Жиноят Ишлари бўйича Қува туман суди раиси Арабовга Илтимоснома ариза
Жабрланувчи Мўтабар Тожибоевадан
ИЛТИМОСНОМА АРИЗА
05.08.2003 йил
Мен сизнинг раислигингизда бошланган судда судланувчи Эргашев Рахимга алоқадор жиноят иши материалларини Ўзбекистон Республикаси ЖПКсининг қатор моддаларига асосланган ҳолда қайта терговга қайтаришингизни ва бу ҳақда зудлик билан ажрим чиқаришингизни талаб қиламан.
1. Ёлланма фирибгар ва унинг жиноий шериклари томонидан банкдан олинган кредитнинг ўзлаштирилган сумма миқдори 5693 минг сўм бўлиб, бу сумма миқдори шу кунгача 15 миллион сўмга етган. Бу ўзлаштирилган маблағ миқдори дастлабки терговда аниқланган.
2. Вилоят ИИБ терговчиси И.Дадабоев томонидан ўтказилган терговда эса ноқонуний равишда мендан ўзлаштирилган сумма миқдори қасддан камайтирилган.
Такрорий тергов якунланганидан кейин ЖПКнинг 376 моддаси билан жиноят ишидаги материаллар билан танишиб чиқдим ва 377 моддага кўра қўшимча тергов харакатлари ўтказиш учун Ички Ишлар Вазирлигига ишни юборишни асосли далиллар билан ёзиб бердим. Терговчи сўроқ қилиниши мухим бўлган, энг асосий гувоҳлар тергов қилинмаганлиги ҳақидаги эътирозимга қулоқ солмади ва мендан ўзлаштирилган сумма миқдорини манфаатдорлик илинжида камайтирди.
3. Жиноят ишлари бўйича Олтиариқ туман судининг 2002 йил 30 октябрь кунги ажримида “Иш бўйича судланувчи Р.Эргашевнинг харакати унинг жиноий шериклари Н.Тўйчиев, М.Хонимов, Ф.Алиевларнинг жиноий харакатлари билан узвий боғликлиги, улар жиноятни ўзаро тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб содир этганликлари ва уларнинг харакатларини бир биридан ажратиб алоҳида ҳал қилиш мумкин эмаслиги сабабли қўшимча тергов даврида Н.Тўйчиев, М.Хонимов ва Ф,Алиевларга ҳам судланувчи Р.Эргашев билан бир гуруҳ бўлиб, ўзаро жиноий тил бириктириб, аслида наслли бўлмаган қўйлар учун сохта насллилик гувохномалари тузиб, хужжатларни қалбакилаштириб, жиноят содир этганликда айб эълон қилинишини ва айблов хулосаси билан жиноят ишини судга юборилиши лозим бўлади” дейилган.
4. Ушбу ажримда фамилиялари кўрсатилган Эргашев Рахимнинг жиноий шерикларига менга етказилган моддий зарар юзасидан 15 март куни қўзғатилган жиноят ишидан мен жабрланувчи ханузгача бехабарман.
Ушбу кимсаларга нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича ЖПК талаблари бўйича тергов бошланиб, айбланувчилар билан мени жабрланувчи сифатида юзлаштириш тергови ўтказилса, яна бу кимсаларнинг маблағларимни талон тарож қилганликларини аниқлаш имконияти яратилар эди. Қонун бўйича иқтисодий жиноят содир этган кимсалар ўзлаштирилган суммани тўлиғича қайтармасалар уларга ҳеч қандай амнистия қўлланилмайди.
5. Ашаддий жиноятчилар томонидан ўзлаштирилган катта миқдордаги маблағим бўйича ёзган аризам туфайли жиноят иши қўзғатилган. Уюшган жиноий гуруҳнинг бир шахснинг мулкини талон тарож қилганликлари бўйича уюшган гуруҳ вакилларининг баъзи бирларига қўзғатилган жиноят ишини иш материалларидан ва судда кўриладиган жиноят ишидан ажратиб олиш умуман мантиқсизликдир.
6. Такрорий терговда ва Жиноят ишлари буйича Риштон туман судининг 29 май кунги ажримида мендан ўзлаштирилган маблағлар гувоҳларнинг кўргазмаларидаги фактларга умуман тўғри келмайди. Шунингдек энг кўп миқдордаги маблағимни Қувасойдан жуда кўп марта КАМАЗларда терак олиб келиб ўзлаштирган. Лекин дастлабки терговда ҳам, такрорий терговда ҳам, Жиноят ишлари бўйича Охунбобоев, Олтиариқ, Риштон туман судларидаги суд терговларида ҳам такрор такрор ёзма талаб қилган бўлсамда, қасддан, ўз хизмат вазифасини, ваколатини суистеъмол қилиб, бу масалага ойдинлик киритиш учун умуман қонуний харакат қилишмаган.
Тергов ва судларда айтиб келаётганим “терак” операциясида ўзлаштирилган маблағни суммасини аниқлашга кўмак бериши мумкин бўлган ва сўроқ қилиниши керак бўлган гувохлар, холатлар жуда ҳам кўп. Буни суд тергови орқали аниқлашнинг умуман имкони йўқ.
7. Жиноят Ишлари бўйича Ри штон туман судининг 2003 йил 29 май кунги ноқонуний чиқарган ажрими, яъни Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 10 йиллиги муносабати билан Эргашевга нисбатан тўпланган жиноят иши юритишдан тугатиш, унга нисбатан қўлланилган эхтиёт чораси бекор қилиниб, дарҳол суд залидан озод қилинганлик ажримида қуйидагилар зилган:
“Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят суди аппеляция судлов хайъатининг 2003 йил 14 июль кунги 2-2-448-сонли ажрими билан, Жиноят Ишлари бўйича Риштон туман судининг 2003 йил 29 майдаги Эргашев Рахимжон Позиловичга нисбатан чиқарган ажрими бекор қилинсин.
Жиноят ишини янгитдан кўриш учун Жиноят Ишлари Бўйича Қува туман судига юборилсин. М.Тожибоеванинг келтирган аппеляция шикояти қаноатлантирилсин”.
Мен эса ўз хусусий шикоятимда ёлланма фирибгарнинг ўз жиноий шериклари билан биргаликда ўзгаларнинг жуда (!!) кўп миқдордаги маблағини талон тарож қилган, яъни иқтисодий жиноят содир этиб, етказилган моддий зарарни тўламаган ёлланма фирибгарни суд залидан озодликка чиқарилганлигидан норозилигимни билдириб ёзган эдим.
Менинг келтирган аппеляция шикоятим қаноатлантирилган бўлса нима учун эҳтиёт чораси ўзгартирилиб, жиноятчи қайта хибсга олинмади. Жиноят ишлари бўйича Охунбобоев суди ҳам ноқонуний хибсдан озод этганида, Жиноят ишлари бўйича Олтиариқ туман суди ажрими билан эхтиёт чораси ўзгартирилган эди.
Мен Эргашевни ноқонуий равишда ўзлаштирилган эхтиёт чорасини қонунга биниоан зудлик билан ўзгартиришни қатъий талаб қиламан.
Юқоридаги қонуний талабларимни жиддий ўрганиб чиқиб, дархол қонуний ажрим чиқаришингизни талаб қиламан.
Мўътабар Тожибоева
This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.
Fikr bildirish