари, хокимият, суд ва Ички ишлар бўлими бинолари олдида чодир тикиб оммавий очлик эълон қилишлар бошлаймиз.

Мўтабар Тожибоева

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.