Мўътабар Тожибоева: Шернинг ўлими қузғунга байрам!

Файл 00423

Мўътабар Тожибоева тухмат, бўхтонлар, балким жисмоний зўравонликлар ҳам қурбонидир

«Ўтюраклар» Клуби фаолларидан, аъзоларидан

М У Р О Ж А А Т Н О М А

Фарғонада дув-дув гап тарқалди. Не эмиш «Мўътабар Тожибоева Ватан хоини, чет эл жосуси эмиш, Яна не эмиш, у ваҳобий эмиш, энди унга омонлик йўқ эмиш. Энди кўрадиганини кўрар эмиш. Чунки уни йўқотиш ҳақида энг юқоридан топшириқ олинганмиш».

Фарғонадаги оддий ҳалқ вакиллари орасида махсус хизматлар ходимлари томонидан тарқатилаётган миш-мишлар оддий фуқароларни ҳаддан зиёд чўчитди.

 – Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовга;

– Ўзбекистон Республикаси Бош Прокурори Р.Х.Қодировга;

– Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазири З.Алматовга;

– Ўзбекистон Республикасида фаолият юритувчи барча чет Эл элчихоналарига;

– Ўзбекистон Республикасида фаолият юритгувчи барча инсон ҳуқуқлари билан шуғулланувчи ташкилотларга;

– Ўзбекистон Республикасида фаолият юритгувчи барча ҳалқаро матбуотларга

«Ўтюраклар» Клуби фаолларидан, аъзоларидан

М У Р О Ж А А Т Н О М А

Фарғонада дув-дув гап тарқалди. Не эмиш Мўътабар Тожибоева Ватан хоини, чет эл жосуси эмиш, Яна не эмиш, у ваҳобий эмиш, энди унга омонлик йўқ эмиш. Энди кўрадиганини кўрар эмиш. Чунки уни йўқотиш ҳақида энг юқоридан топшириқ олинганмиш.

Фарғонадаги оддий ҳалқ вакиллари орасида махсус хизматлар ходимлари томонидан тарқатилаётган миш-мишлар оддий фуқароларни ҳаддан зиёд чўчитди.

Айниқса, вилоятдаги маҳаллий хокимият ва маъмурий органлардан жабр-ситам тортиб, Мўътабар Тожибоевадан паймол этилган ҳуқуқларини тиклашга ёрдам беришни сўраб шикоят аризалар билан мурожаат қилган фуқаролар дарҳол қийин-қистовга олиндилар.

Мўътабар Тожибоевага алоқаси бўлган Фарғона вилоятидаги ҳар бир хонадон, ҳар бир шахс қаттиқ назорат остига олинди. Тожибоева билан яқин муносабатда бўлган хонадонлар эшиги тагига эса кеча-ю кундуз очиқ-ошкора Нексия, Тико, Дамас, Жигули, номерлию-номерсиз автомашиналарида пойлоқчиликлар ташкил қилинди.

Вилоят ИИБ бошлиғи вазифасини бажарувчи Аминжон Тошхўжаевнинг топшириғи билан қандай бўлмасин Тожибоевани тутиб келтириб, жазолаш учун сафарбар этилган «ватанпарварлар» ҳаттоки унинг ягона қизи Маҳлиё Пўлатовани гаров тариқасида тутиб кетиш учун харакат қилдилар.

Тожибоевага ўзлари бошқараётган прокуратура тизимидан шикоятлар тушган, Тожибоеванинг қўлида ўзларининг жиноий кирдикорлари ҳақида етарли маълумотлар мавжуд бўлган Тошлоқ туман прокурори Комил Бойматов, Олтиариқ туман прокурори Ғайрат Умурзақов ва унинг терговчиси Баҳтиёр Пўлатовларнинг айни шу дамдаги кардикорлари Аминжон Тошхўжаев рахбарлигидаги Ички Ишлар тизимидагиларни доғда қолдирди.

Нечун бундай ҳол юз берди?

Мўътабар Тожибоева Жиноят Ишлари бўйича Тошлоқ туман судига жавобгар сифатида етиб бормаганлиги учун деб, уни 2002 йил 5-декабрь куни мажбурий тартибда тутиб келтириш учун суд раиси Абдубанноп Мадолимов ажрим чиқарган.

Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган қонунга кўра фуқарони судда иштирок этиши учун чақирув қоғози орқали чақирилади. Фуқаро чақирув қоғозини олганлик факти такрорланса-ю, фуқаро судга нисбатан хурматсизлик қилиб суд идорасига ташриф буюрмаса, 3-марта чақирув айнан мажбурий тартибда келтириш ҳақидаги ажримга асосан амалга оширилади.

Жиноят ишлари бўйича Тошлоқ туман суди раиси Абдубанноп Мадолимов 6-декабрь – Рамазон ҳайити куни, 7-декабрь – шанба қонуний дам олиш куни, 8- декабрь – Якшанба – Конституция байрами куни Тожибоевани нима қилмоқчи эди?

Ҳақли савол!

Вилоятдаги барча рахбарларнинг нияти фақат битта эди. Тожибоевани қаердан бўлсада топиш ва уни хибсга тиқиб, эркин нафас олиш.

Мўътабар Тожибоеванинг 8-декабрь куни Олий Мажлис биноси рўпарасида қонуний йўл билан пикет ўтказиши ва унга сабаб бўлган омиллар юзасидан ёзган расмий мурожаатномасидаги фактлар Билан шуғулланиш мақсадида Республика Президенти Девонининг топшириғи Билан Республика Бош Прокуратурасидан Тоҳир Содиқов рахбарлигидаги «Болалар» гуруҳи вакили бўлган Баҳодир Пўлатов Фарғонага ташриф буюрди. 25-ноябрдан 1-декабргача Тожибоева берган далиллар юзасидан «жиддий шуғулланган (!) Баҳодир Пўлатов Тожибоевага текширув натижаси юзасидан лом-мим демасдан, ҳаттоки 50дан зиёд фуқаронинг Республика Бош Прокурори Р.Х.Қодиров номига умид билан ёзган тушунтириш хатларини олмай, ҳаттоки Тожибоеванинг Республика Бош Прокурори номига ёзаётган ва якунига етмаган тушунтириш хатига имзо чектирмасдан жуфтакни ростлаган.

1-декабрь куни эса Республика ИИВдан «Тожибоеванинг мурожаатномасини ўрганиш учун» Фарғонага ташриф буюрган, ўзини таништиришни истамаган Нодир исмли ходим Тожибоева билан учрашишни лозим кўрмаган. Лекин Олтиариқ туманида яшовчи, Тожибоевага шикоят аризаси билан мурожаат қилган фуқаролардан тадбиркор Абдуҳамид Сатторов ва 83-ёшли қария Холиқул Аҳронқуловни якшанба куни вилоят ИИБга чақиртириб, уларга «Сизлар давлат қонунини буздиларинг, давлатга қарши чиқдиларинг,

Сизларни тўғри олиб келиб қамаш керак эди-ку, лекин биз Сизларни ёшларингизни хисобга олиб, сизлар билан бу ерда сухбат қуриб ўтирибмиз. Сизлар Олтиариқ жиноят суди биноси олдида 14-октябрь куни ўтказилган пикетни кимни топшириғи билан ўтказдиларинг? Ўша 7-класс саводи бор, саводсиз Тожибоевани гапига учиб жиноят содир килгансизлар. Шунинг учун Сизлар бизлардан кечирим сўраб, бизни Мўътабар Тожибоева алдаб пикет уюштирган, биз пикетдан ҳеч қандай фойда кўрмай алдандик, улар бизни алдади деган мазмунда унга чора куришни сўраб вилоят Ички Ишлар Бошқармаси бошлиғи Аминжон Тошхўжаев номига ариза ёзиб берасизлар, бўлмаса сизларга чора кўриб қамаймиз» дейишган. Уларнинг тайзиқи остида Олтиариқ туман ИИБ бошлиғи Мусо Хонкелдиевнинг диктовкаси Билан Сатторов ва Аҳронқуловлар улар истаган тарзда ариза ёзиб беришга мажбур бўлганлар.

Айнан шу куни Вазирлик вакиллари Марғилон шаҳар Ҳалқ Демократик Партиясининг 1-котиби Муҳаммадали Исақовга ҳам ноқонуний тайзиқ ўтказганлар ва Мўътабар Тожибоевага қарши тухмат бўлган тушунтириш хати ёзишга мажбурлашган.

