41254013-жиноят иши «ЭРГАШЕВЛАР МАФИЯСИ» эпизоди: Эргашев Рахим молхонасидаги мол-қўйларни текшириш далолатномаси
Жиноят иши иш вароғи 313, 2–жилд
ДАЛОЛАТНОМА
Охунбобоев тумани Ғиштмон қишлоғи
5–январь 2001 йил
Бизлар ким тубанда далолатнома тузиб имзо чекувчилар Охунбобоев туман хокимлиги Ветеринария бўлими юқимли касалликлар ветврачи Н.Охунов, Фаргона вилояти ИИБ ЖТСБ карантин қўриқлаш взводи командири милиция лейтенанти Олимжонов, милиция сержанти Латипов А., К.Мадалиев номли ветеринария шахобчасининг мудири И.Ибрагимов, Марғилон шаҳар «Ҳақиқат» КТСИЧФ ходими Рахим Эргашевлар.
Тузамиз ушбу далолатномани шу мазмундаким, бизлар «Ҳақиқат» фирмасига вилоят наслчилик хўжалиги орқали Сурхандарё вилояти Денов туманидан келтирилган 67 бош қўйларни (шулардан З боши наслли қўчқор, 64 боши наслли қўйлар) келтирилиши, сақланиши ва тарқатилишини назорат тартибида ўрганганимизда қуйидагилар аниқланди:
- Қўйлар 24–ноябрь 2000 йил кунги хисоб варақ фактура орқали 85 бош қўй вилоят Чорванасилхизмат ОТАЖга ёзилган.
27–ноябрь куни Охунбобоев тумани Ғиштмон қишлоқ фуқаролар йиғини худудидаги Эргашевлар фермер хўжалигига 67 бош наслли қўйлар келтирилган (юк хати 24–ноябрь куни Чорванаслхизмат ОТАЖдан Марғилон шахар “Ҳақиқат” КТИЧФ ёзилган)
- Шу куни қўйларни бирма–бир санаб чиққанимизда 34 бош қўй 1 бош эчки борлиги аниқланди. I бош эчки юк хатларида кўрсатилмаган.
- Қўйларни бу ерга олиб келинганлиги ҳақида туман хокимлиги Ветеринария бўлимига хабар бермаган.
- Қўйларнинг Ветеринария Гувоҳномаси 1 йўқ.
Эргашев Рахимнинг тушунтиришича форма 1 бўлган факс орқали беришларини, ҳайдовчи қайтариб олиб кетганлигини айтди.
- 67 бош қўйлардан;
14 боши “Зураймомо” фермер хўжалигига Олтиариқ наслчилик хўжалиги орқали сотилган,
3 бош қўй йўлда ўлган, бу ҳақда далолатнома тузилмаган.
1 боши фермер хўжалигида ўлган (ҳақиқатда ўлган қўйни кўмилган жойида кўрдим) бу ҳақда ҳам далолатнома тузилмаган.
10 бош қўй шу фермер хўжалигида фуқароларга сотилган.
4 бош қўй шу фермер хўжалигида «Ҳақиқат» фирмасига сўйиб берилганлиги аниқланди.
- Юқоридагиларни хисобга олиб, Ветеринария қонунини бузганлиги учун Рахим Эргашевга 078926 қарори билан 2450 сўм миқдорида жарима қилинди.
- Қўйлар 30 кунлик ветеринария карантин назоратида туришлиги ветеринария бўлимининг рухсатисиз ҳеч қаерга чиқармаслиги тушунтирилди.
- 11 бош фуқароларга сотилган қўйларни олиб келиб жойига қўйишни Рахим Эргашевга кўрсатма берилди.
- Шу куни қўйлар номерланиб, туман ветеринария лабораториясига қораоқсоқ касаллигига аниқлаш учун қонлари олиниб топширилди.
- Далолатномага тушунтириш хатлари илова қилинади.
Далолатнома тузиб имзо чекувчилар
- Н.Охунов: имзо
- А.Олимжонов: имзо
- А.Латипов: имзо
- И.Ибрагимов: имзо
- Р.Эргашев: имзо
This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.
Fikr bildirish