41254013-жиноят иши «ЭРГАШЕВЛАР МАФИЯСИ» эпизоди: Эргашев Рахим молхонасидаги мол-қўйларни текшириш далолатномаси

Жиноят иши иш вароғи 313, 2жилд

ДАЛОЛАТНОМА

Охунбобоев тумани Ғиштмон қишлоғи

5–январь 2001 йил

Бизлар ким тубанда далолатнома тузиб имзо чекувчилар Охунбобоев туман хокимлиги Ветеринария бўлими юқимли касалликлар ветврачи Н.Охунов, Фаргона вилояти ИИБ ЖТСБ карантин қўриқлаш взводи командири милиция лейтенанти Олимжонов, милиция сержанти Латипов А., К.Мадалиев номли ветеринария шахобчасининг мудири И.Ибрагимов, Марғилон шаҳар «Ҳақиқат» КТСИЧФ ходими Рахим Эргашевлар.

Тузамиз ушбу далолатномани шу мазмундаким, бизлар «Ҳақиқат» фирмасига вилоят наслчилик хўжалиги орқали Сурхандарё вилояти Денов туманидан келтирилган 67 бош қўйларни (шулардан З боши наслли қўчқор, 64 боши наслли қўйлар) келтирилиши, сақланиши ва тарқатилишини назорат тартибида ўрганганимизда қуйидагилар аниқланди:

  1. Қўйлар 24ноябрь 2000 йил кунги хисоб варақ фактура орқали 85 бош қўй вилоят Чорванасилхизмат ОТАЖга ёзилган.

27ноябрь куни Охунбобоев тумани Ғиштмон қишлоқ фуқаролар йиғини худудидаги Эргашевлар фермер хўжалигига 67 бош наслли қўйлар келтирилган (юк хати 24ноябрь куни Чорванаслхизмат ОТАЖдан Марғилон шахар “Ҳақиқат” КТИЧФ ёзилган)

  1. Шу куни қўйларни бирмабир санаб чиққанимизда 34 бош қўй 1 бош эчки борлиги аниқланди. I бош эчки юк хатларида кўрсатилмаган.
  1. Қўйларни бу ерга олиб келинганлиги ҳақида туман хокимлиги Ветеринария бўлимига хабар бермаган.
  1. Қўйларнинг Ветеринария Гувоҳномаси 1 йўқ.

Эргашев Рахимнинг тушунтиришича форма 1 бўлган факс орқали беришларини, ҳайдовчи қайтариб олиб кетганлигини айтди.

  1. 67 бош қўйлардан;

14 боши “Зураймомо” фермер хўжалигига Олтиариқ наслчилик хўжалиги орқали сотилган,

3 бош қўй йўлда ўлган,  бу ҳақда далолатнома тузилмаган.

1 боши фермер хўжалигида ўлган (ҳақиқатда ўлган қўйни кўмилган жойида кўрдим) бу ҳақда ҳам далолатнома тузилмаган.

10 бош қўй шу фермер хўжалигида фуқароларга сотилган.

4 бош қўй шу фермер хўжалигида «Ҳақиқат» фирмасига сўйиб берилганлиги аниқланди.

  1. Юқоридагиларни хисобга олиб, Ветеринария қонунини бузганлиги учун Рахим Эргашевга 078926 қарори билан 2450 сўм миқдорида жарима қилинди.
  2. Қўйлар 30 кунлик ветеринария карантин назоратида туришлиги ветеринария бўлимининг рухсатисиз ҳеч қаерга чиқармаслиги тушунтирилди.
  3. 11 бош фуқароларга сотилган қўйларни олиб келиб жойига қўйишни Рахим Эргашевга кўрсатма берилди.
  4. Шу куни қўйлар номерланиб, туман ветеринария лабораториясига қораоқсоқ касаллигига аниқлаш учун қонлари олиниб топширилди.
  5. Далолатномага тушунтириш хатлари илова қилинади.

Далолатнома тузиб имзо чекувчилар 

  1. Н.Охунов: имзо 
  2. А.Олимжонов: имзо 
  3. А.Латипов: имзо
  4. И.Ибрагимов: имзо
  5. Р.Эргашев: имзо
Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир
  • Related Posts

    Мўътабар Тожибоева ва Ўзбекистон ҳукумати мулоқоти
    • Noyabr 4, 2018

    Ҳурматли хонимлар ва жаноблар! Мен сизларга ўртамизда бошланган мулоқот ҳамда Ўзбекистонда фуқароларни сиёсий, журналистик фаолияти учун таъқиб қилиш сиёсати мавжуд бўлганлигини тан олганликларингиз учун ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Ҳа, бу таъқиблар ортидан кўплаб инсонлар Она Ватанини тарк этишга мажбур бўлдилар.…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading
    Халқаро анжуманга киритилмаган Нобель мукофоти номинантлари. (Қийноқлар ороли асираси – Зулмат қаърида. № 20)
    • Oktabr 31, 2018

    * * * ЖИГАРЛАРИМ БИЛАН ДИЙДОРЛАШДИМ Бир куни ишдан қайтиб келсам, Нафиса мени четга тортди. “Однохлебкам” Раъно опа уни менга элчи қилиб жўнатибди: “Мен энди Мўътабар билан бирга ўтирмайман. Бунинг…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading