Oktabr 2012 ойлик архив
Турсинбой Утамуратов ўлими юзасидан Таъзиянома
АҚШнинг Бойси шаҳрида яшаётган Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Халқаро Жамиятининг (ЎИҲХЖ) Қорақалпоғистон Республикаси бўлими раиси, “Эрк” партиясининг 20 йиллик аъзоси, 56 ёшли Турсинбой Утамуратов 30 сентябрь куни тўсатдан вафот этди.
Оиладаги зўравонлик тожикистонлик аёлларни жонидан тўйдирмоқда
Тожикистонда оилавий зўравонлик масаласи долзарблигича қолаётир. Шунга қарамай, “Оиладаги зўравонликка қарши кураш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳали ҳам парламент муҳокамасидан ўтгани йўқ.
Тожик жамиятида аёллар ва болалар ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ишлаётган нодавлат ташкилотлари маълумотларига кўра, жорий йилнинг тўққиз ойи мобайнида бу мамлакатда аёлларга нисбатан зўравонлик ўтган йилларга нисбатан кўпроқ қайдга олинган.
Ҳуқуқ ҳимоячиси Ўктам Пардаевни милиция ушлаб кетди
Якшанба куни эрталаб Жиззахда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамиятининг вилоят бўлими раиси Ўктам Пардаев маҳаллий милиционерлар томонидан тутиб кетилган.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти вакилларининг маълум қилишларича, 30 сентябрь куни Пардаев Жиззах шаҳар ички ишлар бўлимининг 7 кишидан иборат махсус гуруҳи томонидан қўлга олиниб, номаълум тарафга олиб кетилган.
Тожикистон: Маҳбуслар “Роғун” ва “Сангтўда” воситасида қийноққа солинмоқда
Тожикистондаги инсон ҳуқуқларини ҳимоялаш мустақил маркази раҳбари Сергей Романов 26 сентябр куни Варшавада бўлиб ўтган тадбирда мамлакат ҳибсхоналарида сўроқ қилинаётган гумонланувчиларга нисбатан “Сангтўда” ва “Роғун” қийноқ машиналаридан фойдаланилаётганини гапирган.
“Эзгулик” жамияти: Фуқарони миршаблар ўғирлаб кетди
Жорий йилнинг 19 сентябрь куни соат 11.30 да Боёвут тумани Боёвут разъезд маҳалласида яшовчи, 1984 йилда туғилган, 2 нафар гўдакнинг отаси Хўрозбоев Абдураҳмон Тўйчиевични Жиззах вилояти ИИБнинг жиноят қидирув бўлими ходимлари олиб кетишган, дея хабар қилади Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти.
Гулшан Қораева жиноий таъқибга дучор бўлди
Қашқадарёлик ҳуқуқ фаоли Гулшан Қораева Ўзбекистон Жиноят кодексининг икки моддаси бўйича айбланмоқда.
Ўзбекистондаги воқеаларни ёритувчи қатор оммавий ахборот воситалари 27 сентябр куни Қарши шаҳрида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари жамиятининг Қашқадарё вилоят бўлими раҳбари Гулшан Қораева қўлга олингани ҳақида хабар тарқатди. У мамлакат Жиноят кодексининг 139- ва 140-моддалари (“Туҳмат” ва “Таҳқирлаш”) бўйича айбланаяпти.
Тожикистон: Ҳибсхонадаги мухолифатчи адвокати билан учрашди
Тожикистон Ислом уйғониш партиясининг Хоруғдаги лидерларидан бири Шерик Карамхудоев анча саъй-ҳаракатлардан кейин адвокати билан учраштирилди.
Исломий партия вакили икки ойдан буён Тожикистон Миллий хавфсизлик қўмитасининг вақтинча сақлаш ҳибсхонасида ушлаб турилибди.