Республика Прокуратураси вакили учун ҳам қуйидаги фуқароларни мажбурлаб, МўтабарТожибоевага қарши тухмат тушунтириш хатлари ёздиришган ёки бошқача йўллар билан тазйиқ ўтказишга харакат қилганлар.

1) 29 ноябр куни Бувайда туман Жалаер қишлоғида яшовчи Одилжон Холматовни вилоят прокуратурасига олиб келиб, Холматов номидан Республика Прокурори номига тушунтириш хати ёзишиб, ўқитмасдан имзо чектирганлар.

2) 28 ноябр куни Бувайда туман Жийдали қишлоғида яшовчи Жўраева Санобарни Бувайда туман прокуратурасига чақириб Тожибоевага қарши, тухмат гаплардан иборат тушунтириш ёзиб беришни талаб қилишган, Жўраева Санобар кўнмаган.

3) 29 ноябр куни Бувайда тумани Жалоер ҚФЙ 2-Қўрғонча қишлоғида яшовчи Б.Орибжоновни вилоят прокуратурасига олиб борилган. Ўша вилоят прокуратураси ходими Маъруф Халтаев (Кейинчалик Фарғона вилояти хокими Алишер Отабоевнинг хотин қудаси билан жинсий алоқа қилаётган пайтида газ элтиб ўйнаши иккиси ўлган,уларни қип-яланғоч холатда ўлиб ётганларини кейинчалик топишган) «Мўътабар Тожибоева бунтовщик, давлат сиёсатига қарши иш қилади, шунинг учун биз Тожибоевага мурожаат қилиб адашибмиз» деб Республика Прокурори номига тушунтириш хати ёзиб беринглар» деб мажбур қилган. Лекин Орибжонов кўнмаган.

Олтиариқ туман прокуратураси терговчиси Пўлатов Баҳтиёр эса Олтиариқ тумани Ҳамза шаҳар Навоий кўчаси 24-а уй 31-хонадонда яшовчи Сагатова Зухрани уйига келиб, «Мўътабар Тожибоева яқинда қамалиб кетади, у аёлни билмас экансиз, у жуда ёмон аёл, у ёлғончи, кўп одамларни алдаб, журналистман дейди, лекин у журналист эмас, мана бу ёзилган хатга имзо чекиб беринг» деган. Терговчининг берган хатига Сагатова имзо чекишдан бош тортса «агар бу хатга имзо чекмасанг сени хизбут деб, уйингга наркотик ташлаб яна бошқа йўлларни қилиб қаматаман» деб тазйиқ ўтказган.

Айнан мана шу терговчи Тожибоевага маҳалласи номидан мурожаат қилган Олтиариқ тумани Ҳамза шаҳри Навоий МФЙ раиси Отақулова Мавжудахоннинг уйига 15 декабр куни кеч 19-30 ларда эшикни тақиллатмасдан, оёқ кийимини ечмаган ҳолда уйига бостириб кириб гувоҳлар олдида «Мўътабар Тожибоева билан яна мулоқот қилсангиз у борган жойга, яъни қамоққа кетасиз» деб тайзиқ ўтказган.

Қува тумани ИИБ бошлиғи эса Тожибоевага шикоят ариза билан мурожаат қилган 20-ўрта мактаб ўқитувчиларига «Тожибоева ваҳобий, у яқинда узоқ йилга қамалади, у билан яна бирор марта мулоқот қилсангизлар ҳаммангизни ваҳобий деб қамаймиз» деб қўрқитган. Шунингдек Тожибоева номига ёзилган аризага имзо чеккан мактаб ўқитувчиларидан М.Хакимова ва Л.Абдувосиловаларнинг хонадонига кечқурун худуд нозири Толиб Тожибоев ва посбон Б.Қўчқоровлар бостириб кириб, «Сизлар ноқонуний ишларга аралашиб қолгансизлар, кимлардир жиноий жавобгарликка тортилади» деб ўзлари истаганча тушунтириш хати ёздириб олганлар.

Шу ўринда Охунбобоев тумани Дўрмон қишлоғида яшовчи 76 ёшли отахон Усмонали Ахмадалиев оиласини 15 декабр куни ёзган мурожаатномасидан парча келтиришни лозим топдик:

«… Қишлоғимиз аҳли милиция, МҲХ ва бошқа маъмурий органлардан безиб қўрқувда яшамоқдалар. Бизни ариза, шикоятларимиз оқибатсиз қолиб келмоқда. Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси, мустақил журналист Мўътабар Тожибоевани мурожаатномаси бизга жуда маъқул бўлди. Бу мурожаатнома юзасидан Республика бош прокуратурасидан ходимлар келишди. Улар биз билан сухбатлашмай, хаттоки ёзиб келган ариза, шикоятимизни олмай қайтиб кетишди.

2002 йилда Дўрмон, яъни қишлоғимиз аҳли тинчроқ яшаб келаётганида тўсатдан яна туманимиз ИИБ ва бошқа маъмурий органлар ходимлари 7 декабр куни келишиб, қишлоғимизни ўраб олишиб, Мўътабар Тожибоевани топиб берасизлар деб дўқ-пўписа билан ҳамла қилишиб, ўғлим Ахмадалиев Абдулатифни уйини қўлларида прокурорни санкцияси бўлмаса ҳам тинтув қилишган ва бошқа фуқароларни ҳам тинчини бузишиб, 2002 йил 7 декабрдан то шу кунгача ички ишлар ходимлари ва оддий кийимда юрган бошқа орган ходимлари қишлогимизга пистирма қўйиб изғиб юришибди.

Мўътабар Тожибоева хозирда эркин, очиқда ўз журналистик фаолиятини давом эттириб юрсада, бизни қишлоғимиз ҳамон ички ишлар ва бошва органларни ходимлари томонидан вамалда турибди. Бундай холат вачонгача давом этади, бу томони фават оллоҳга маълум.

Тасаввур вилинглар, жаъмики мусулмонлар олами улуғ Рамазон ҳайитини ва давлатимизни вомуси бўлган улуғ Конституциямиз кунини байрам вилиб туришганда буларни шодлиги узоққа чўзилмади, шодликлар ички ишлар ва бошқа органларни қўрқитуви билан барбод бўлди.

Ички ишлар ходимлари байрам кунлари бир ҳақиқат учун курашаётган М.Тожибоевани судга олиб бориб, жавобгарликка тортамиз деб, уни яшаб турган жойи қолиб, бизни қишлоқни қамал қилишди. МўтабарТожибоева утакетган хавфли жиноятчи эмаску!

Агар бу органларни важлари рост бўлса, нима учун улуғ рамазон ҳайити ва улуғ Конституциямизни байрами кунида хибсга олмоқчи бўлишди? Нима учун қишлоқ фуқароларини тинчлигини бузишди? Мўтабар Тожибоева уларга керак бўлса нима учун ҳайитдан ва Конституция байрамидан аввал ёки кейин бу ниятларини амалга оширишмади?

Бу аёлни мурожаатномасини мен бор ҳақиқат деб биламан. Юқоридаги органларни хурмача қилиқлари туфайли содир қилинган уларнинг жиноятларини истаганча гапириш мумкин…»

6-7-8-9-10 декабр кунлари Охунбобоев тумани Дўрмон қишлоғини МХХ ва ИИБ ходимлари томонидан тўлиғича ўраб олинди ва Дўрмон ҳалқига турли йўллар билан тазйиқлар ўтказилди. Рамазон хайити ва Конституция байрами кунлари қишлоқ аҳлининг конституцион ҳуқуқларини поймол этиб, Мўтабар Тожибоевани қидириб, ноқонуний тарзда прокурор санкциясисиз хонадонларда тинтувлар ўтказилди.

2002 йил 5 декабр кунида эса Тошлоқ туман жиноят ишлар суди биноси атрофига қўшимча нарядлар ташланиб, МХХ ходимлари, ИИБ ходимлари фуқаро кийимларида суд идораси атрофини, маҳаллани ўрадилар. Маъмурий ҳуқуқбузар тариқасида судга жалб қилинган М.Тожибоевани шу куни ўта хавфли жиноятчи сифатида кутдилар. Суд бошланса, чет кишиларнинг биронтасини суд биносига яқинлаштирмаслик ҳақида огоҳлантирдилар. Фарғонанинг маъмурий органлар рахбарлари ҳеч бир кузатувчини яқинлаштирмай, Мўтабар Тожибоевани хибсга тиқиш учун жиддий тайёргарлик кўрдилар. Лекин оллоҳ Тожибоевани улардан асради.

«Ўтюраклар» Клуби фаоллари

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan