Юрагида ўти бор аёл: «Мен халқимнинг дуоси орқали ҳозир соғман. Мен бу йўлга орқага қайтиш учун кирмаганман!»

15 апрель куни Мўътабар Тожибоева журналистларнинг ички ишлар вазири ўринбосари Алишер Шарафуддинов билан учрашувига кетаётганида жуда катта лавозимли шахслар кўрсатмаси билан йўлда ушлангани ва даҳшатли тазйиққа олингани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.

Таниқли инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Мўътабар Тожибоева 1962 йил 25 августда Марғилон шаҳрида туғилган.

Асли касби иқтисодчи бўлиб, Марғилондаги режа-иқтисод билим юртини тамомлаган. Шу билан бирга, журналистлар тайёрлов курсида ҳам ўқиган.

М.Тожибоева 1985-1991 йилларда Охунбобоев тумани халқ назорати қўмитасида йўриқчи вазифасида ишлаган. Кўп йиллар давомида маҳаллий ва марказий газеталарда танқидий мақолалари билан иштирок этиб келган.

М.Тожибоеванинг сўзларига қараганда, у 2000 йил январь ойидан инсон ҳуқуқлари масаласи билан расман шуғуллана бошлаган. У ўшанда Халқ демократик партиясига аъзо бўлган ва партия ҳузурида “Ўтюраклар” клубини ташкил этган.

“Клуб ҳукумат органлари томонидан фуқаролар ҳуқуқлари паймол этилишига қарши курашни кучайтиргач, ХДП раҳбарияти юқорининг топшириғи билан мени партия сафидан ҳайдади. Шундан кейин мен клуб фаолиятини янада кенгайтиришга интилдим”, – дейди М.Тожибоева.

М.Тожибоева жуда кўп суд жараёнларида жамоатчи ҳимоячи сифатида иштирок этиб келади. Ҳуқуқлари паймол бўлган фуқаролар ундан ёрдам сўраб келади. У эса бу фуқароларга қўлидан келганча кўмак беради.М.Тожибоева 20 ёшли қизи билан бирга яшайди.

“Мен бу ҳукуматнинг турли жирканчликларини кўп кўрганман, – дейди М.Тожибоева. – Мен ҳокимият вакиллари қизимга нисбатан қандайдир ифлосгарчиликлар ўйлаб топишини кўп ўйлайман. Лекин бу нарса ҳам мени қўрқита олмайди. Чунки инсон ҳаётга бир марта келар экан, у жамиятда ижобий из қолдириши керак”.

15 апрель куни М.Тожибоева журналистларнинг ички ишлар вазири ўринбосари Алишер Шарафуддинов билан учрашувига кетаётганида жуда катта лавозимли шахслар кўрсатмаси билан йўлда ушлангани ва даҳшатли тазйиққа олингани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.

М.Тожибоева ушбу воқеа айбдорлари ва унинг ташкилотчилари ҳақида маълумотларни тегишли идора ҳамда муассасаларга тарқатиб қўйишини билдирди.

“Мен халқимнинг дуоси орқали ҳозир соғман. Мен бу йўлга орқага қайтиш учун кирмаганман”, – деди М.Тожибоева.

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир
  • Related Posts

    “Эзгулик” жамияти фаоли Абдуҳаким Пўлатов озод қилиниши керак!
    • Iyun 11, 2019

    Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Баёноти 11 июнь куни Сурхондарё вилояти Бойсун тумани маъмурий суди томонидан Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг Сурхондарё вилояти бўлими раиси Абдуҳаким Пўлатов қамоққа олинди. У…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading
    Андижон қатлиоми фитналари: Далиллар тилга кирганда – Андижон ва Фарғона вилояти медицина муассасалари жавоблари
    • May 13, 2019

      Француз тили ўқитувчиси Умид Абдуназаров Абдубакирович ўзини «паталогоанатом» эканлиги, Андижон фожиаси қурбони ва 2005 йилнинг сентябрь ойидан 2006 йилни февраль ойигача Андижон ўликхонасида мажбурий тарзда ишлаганлиги, Ўзбекистонда оммавий тарзда…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading