Мўътабар Тожибоева: Олтиариқдаги хавфли вазият

Снимок,,,,,,,

Телеграмма

Тошкент. Матбуотчилар кўчаси 6 уй. Президент девонига. Президент Ислом Каримовга

20.12.2003 йил

Фарғона вилояти Олтиариқ тумани Ҳамза шаҳар «Навоий» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Мавжуда Отақулова 1999 йил ноябрь ойидан маҳалла фуқаролар йиғини раислигига сайланган. У ўзи бошқараётган маҳалла худудида Олтиариқ туман Ички Ишлар бўлими рахбарлари томонидан ташкил этилган қўшмачихоналар ва фоҳишахоналарни йўқотиш учун кураш бошлаган.

Чунки Ҳамза шаҳри Фарғона вилояти бўйича тери-таносил касалликлари билан касалланганлар биринчи ўринни эгаллаган. Маҳалланинг вояга етмаган, ҳаттоки ўқувчи йигитларни ҳам беҳаё йўлларга бошлаётган, наркотик моддалар савдоси билан шуғулланувчи маиший бузуқ енгилтабиат аёлларни қонун олдида жавоб беришлари учун Республика ва вилоятдаги маъмурий органларга тинимсиз мурожаат қилган. Бунинг натижасида маъмурий органларнинг тайзиқига учраган.

1. Масалан 2001 йил 31 март куни 23 сонли хат билан Олтиариқ туман ИИБ бошлиғига, шу куни Янги Ҳаёт МФЙ раиси Қобилжон Эргашевга 24 сонли хат билан мурожаат қилган. Унинг мурожаатларига ҳатто жавоб ҳам берилмаган.

2. Шунингдек қўшмачи ва фохиша, наркотик моддалар савдоси билан шуғулланувчи, муқаддам Ўз.Р. ЖКнинг 131-моддаси “Қўшмачилик” ҳамда 173-моддаси “Мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш” жиноятларини содир этиб судланган Машрапова Махпуза ҳамда фохиша Умарова Гўзал, Олтиариқ туман ИИБ бошлиқ ўринбосари Алижон Ҳайдаровнинг ўйнаши Халилова Махбубалар 2001 йилнинг 25 март куни кечаси Мавжуда Отақулованинг хонадони эшикларига, яъни Навоий кўчаси 20а уй 33 хонадон подьездларига қора туш билан куракда турмайдиган беҳаё сўзларни ёзиб, бир литрли банкада инсон аҳлатини квартирани хатто калит соладиган жойига қадар суркаб кетишган. Уларнинг кирдикори юзасидан Мавжуда Отақулова туман ИИБга ёзма шикоят хати билан мурожаат қилганида худуд профилактика нозирлари Воҳид Қосимов ва Алишер Алимқуловлар “шуғулланишган”, лекин ҳеч қандай натижа бўлмаган.

3. Мавжуда Отақулова ушбу жиноят бўйича Олтиариқ туман прокуратурасига 2001 йил 7 апрель куни ариза билан мурожаат қилган. Бу ариза прокуратурада 11 апрель куни 31-Ш сон билан рўйхатга олиниб, ИИБга юборилган. ИИБ терговчиси Ином Исмоилов терговолди харакатлари олиб борган ва қўшимча суриштирувлар олиб бориш учун Жиноят қидирув бўлими бошлиғи Амин Юсупжоновга имзо қўйдирган ҳолда хужжатларни топширган. Жиноят қидирув бўлими ходими Исроил Мамадалиев томонидан ўтказилган текшириш жараёнида бу жиноятни юқорида номлари келтирилган аёллар содир этганлиги аниқлангач, Аминжон Юсупжонов ўтказилган текшириш хулосалари жамланган хужжатларни йўқ қилган. Отақулованинг аризасига умуман жавоб берилмасдан оқибатсиз қолдирилган.

4. 2001 йил 25 июль куни маҳаллада 280 нафар фуқаролар ҳамда Олтиариқ туман хокими ўринбосари Тохир Тожиев , Ҳамза шаҳар хокими Мухтор Қўчқоровлар иштирокида йиғилиш ўтказилган. Бу ўтказилган йиғилишнинг 3-масаласи “шикоят аризаларни кўриб чиқиш” бўлиб, Тохир Тожиев Маҳалла фуқаролар йиғини раиси Мавжуда Отақулова устидан 18 нафар фуқаро шикоят ариза ёзганликларини билдириб ушбу шикоятни мухокама қилган.

Мухокама давомида шу нарса маълум бўлганки, аризага имзо чеккан 18 нафар фуқародан фақатгина 2 таси, яъни қўшмачи Машрапова Махпуза ва фохиша Умарова Гўзаллар томонидан уюштирилган, имзолар қалбакилаштирилган ҳолатда маҳалла рахбарига тухмат уюштирилганлиги аён бўлган.

Ушбу йиғилишда Машрапова Махпузанинг жиноий кирдикорлари юзасидан маҳаллада мухокама қилиш учун суддан жўнатилган тақдимномани ўқиб эшиттирилган. Махпуза Машрапова 2001 йил 7 апрель куни Навоий кўчаси 23а уй 16-хонадонда яшовчи Мукаррам Мамасоттиеванинг уйига қасддан ўт қўйган ва унга 576 минг сўмлик моддий зарар келтирган. У суднинг хукми билан 2 йил аҳлоқ тузатиш ишларига жалб қилинган. Лекин Машрапова суд хукмини ижро этгани йўқ, яъни Мамасоттиевага етказилган моддий зарарни тўламади.

Бу йиғилиш қарорида қуйидагилар ёзилган: «Шикоят аризаси юзасидан маҳалла фуқароларига сўз берилди. Навоий 12-а 17-хонадонда яшовчи Зулфиқорова сўзга чиқди: «Мавжудахон ҳақиқатдан ҳам халоли пок ишлайди. Кечалари ҳам милиция, ҳам раислик қилиб бизни тинчлигимизни сақлайди. Бизга бошқа раисни кераги йўқ. Биз бу аёлни ҳеч кимга бермаймиз. Тухмат қилиб ёзган Умарова ва Машраповалар сингари аёлларга бизнинг маҳалламизда ўрин йўқ. Кўчиб чиқиб кетишларини хоҳлаймиз».

Сафия Ибрагимова сўз олди: «Мавжуда менинг ўқувчим, бунга қарши ёзилган шикоят аризаси тухмат. Тухматлиги ушбу аёлларни яъни Умарова ва Машраповаларни хатти-харакатларидан билиниб турибди. Бундай аёлларга маҳалламизда ўрин йўқ».
Навоий 25–а 40–хонадонда яшовчи Юлдуз Шарофиддинова сўз олди: «Машрапова ва Умарова умуман туман хокимлигини, шахар хокимлигини ва маҳалла аҳлини хурмат қилмайди. Хурматли маҳалладошлар мени таклифим бундай аёлларга бизнинг маҳаллада ўрин йўқ. Маҳалламиздан кўчиб кетишини хоҳлаймиз. Кетсин».

Ҳамма маҳалла аҳли Шарофиддиновани гапини бир овоздан маъқулладилар.
Мухторали Қўчқоров шу масала бўйича сўз олди. «Хурматли ўртоқлар мана ҳаммаларинг ҳамма гапдан хабардор бўлдинглар. Ҳақиқатан ҳам айрим шахслар шаҳар шаънига доғ туширмоқдалар. Бундай аёллар туфайли қизларимизни ҳеч ким хавас қилмай қўйяпти. Маҳалла фуқаролар йиғинини қонун қоидаларига бўйсунишга ҳамма мажбур. Кимки маҳаллани қонун қоидасига бўйсунишни хоҳламаса маҳалладан кўчиб кетиши мумкин».

Шундан сўнг Ўзбекистон МФЙ раиси Абдуғани Орифжонов сўз олди: «Аввалом бор ўзини хурмат қилмаётган инсон ҳалқни ҳам хурмат қилмайди.

Қизим ўзингизни қандай тутишингизни қаранг. Сиз хозирги хатти харакатингиз билан на хокимият вакилларини, на шахар хокимлигини на шунча ўтирган ҳалқни хурматини жойига қўяяпсиз. Бир кун жанжал бўлган жойда қирқ кун барака хайр бўлмайди. Инсон ўзини кўпчилик орасида тута олмас экан, унда на тарбия на иймон бўлади. Бундай одобсиз аёлга бизнинг шаҳарда ўрин йўқ».

Ушбу йиғилишда Умарова Гўзал ва Машрапова Махпузаларни маҳалла фуқаролар йиғинининг қонун-қоидасига бўйсунмаганлиги, хурматсизлиги, қўни-қўшнилар билан мунтазам жанжал қилишлари ҳамда МФЙ раисига асоссиз тухмат аризаси ёзганликлари учун маҳалладан 10 кун муддат ичида кўчириб юборишга қарор қилинган.

5. 2001 йил 14–август куни Мавжуда Отақулова туман прокурори Ғайрат Умурзақовга ариза билан мурожаат қилиб, Машрапова ва Умаровалар маҳалла оқсоқоли сифатида фаолият юритишига тўсқинлик қилаётганликлари, уларнинг ёзган аризалари тасдиғини топмаганлиги, фуқаролар номидан қалбаки имзолар қилиб, тухмат аризалар уюштирганликлари учун соғлигига жиддий путур етганлигини, моддий ва маънавий зарар кўрганлигини билдириб Машрапова ва Умароваларга қонуний чора кўришни сўраган.

6. Прокуратурага ёзилган аризага биноан 22–август куни яна “Навоий” маҳалласида 81 нафар маҳалла фаоллари иштирокида йиғилиш ўтказилиб, бу йиғилишда Олтиариқ туман прокурори катта ёрдамчиси Анвар Тешабоев, Ҳамза шахар хокими Мухтор Қўчқоровлар қатнашганлар.

Бу йиғилишда кун тартибидаги биринчи масала Машрапова Махпуза ва Умарова Гўзалларни шикоят аризаларини кўриб чиқиш бўлган.

Йиғилишда сўзга чиққан Ҳамза шахар хокими Қўчқоров «Махпуза Машрапова ва Гўзал Умаровалар шикоят аризаси ёзишганлиги ҳаммаларингизга аён. Бу фуқароларни ўзлари йўқлиги сабабли бу масалани ҳал қила олмаймиз. Булар авваламбор ўзларини хурмат қилмайдилар. Шунинг учун маҳаллани, қўни-қўшниларни ҳам хурмат қилмайдилар. “Навоий” МФЙ раисини ўзларинг бир овоздан сайлагансизлар. Ўртоқ Атақулова хозирги кунгача ноқонуний иш қилгани йўқ».

“Навоий” кўчаси 11–уй бошқарувчиси Мавлуда Хўжаматова сўз олиб шикоят аризачиларни ўзлари қочиб кетганлиги ва ариза шундайлигича қолиб кетмаслигини сўраб прокурор катта ёрдамчиси Анвар Тешабоевга мурожаат қилди. Туман прокурорини катта ёрдамчиси А.Тешабоев ўз сўзида ҳамма нарсани қонун қоидаси борлигини ва бу масалани ҳал қилишда шахсан ўзи қўлидан келганича ёрдам беришини айтиб ўтди.

Ҳамза шахар хокимининг масъул котибаси Саодат Мадалиева сўз олиб, ўз маърузасида шикоят аризаси юзасидан кўп тортишганликлари ва бу ижобий ҳал бўлишлиги ҳақида фуқароларга тушунтирилди.

Ушбу масалалар юзасидан “Навоий” МФЙ профилактика нозири Баҳодир Баҳриддинов сўзи: «Хурматли фуқаролар Махпуза Машрапова ва Гўзал Умароваларни аввалом бор ўзларингиз якка қилиб қўйишларингиз керак. Сизлар “Кетсин, бизнинг маҳаллада яшамасин” дейсизлар, лекин бирга ўтириб гаплашиб ўтирасизлар…»

Ушбу йиғилиш якунида қуйидагича қарор қабул қилинганди:

– “Навоий” кўчаси 23–а уйда яшовчи Машрапова ва Умароваларни ўзлари йўқлиги сабабли шикоят аризалари кўриб чиқилмади.

– Умарова Гўзал ва Машрапова Махпузаларни маҳалла фуқаролар йиғинининг қонун қоидасига бўйсунмаганлиги, хурматсизлиги, МФЙ раисига нисбатан асоссиз ариза шикоят хати ёзганликлари учун тегишли чора кўриш маъмурий органлардан сўралсин».

Ушбу йиғилишдан сўнг фохиша ва қўшмачилар авжига чиқишди.

7. 2002 йил – Президентнинг фармони билан “ҚАРИЯЛАРНИ ҚАДРЛАШ ЙИЛИ” деб эълон қилинган йилнинг бахор фаслида жанжалкаш аёл сифатида рўйхатда турувчи Умарова Гўзал 80 ёшли қўшниси Шермат Ходжаевни балкони ҳамда эшик ойналарини уриб синдирган. Отахоннинг аризалари бўйича текшириш ўтказишга мажбур бўлган ИИБ рахбарлари «эркатой сингил»ларини Россия шаҳарларидан бирига вақтинча қочириб юборганлар ва айбдор йўқлиги туфайли шикоят аризани оқибатсиз қолдирганлар.

8. 2002 йил 22–май куни Мавжуда Отақулованинг хонадонидан 50 минг сўмликдан ортиқ буюмлари ўғирланган. Ушбу ўғирилик жинояти бўйича худуд профилактика нозири Раҳмонали Матбобоев суриштириш ишларини олиб борди. Ўғирилик жиноятини содир этган шахс Навоий кўчаси 20–а уй 40–хонадонда яшовчи Бувачагов Шавкат эканлиги аниқлангач, ўғри Олтиариқ туман ИИБ жиноят қидирув бўлими инспектори Маҳаммаджон Қазақовнинг қариндоши эканлиги боис текширувлар тўхтади.

9. Ўғрилик жинояти бўйича жиноятчи жазоланмаганидан кейин Мавжуда Отақулова такроран 2002 йил 4–июль куни ИИБ бошлиғи Мусо Хонкелдиев номига ариза ёзган. Аризани ИИБ котибаси Роза Каримовага ИИБ бошлиғининг 1-ўринбосари Амин Юсупжонов гувоҳлигида топширган. 25–июль куни аризанинг натижаси бўйича суриштириб борганида Отақулованинг аризасини “йўқотиб” қўйганликларини айтишган. Ариза билан бир вақтда берилган “Билдирги”ни 854-сон билан регистрация қилиниб, ИИБ бошлиқ ўринбосари Акрам Бекмирзаевга чиқарилган. Ушбу билдирги ҳам натижасиз қолган ва кейинчалик йўқ қилинган.

10. Маҳалладаги ўта аянчли вазият ҳақида 2002 йил 10–июнь куни Туман ИИБ бошлиғи М.Хонкелдиевга 80 сонли хат билан, Жиноят ишлари бўйича Олтириқ туман суди раиси Тожиддин Ваҳобовга 19–июнь куни 87–сонли хат билан, 21–июнь куни туман прокурори Ғайрат Умурзақовга 98–сонли хат билан маҳалла номидан мурожаат қилинган. Лекин бу хатлар ҳам натижасиз қолган.

11. 2002 йил 2–июль куни Олтиариқ туман ИИБ бошлиғи Мусо Хонкелдиев номига 107–сонли билдириш хати орқали маҳаллада рўйхатсиз, ноқонуний яшаётган шахсларга чора кўриш учун ноқонуний яшаётган кимсаларнинг рўйхати берилган эди. ИИБ ушбу билдириш хатига ҳеч қандай чора кўрмади.

12. 2002 йил 9–июль куни Ҳамза шахар хокимиятида ўтказилган йиғилишда қонунбузар фуқаролар Болтабоев, Аҳмаджонов ва Шерматовларга огоҳлантириш берилган. Лекин маъмурий органлар ҳеч қандай чора кўрмаганлар.

13. Навоий кўчаси 4-а уй 1-хонадонда ноқонуний яшаб, наркотик модда савдоси билан шуғулланган Тожикистон фуқаролари Сафаров Джалолиддин Шералиевич ва унинг хотинини текширишни сўраб, Отақулова Мавжуда “Навоий” МФЙ номидан Олтиариқ туман хокимиятига, МХХга, Прокуратурага, ИИБга хабар берган. Лекин унинг мурожаатига ҳеч бир хукумат идораси жиддий ёндашмаган. Хабарга асосан ИИБ ходимлари паспорт режимини текширганлар ва бости–бости қилганлар.

Орадан ҳеч қанча муддат ўтмасдан Д.Сафаров наркотик модда сотаётган паллада жиноят устида қўлга олинган ва судланган. Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят судининг судяси Маъруф Тешабоев имзоси билан суд ажрими мухокама учун маҳаллага жўнатилган бўлиб, бу ажримда “Навоий” МФЙ ноқонуний яшаётган фуқароларни аниқламаётганлиги ва улар билан профилактика ишлари олиб бормаётганлигини ёзган.

14. Олтириқ туман ИИБ бошлиқ ўринбосарлари “Навоий” маҳалласидаги Навоий кўчаси 22–а уйдан фохишаларга уйланиб олишган. Булар: ИИБ бошлиғининг 1-ўринбосари Аминжон Юсупжонов Галя билан, зам.полит Алижон Ҳайдаров Махбуба билан, Фарҳод Давронов Ира билан яшайдилар. ИИБ бошлиғининг 1-ўринбосари Аминжон Юсупжонов ўзига тегишли бўлган 19-а уйнинг 10-хонасини қўшмачихонага айлантирган. ИИБ рахбарларининг ҳомийлиги туфайли Фарғона вилоятининг турли жойларидан ота-оналари юз ўгирган фоҳиша қизларни Ҳамза шаҳрига тўпланганлар. Улар орасида Қувалик, Риштонлик, Фарғона шаҳрилик қизлар ҳам бор.

15. Маҳаллада ташкил этилган қўшмачихона ва фохишахоналарда енгил табиатли аёллар формадаги ИИБ ходимлари билан жуфт-жуфт бўлиб, айшу-ишрат қилишлари кучайиб кетган. Масалан: 2002 йил 8–июль ва 9–июль кунлари кечаси Аминжон Юсупжоновга қарашли қўшмачихонадаги қўшмачи Каримова Махпуза 2 та фохишани қўшиб бераётган пайтида Мавжуда Отақулова маҳалла фаоллари Турғунова Эътибор, Отажонова Ўғилхон, Юнусова Ханифа, маҳалла котибаси Мақсуда Қодирова ва маҳалла посбони Юрсунали Мадумаровлар ушлаб чиқишган. Қўшмачихонадаги «куёвлар» дераза ойнасидан тушиб қочиб кетишган.

16. Қўшмачи Махпуза Каримовани ИИБга олиб борилиб, ИИБ бошлиқ ўринбосарлари Алижон Ҳайдаров, Акрам Бекмирзаев ва Амин Юсупжоновларга қонуний чора кўришни сўраб топширилди. Лекин Аминжон Юсупжоновнинг даромад манбаи хисобланмиш қўшмачи аёлга ҳеч қандай чора кўрилмади.

17. “Навоий” маҳалла худуд профилактика нозирлари Абдулазиз Абдураимов ва Абдуғаффор Нишоновлар «Навоий маҳалла фуқаролар йиғини хонаси» деб ёзилган табличкани 2001 йил феврал ойида ҳеч бир сабабсиз олиб кетишган. Табличкани қайтариб беришни талаб қилиб туман ИИБ бошлиғи Мусо Хонкелдиевга, 2002 йил 23–апрель куни Аминжон Юсупжоновга ҳамда Ҳамза шахар хокими Мухторали Қўчқоровга ва ҳар душанба кунги хокимиятда бўладиган оқсоқоллар йиғилишида Абдураимов ва Нишоновлардан тинимсиз талаб қилинган.

18. 2002 йил 10–июнь куни Навоий кўчаси 24–а уй 12–хонадонда яшаган Амирхонова Гулсанам ўз жонига қасд қилиб ўзини осиб ўлган.

Суд тиббий экспертнинг хулосасида ҳам ўз жонига қасд қилганлиги аниқланган бўлсада, Амирхонова Гулсанамнинг турмуш ўртоғи Хаснуллин Фларидни қамоққа олганлар. Мархумнинг онаси Гулнора Амирхонова ўз фарзандига тайзиқ ўтказиб, ўзини ўлдиришга мажбур қилган бўлсада, оилавий аҳлоқан бузуқ Хаққуловаларни берган қалбаки гувоҳлиги билан Хаснуллин қилмаган қотиллик жинояти учун узоқ муддатга қамалди. Маҳалла фуқаролар йиғини раиси Мавжуда Отақулова Гулсанамнинг ўлимига Хаснуллиннинг умуман алоқаси йўқлигини, унинг ўлимига асосий айбдор онаси Гулнора Амирхонова эканлигини айтиб, судда берган кўргазмаси инобатга олинмаган.

19. Маъмурий органлар ва махаллий хокимият рахбарларининг биргина маҳалладаги муаммоларга жиддий ёндашмаганликлари натижасида жиноятчилик ва тартиббузарликлар кучайиб кетаётганидан ташвишланган “Навоий” маҳалла фуқаролар йиғинининг 157 нафар фаоллари имзо чеккан ҳолда ҳуқуқларини ҳимоя қилишларини сўраб «Ўтюраклар» клуби рахбари, мустақил журналист Мўътабар Тожибоевага 2002 йил 20–август куни ёзма ариза билан мурожаат қилганлар.

20. 2002 йил 27–август куни эса Олтиариқ туман хокимиятида Мустақиллик байрамига бағишлаб ўтказилган 350 дан ортиқ туман фаоллари иштирок этган. Туманнинг деярли барча рахбарлари ва Ички ишлар бўлими ходимларининг жуда кўпчилиги қатнашаётган бу йиғилишда “Навоий” маҳалласининг раиси Мавжуда Отақулова сўзга чиққан ва маҳалласидаги наркотик модда савдоси билан шуғулланувчи қўшмачи ва фоҳишаларнинг кирдикорларидан ҳалқ норозилиги кучаяётганлиги, Ички ишлар бўлими рахбарлари уларнинг кирдикорларига чек қўйиш ўрнига қўллаб қувватлаб, уларга ҳомийлик қилаётганликлари ҳақида гапирган.

21. Фаоллар йиғилишидаги танқиддан кейин берилган топшириққа асосан 28–август куни кечкурун Олтиариқ туман ИИБ бошлиғи ўринбосари Акрам Бекмирзаев рахбарлигида А 80-97 рақамли «Дамас» автомашинасида 5 та милиционер «тозалаш» тадбири ўтказиш учун “Навоий” маҳалласига боришган. Айни рейд давомида маҳалланинг «куёви» Навоий кўчаси 20–а уйнинг 22–хонадонида яшовчи Феруза исмли фохишанинг доимий мижози ИИБга қарашли 15–АF 059 рақамли “Нексия” автомашинаси ҳайдовчиси, яъни ИИБ бошлиғи Мусо Хонкелдиевнинг шофёри Акрамни тутиб чиққан милиционерлар М.Қазақов, А.Нишонов, А.Абдураимов, Набижон ва Акрамжонлар ИИБ хайдовчиси Акрамни юз тубан ура бошлаганлар. Уларни ажратиб қўймоқчи бўлган фуқаро Ўтанов Баходирни уриб машинага тиқиб олиб кетганлар ва ноқонуний 5 суткага қамаганлар.

22. Шундан сўнг “Ўтюраклар” клуби рахбари М.Тожибоева 30–август куни вилоятдаги маъмурий органларга билдириш хати ёзиб, унда Олтиариқ тумани марказида 31–август куни норозилик намойиши ўтказишга қарор қилганлигини сабабларини ёзган. Унинг ёзган билдириш хатига асосан 2002 йл 31–август куни Ҳамза шахар хокимлигида йиғилиш ўтказилган. Йиғилишда Фарғона вилоят ИИБ бошлиғи Аминжон Тошхўжаев, ИИБ шахсий таркиб билан ишлаш бўлими бошлиғи Илхом Собитов, Олтиариқ туман хокими Олий мажлис депутати Ноъмонжон Омонов, хокимнинг ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари Тохир Тожиев, туман ИИБ бошлиғи Мусо Хонкелдиев, ИИБ бошлиқ ўринбосарлари, профилактика нозирлари, Ҳамза шахар хокими Мухторали Қўчқоров, “Навоий” МФЙ фаоллари, “Ўтюраклар” клуби рахбари Мўътабар Тожибоева ва клуб фаоллари иштирок этдилар. Йиғилишнинг кун тартибида “Ҳамза шаҳар “Навоий” маҳалла фуқаролар йиғини раиси М.Отақулованинг ёзган аризаси бўйича М.Тожибоева томонидан Тошхўжаевга мурожаати ҳақида”ги масала муҳокама қилинди.

23. 2002 йил 31–август кунги ўтказилган ушбу йиғилиш баёнида қуйидаги ёзувлар ёзилган:

“…Эшитилди: Ҳамза шахар хокими Мухторали Қўчқоров сўзи: Куни кеча Олтиариқ туман хокимлигида фаоллар йиғилиши бўлиб, бу йиғилишда “Навоий” МФЙ раиси Мавжуда Отақулованинг ички ишлар бўлими ходимларига “Навоий” маҳалла худудида рўйхатда турмай яшаётганлар, аҳлоқий бузуқ аёллар ҳақида берган саволидан сўнг туман хокими Н.Омонов бу борада танқидий фикрлар билдирган эдилар. Шу билан бирга бажарилиши лозим бўлган ишлар юзасидан тегишли кўрсатмалар берган эдилар…” .

А.Тошхўжаев – Фарғона Вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи: «Менга ҳақиқатдан ҳам 30–август куни М.Тожибоева мурожаат қилиб, “Навоий” маҳалласи худудида тартибсизликлар хусусида ва бу тартибсизликларни бартараф қилишда ИИБ ходимлари ёрдам бермаётганликлари ҳақида маълум қилди. Бизнинг асосий вазифамиз жамоатчилик билан ҳамкорликда жиноятчиликни олдини олиш, ҳалқимизнинг тинчлик, осойишталигини таъминлашдан иборат…

Мустақиллик байрами ўтгач, “Навоий” маҳалласи худудидаги тартиббузарликлар, ИИБ ходимларининг бу борадаги лоқайдликлари ҳақида аҳвол ўрганилиб, Сизларга хулосаси айтилади. ИИБга тегишли ҳар қандай масала ўз ечимини топиши керак. Тожикистон, Қирғизистон, Россия ва бошқа жойлардан келиб пропискасиз яшаётган фуқароларни кўриб чиқамиз. ИИБ билан тозалаш тадбири қилиш керак. Ўртоқ Хонкелдиев Сиз Миллий хавфсизликка, хокимиятга, прокуратурага маълум қилиб қўясиз. Шаҳардаги участка нозирларини ишдан олиб, бошқа яхши ходимлардан қўясиз, шу бугун кечқурун бу ҳақда менга ахборот берасиз… Бундан икки кун олдинги бўлиб ўтган воқеа ҳақида, яъни ИИБ бошлиқ ўринбосари Акрам Бекмирзаев масаласини инспекция ўзи текширади, натижасини ўзим Сизларга айтаман. Тозалов бўлади, натижаси албатта бўлади…»

Н.Омонов – туман хокими, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис депутати – «Вилоятимиз ўз салмоғи жиҳатидан Тошкент шаҳридан кейин туради. М.Отақулованинг талаби шуки, шаҳримиз оёқ ости бўлмасин деяпти. Ор-номусли бўлайлик, “Ҳар ким ўз уйини, ўзини ўзи асрасин” деб президентимиз бекорга куйинаётгани йўқ. Маҳаллалар фаолияти кенгайяпти. Ойлик олаётган тунги посбонлар бор, булар ҳам ИИБ ходимларига ёрдам-ку. Олтиариқ йигитлари ўзларига яраша ориятли йигитлар, ориятли эркаклар. Кимки адашган бўлса шу йўлдан қайтсин. Одамзот 3 та нафс балосидан ўзини тийса, у ҳеч қачон ёмон кунга қолмайди…».

24. Ўтказилган йиғилиш натижасида 5–сентябрдан бошлаб Ҳамза шаҳрида Фарғона вилоят ИИБ ходимлари иштирокида тозалов тадбирлари бошланди. Тозалов тадбири бошлангунча туман ИИБ рахбарлари ўзлари ташкил қилган қўшмачихона ва фохишахоналардаги енгилтабиат аёлларни вақтинча турли жойларга тарқатиб юборишди.

Туман ИИБ бошлиқ ўринбосари Ҳайдаров Алижон ўйнаши Халилова Махбубани вақтинчаликка Фарғона шаҳрининг Охунбобоев мавзесига кўчириб олиб бориб қўйган.

25. 2002 йил 14–октябрь куни «Ўтюраклар» клуби томонидан Жиноят ишлари бўйича Олтиариқ туман суди биноси рўпарасида ўтказилган пикет давомида тинч йўл билан ўз норозилигини билдираётган инсон ҳуқуқлари фаоллари ва конституцион ҳуқуқлари топталганлиги учун пикетда иштирок этаётган фуқароларга қарши Ҳамзанинг «гуллари» хисобланмиш фоҳишалар ва қўшмачиларни армия сифатида ташланди. Қўшмачилиги учун судланган Аминжонова Дилбар, қўшмачи Яқубова Хайри, фохишалар Хошимова Мухаббат ва Олмахон Ҳайдаровалар ҳаттоки маъмурий органлар томонидан тинч йул билан норозилигини билдирган фуқароларга қарши қалбаки хужжатлар расмийлаштиришга ёрдам қилиб, пикет ташкилотчиси Мўътабар Тожибоевани “намойиш, митинг ўтказди” деб ёлғон гувоҳлик берганлар.

26. 25–ноябрь куни Олтиариқ туман хокимлигининг «Давр овози» газетасида Олтиариқ туман прокурори Ғайрат Умурзақовнинг «Оғриқ нуқталар» рукни остида «ҚЎШМАЧИЛАР» номли мақоласи чоп этилди. Унда «Ўтюраклар» клуби фаоллари ҳамда “Навоий” МФЙ фаоллари сайъи харакатлари туфайли сентярь –октябрь ойларида ўтказилган «Орият» номли тозалов тадбирлари ҳақида қўшмачилар ва фоҳишаларнинг, уларнинг ҳомийлари ИИБ рахбарларининг кирдикорлари ҳақида жуда кўп марта ёзма равишда қилинган мурожаатларга жавоб беришга ярамаган ўроқда йўқ, машоқда йўқ – хирмонда хозир прокурор бу мақолада ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари бундай иллатларга барҳам бериш мақсадида турли чора–тадбирларни амалга ошираётганликлари ҳақида тўлқинланиб ёзган.

Бу мақолада қўшмачи Мавлуданинг ўрнига ногирон, айни тозалов тадбирлари ўтказилган кунларда шол бўлиб оёқ қўли ишламасдан бир жойда ётган 60 ёшли Татъяна Борисовага қалбаки хужжатлар расмийлаштириб, айбсиз айбдорга чора кўрилганлиги ҳақида ёзган. Асли қўшмачиларнинг кирдикорлари ҳақида эса ҳеч нарса ёзмаган.

27. “Навоий” маҳалла фуқаролар йиғини раисаси Мавжуда Отақулова ушбу чиқарилган мақолага раддия берилишини талаб қилиб, 2002 йил ноябрь ойида «Давр овози» газетасига талабнома хати ёзган. Ушбу мақолага раддия берилмаслигини билдириб, Мавжуда Отақуловага жавоб йўллаган «Давр овози» газетаси бош муҳаррири жавоб хатига қўшимча тарзда қуйидаги сатрларни ҳам ёзган:

«…Хурматли Мавжуда опа! Турли инсоний ташвишлар билан андармон бўлиб Сизнинг талабнома хатингизга зудлик билан жавоб бера олмаганимиз учун бизни маъзур тутасиз. Умид қиламизки, маҳалла фуқаролар йиғинида амалга ошираётган яхши ишлар, салбий ходисаларга қарши олиб борилаётган савобли юмушларингиз ҳақида газета сахифаларида мавриди билан ўқувчиларимизни таништирамиз. Хурмат билан О.Хакимов».

28. «Ўтюраклар» клубининг 2002 йил 8–декабрь Конституция байрами куни Тошкентда намойиш ўтказиши ҳақида қилган мурожаатномасини ўрганиш учун Республика бош прокуратурасидан 2002 йил 25–ноябрь куни Фарғонага борган

Баходир Пўлатовга “Навоий” маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари маҳалладаги аҳвол ва маъмурий органлар рахбарларининг кирдикорлари ҳақида гапирганлар ва Республика бош прокурори Рашид Қодиров номига маҳалла номидан талабнома ёзиб топширганлар. Лекин ушбу талабномага ҳеч қандай жавоб берилгани йўқ.

29. 2003 йил 28–февраль куни кеч соат 19ларда қўшмачи Махпуза Машрапова ўта оғир маст холатда маҳалла раисаси Отақулова Мавжудага худуд профилактиа нозирининг идораси ёнида худуд нозири Собир Шокировнинг кўз ўнгида хужум қилиб, Отақулованинг кўйлагини йиртиб ташлаган. Бу воқеа бўйича Отақулова 1–март куни Туман ИИБга борган. У ерда ҳеч қандай чора кўрилмагач, шу куниёқ вилоят ИИБ бошлиғи Аминжон Тошхўжаевнинг қабулига борган ва фохиша-ю, қўшмачиларни қўллаётган туман ИИБ бошлиқ ўринбосари Аминжон Юсупжоновни хизмат вазифасидан четлатишни талаб қилган. Шу куни 16ларда Аминжон Тошхўжаев Олтиариқ туман ИИБга келган. ИИБ бошлиғи хонасида йиғилиш қилган ва Отақулованинг иштирокида «қачонгача бундай холат давом этади, сенлар ишлайсанларми, йўқми? Сенлар ҳалқни орасига кириб ишлашни билишмайсан. Шу опа билан биргалашиб ишлашсанг ўзингга ҳам енгил бўлади-ку» деб туман ИИБ рахбар ходимларига дўқ-пўписа қилган.

30. 2003 йил 4–март куни Машрапова Махпузани Жиноят ишлари бўйича Олтиариқ туман судида маъмурий ҳуқуқбузарлик иши мухокама қилиниб унга «…Ҳамза шаҳар Навоий қўчасида жамоат жойида Ҳамза шаҳар “Навоий” МФЙ раиси Отақулова Мавжудани ҳеч қандай сабабсиз уят сўзлар билан сўкиб, бақир–чақир қилиб, жамиятда юриш–туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, майда безорилик қилган» айбловни қўйиб, суднинг қарори билан унга 13605 сўм жарима қилинган. Мавжуда Отақулованинг кўйлагини йиртганлиги, уни урганлиги ҳақида ҳеч қандай мухокама қилинмаган. Йиртилган кўйлак ўрнига Аминжон Тошхўжаев 5–март куни Мавжуда Отақулованинг уйига бир кийимлик материални ташлаб кетган. Машрапова Махпузанинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлиги ҳақида бунингдек қарорлари сон–саноқсиз. Чунки у доимо кимлар биландир жанжал қилиб, муштлашиб, тўполон қилиб юради. Лекин ҳеч бир «акахони» унга қатъий қонуний чора кўрмайди.

31. 2003 йилнинг март ойида Мавжуда Отақулованинг туман ИИБ бошлиқ ўринбосари Амин Юсупжоновнинг кирдикорлари баён қилинган ва уни хизмат вазифасидан чектлатишни талаб қилиб Республика Ички Ишлар Вазири Зокиржон Алматов номига аризасини Вазирликдаги Терроризм ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси бошлиғи Лутфилла Абдуллаевни қўлига топширилган, лекин вазирлик ҳам жим туришни афзал кўрди.

32. 2003 йилнинг май ойида Республика бош прокуратурасидан Фарғонага Химмат Оқбўтаев бошчилигида махсус комиссия борган. Ўша комиссиянинг вакили Нормурод Хафизов “Навоий” маҳалла фуқаролар йиғинига бориб, маҳалла фаоллари билан сухбатлашган. Нормурод Хафизовнинг ташрифидан қониқмаган маҳалла фаоллари эртаси куни Фарғона вилоят прокуратурасига боришган ва Химмат Оқбўтаев бошчилигидаги барча комиссия аъзолари билан гаплашганлар. Улар Олтиариқ туман прокурори Ғайрат Умурзақовни хизмат вазифасидан четлатишни қатъий талаб қилганлар. Наркомания ҳомийси бўлган ИИБ бошлиқ ўринбосари Амин Юсупжоновнинг жиноий кирдикорларига ҳуқуқий бахо бериб, хизмат вазифасидан четлатилишини талаб қилганлар ва ёзма талабномалар топширганлар.

33. Республика прокуратурасидан келган комиссия айбдор рахбарлардан катта суммада пора йиғиштириб кетганликлари ҳақида хабар тарқалганидан кейин вилоятдаги рахбарлар аввалгидан баттар қутуришган.

Шунда “Навоий” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Мавжуда Отақулова конституцон тузумга ва давлат сиёсатига қарши фаолият юритаётган бир гуруҳ Республика миқёсидаги амалдорларнинг айнан Республика бош прокурори Рашид Қодировни истеъфога чиқарилишини талаб қилиб, 8–август куни 850 нафар атрофидаги фуқаролари билан биргаликда норозилик намойиши ўтказишга розилик беришларини сўраб Олтиариқ туман хокими Ноъмонжон Омоновга алоқа хати ёзганлар. Намойиш ўтказишга қонунга зид тарзда тўсқинлик қилгудек бўлсалар аҳоли ўртасида фуқаровий бўйсунмаслик сиёсий акциясини яъни коммунал тўловлари уй, сув, газ ва бошқа тўловлар тўлашдан кескин бош тортиб, норозилик изҳор этишни айнан шу усулини Олтиариқ туман аҳолиси ўртасида ҳам кенг тарғиб қилишга мажбур бўлишларини ёзганлар.

34. Мавжуда Отақулова намойиш ўтказишга рухсат сўраб ёзган хатига Олтиариқ туман хокими Ноъмонжон Омоновдан 472-сонли хат билан 5–август куни қуйидаги жавоб хатини олган:

«Ҳамза шаҳар “Навоий” маҳалла фуқаролар йиғини раиси М.Атақуловага: Сизнинг 2003 йил 28–июль кунги туман хокими номига ёзилган аризангиз юзасидан қуйидагиларни маълум қиламан. Туман хокимлиги 8–август жума кунига ўтказиш режалаштирилган намойишда сизларнинг ва намойиш қатнашчиларини тинчлиги ҳамда хавфсизлигини сақлашга кафолат бермайди. Шунинг учун 2003 йил 8–август куни туманда намойиш ўтказишга рухсат бермайман. Туман хокими Н.Омонов».

35. Намойиш ўтказишга рухсат берилмасада,намойиш ўтказилишидан чўчиган маҳаллий хукумат рахбарлари намойиш ўтказувчиларнинг рахбари сифатида Мавжуда Отақуловага қарши хужумни кучайтирдилар. 5–август куни тумандаги фаолларни ва ташкилотлар рахбарларини, Қишлоқ Фуқаролар Йиғинлари раисларини хокимиятга йиғиб, шахсан хоким Ноъмонжон Омоновнинг ўзи «туманимизда 5 та 6 та ғаламислар чиқиб қолибди. Барчанг қўл остингдаги ходимларингга тайинла. Биронтаси намойиш, митингларга қатнашмасин. Агар бирор ходимларинг, ёки фуқароларинг қатнашишса сенлар ишдан бўшатиласан» деб дўқ-пўписа қилган.

36. Полосон қишлоғидаги «Дўстлик» маҳалла фуқаролар йиғини раиси лавозимида ишлаб туман хокимияти рахбарларининг тухмат бўхтонлари туфайли ишдан бўшатилган Миродил Розиқов «Ўтюраклар» клубининг ёрдами билан туман хокимлигининг «Давр овози» газетасида 22–май куни «Туман хокимининг ўринбосари Тохиржон Тожиевга Полосон қишлоғи «Дўстлик» маҳалла фуқаролар йиғинининг собиқ раиси Миродил Розиқовдан ОЧИҚ ХАТ»ини эълон қилган ва суд орқали ноҳақ ишдан бўшатилганлигини исботлаб, маҳалла раислиги лавозимига қайта тикланган эди. У ҳам ўз фуқаролари билан биргаликда намойиш ўтказишга қарор қилиб, хокимиятга алоқа хати ёзган эди.

37. Маҳаллий рахбарлар 6–август куни тумандаги барча маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларини тўплаб йиғилиш ўтказишган. Бу йиғилишда хоким Омонов намойиш

ўтказмаслик учун яна йиғилиш ўтказган. «Дўстлик» маҳалласи раиси Миродил
Розиқовни тик тургизиб «сен улар томондамисан, биз томондами?» деб ўшқирган. Хоким 7–август куни соат 8га «Дўстлик» маҳалласида соат 11га Ҳамза шаҳрида йиғилиш ўтказилишини айтган. Йиғилишда туман прокурори Ғайрат Умурзақов, ИИБ рахбарлари, МХХ вакиллари ҳам иштирок этганлар.

38. 7–август куни «Дўстлик» маҳалла фаолларининг йиғилиши 34-мактаб лицейда ўтказилган. Ички Ишлар бўлими вакиллари томонидан ушбу йиғилиш видеотасвирга олинган. Ушбу йиғилишда туман хокими Н.Омонов, туман прокурори Ғайрат Умурзақов, МХХ рахбари Алишер Бўстонов ва ИИБ бошлиғи Мусо Хонкелдиевлар иштирок этганлар. Улар бу йиғилишда туман прокурори Ғайрат Умурзақов «Мавжуда Отақулова ва Мўътабар Тожибоевалар давлат сиёсатига қарши кимсалар, яқинда улар қамаладилар, уларга билиб–билмай қўшилманглар» деган.

39. 8–август куни ўтказиладиган намойишда иштирок этишини билдириб, намойиш ўтказишга рухсат сўраб туман хокимига ариза берган Аъзамжон Азизовни шу куни туман прокурори Ғайрат Умурзақов прокуратурага чақирган ва 2 та папкани кўрсатиб, «мана бу Мўътабар Тожибоевага қўзғатилган жиноят иши делоси, мана буниси Мавжуда Отақулованики. Сенга ҳам шундай жиноят иши қўзғайликми? Агар жим юрмасанг ака–укаларингни ҳам сенга қўшиб қамайман.» деб қўрқитган.

40. 7–август куни Ҳамза шахар маданият саройида ўтказилган йиғилишга Ҳамза шаҳрининг аҳолисидан уялдилар шекилли, бирорта давлат идораси вакиллари бу йиғилишда иштирок этмадилр. Уларнинг ўрнига маҳаллий бошқарув идоралари амалдорларининг доимий шериклари бўлган наркотик моддалар савдоси билан шуғулланувчи фоҳиша ва қўшмачилар Машрапова Махпуза, Латипова Зарифа, Ибрагимова Тўхта ва Тўхлиева Муяссарлар иштирок этдилар. Бу йиғилишни ҳам ИИБ ходимлари видеотасвирга олганлар. Йиғилиш давомида фохиша ва қўшмачилар йиғилганларга қарата бор овоз билан «Мавжуда Отақулова ишдан олиниши керак, пораҳўр» деб бақириб, сўкинишган.

Бундан ташқари бошқа худудда яшовчи умуман бу маҳаллага алоқаси бўлмаган Эски Араб қишлоғилик Баходир Алиқуловни ҳам йиғилишда жанжал чиқариш учун олиб келишган. Йиғилиш иштирокчиларининг қатъий талаби билан Баходир Алиқулов йиғилишдан хайдаб чиқарилган. Йиғилиш иштирокчилари маҳалладаги муаммолар бўйича ёзилган талабнома ва аризаларга на хокимият на маъмурий органлар рахбарлари эътибор қаратмаётганликлари ва жавоб ҳам бермаётганликлари, қонунларни оёқ ости қилаётганликлари ҳақида гапирганлар.

41. 13–август куни эса Олтиариқ туман хокимиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 417–сонли қарори бўйича жиноятчиликни олдини олиш бўйича фаоллар йиғилиши бўлиб ўтган. Бу йиғилишда ҚФЙ раислари, МФЙ раислари, худудий профилактика нозирлари, тарбиячи–мураббийлар, ташкилотлар рахбарлари, мактаб, ўқув юртлари директорлари, жамоа хўжаликлари рахбарлари тахминан 300тага яқин фаоллар иштирок этганлар. Шунингдек бу йиғилишда вилоят хокимининг собиқ ўринбосари Мирзарасул Ғофуров, вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи Бахромжон Жўраевлар иштирок этганлар.

Йиғилишда туман хокими Ноъмонжон Омонов барча Ҳамза шаҳрилик фаолларни, ҳаттоки 80–85 ёшли отахонларни ҳам тик турғизиб қўйиб, Ҳамза шаҳрига жойлашиб олган фоҳиша ва қўшмачиларга қарши курашишни қатъий талаб қилган. Ҳаттоки «Ҳамзага борадиган куёвларни машиналарига ўт қўйиб юбораверинглар, мана иккита прокурорни олдида айтаяпман. Ҳамзани фоҳишалардан тозаланглар, сизларга кимдир нимадир деса мана мен жавоб бераман, Ҳамзалик эркаклар белингда белбоғинг борми, эркакмисанлар ўзи? Тўртта-бешта фоҳишага кучинг етмайдими?» деган.

Хокимнинг бу гапларига йиғилишда иштирок этаётган на вилоят прокуратурасининг вакили Бахром Жўраев на туман прокурори ¬Ғайрат Умурзоқов бундай харакатларга қонун бўйича рухсат берилмаслигини, туман хокими қизишиб кетиб бу гапларни гапирганлигини айтиб йиғилиш иштирокчиларига тушунтиришмаган.

42. Туман хокимиятида бўлган йиғилишнинг мухокамаси кундуз соат 14да Ҳамза шаҳар хокимиятида бўлиб ўтган ва фаоллар 14–август куни фохишалар ва қўшмачилар ўртасида профилактик тушунтириш ишлари олиб боришга келишганлар. 14–август куни эрталаб соат 9да “Навоий” ва “Янги хаёт” маҳаллаларидаги қўшмачи ва фоҳишалар билан сухбатлар ўтказиш, яъни профилактик тадбир ўтказиш учун Ҳамза шаҳар хокими Қўчқоров Мухторали бошчилигида шаҳарнинг маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, боғча мудиралари, фаоллар, тарбиячи мураббийлар маҳалла посбонлари тўпланганлар.

43. Ҳамза шаҳар хокими Қўчқоров Нефтезавод директор ўринбосари Одилжон Турғунбоевдан қўшмачининг кўчини ота–онасиникига олиб бориш учун юк машинаси сўраган. Барча тўпланганлар “Янги ҳаёт” маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Навоий кўчаси 26–уй 34–хонадонда яшовчи қўшмачилиги билан судланган ва фаолиятини давом эттираверишини ёзма тарзда баён қилган Ибрагимова Тўхтани қўни қўшнилари ёрдами билан кўч-кўронини йиғиштириб, “Охунбобоев” жамоа хўжалиги Янгиқўрғон ҚФЙга қарашли Усмонобод кўчасида яшовчи ота–онаси хонадонига юборишган. “Янгиҳаёт” МФЙ раиси Қобил Эргашев Ибрагимова Тўхтани кўчи юкланган машина билан Олтиариқ туман ИИБга борган ва ИИБ бошлиғи Мусо Хонкелдиевдан Ички ишлар бўлимидан вакил беришини сўраган. Мусо Хонкелдиев «Ўзингиз олиб бориб ташлайверинг, мен вакил беролмайман» деган.

44. Маҳалла аҳолиси ва фаоллар Навоий кўчаси 23–а уй 26–хонадонда яшовчи қўшмачи Машрапова Махфузанинг хонадонига киришган. Унинг хонадонига киришганда 2 та Полосонлик таниш йигитлар 4-этажнинг осма балконидан пастидаги, яъни 3–этаждаги корейс аёлни ойнасини синдириб тушиб қочишган. Хонадондан ярим яланғоч холатда тутиб чиқилган Фарғона шаҳар А.Қодирий кўчаси 65–уйни 52–хонадонида рўйхатда турувчи Ғиёсиддинова Муяссар, Қува тумани Қува шаҳар У.Ходжаев кўчаси 34–уйда рўйхатда турувчи Юлдашева Марҳабо, Олтиариқ тумани Полосон ҚФЙ А.Икромов кўчаси 94–уйда рўйхатда турувчи Халилова Садоқат ҳамда Полосон ҚФЙ А.Навоий кўчаси 137–уйда рўйхатда турувчи Қаюмова Кумушларни ва қўшмачи Машрапова Махфузани тутганлар.

Шунда Махпуза бор овози билан «Аминжонни чақирингар, долясини олгандан кейин қутқариб қолсин, бор қизим Фарғонага ҳам, Аминжонга ҳам телефон қил, тез етиб келсин» деган–да балкондаги бўш шишани қўлига олиб «хозир сенларга проблема қилиб бераман» деб шишани синдириб ўзига урмоқчи бўлган. “Гулистон” МФЙ раиси

Одилжон Ниёзматов Махфузанинг қўлидаги шишани тортиб олиб қўлини боғлаб қўйган. Кейин ҳалқ фохишалар ва қўшмачини кўчага олиб чиқиб барчасини қўлларини боғлаб қўйишга мажбур бўлишган. Айни шу паллада Махфузанинг синглиси Мамлакат тунги кўйлакда бўлган опаси Махфузага халати билан биргаликда лезвия олиб чиқиб берган. Бошқа фохишалар ҳам тинимсиз «лезвия беринглар» деб бақира бошлаганлар. Махфуза қўлидаги лезвия билан ўз қўлини кесган ва хушидан кетгандек ўзини ерга ташлаган.

Шаҳардаги фоҳиша ва қўшмачиларнинг уларнинг қонун ҳимоячиси жандасига ўранган ҳомийларининг хурмача қилиқларидан тўйган ҳалқ фоҳишаларнинг бу янги хунарларини кўриб туриб хазм қила олмай қолишганда фоҳишаларга қарши хужум бошлашган. Машрапова Махфузанинг уйидаги буюмларини 4–этаждан ерга улоқтира бошлаганлар. 400та атрофда маҳалла аҳолиси томонидан бошланган тўполонларни бостириш мақсадида Ички Ишлар бўлимига бир неча марта хабар бериб тўполонни тинчитишга амалий ёрдам беришни сўралганда ИИБдан ҳеч қандай ёрдам келмаган. Ҳамза шахар хокими Мухторали Қўчқоров фуқаро Холбекова Рўзихонга қоғоз олиб чиқиб беринг деб айтган, Рўзихон қоғоз олиб чиқиб берса хоким қоғозларга нарх ёзиб фохишаларнинг бўйнига илган ва фоҳишаларни кўча бўйлаб айлантиришга ўспирин қизларга топшириқ берган. Ҳалқ фохишаларни сазойи қилиб маҳаллани айлантиришган.

45. Барча тўполонлар бўлиб ўтгандан сўнг, яъни орадан 2 соат вақт ўтгандан кейин, кундуз соат 12–ларда бу қўшмачи ва фохишаларнинг шериклари бўлган туман Ички Ишлар бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Аминжон Юсупжонов, ИИБ бошлиқ ўринбосари Акрам Бекмирзаев воқеа жойига етиб келишган. Бекмирзаев фоҳишаларга қарши курашга оёққа қалқиган ҳалқ вакилларини ҳақорат қилиб, «буларни кўчиришга ҳаққинг йўқ, ҳеч бирига тегма, булар Узбекистон фукароси, истаган жойида яшайди» деб бақир-чақир қилган. Шундан сўнг туман ИИБ бошлиғи Мусо Хонкелдиев, туман прокурори Ғайрат Умурзақов, МХХ бошлиғи Алишер
Бўстоновлар, шунингдек 20га яқин милиция ходимлари етиб келишган.

Айни шу дақиқада ИИБ терговчиси Иномжон Исмоилов ҳам етиб келган ва 20 нафар фуқародан тушунтириш хатлари олган. Шу куни кечқурун соат 21лар чамасида туман ИИБ масъул ходими милиция майори Мамадалиев Исроил “Янги ҳаёт” МФЙга қарашли Навоий кўчаси 26–уй 2–хонадонда яшовчи Фотима Каримовани хонадонига кўпчилиги бошқа жойларда рўйхатда турувчи 40 нафардан ортиқ енгилтабиат, фохиша ва қўшмачилик билан шуғулланувчи аёлларни тўплаган. Бу фохишалар Мавжуда Отақуловага қарши ариза ёзишган. Аризага асосланган ҳолда бу фохиша аёлларни барчасини ўзлари енгил автомашиналарга ўтиргизиб ИИБга олиб боришган ва тергов харакатлари олиб боришган. Шу куни тинч маҳалла фуқароларини терговчи ИИБга чақириб уларни кечаси билан тергов қилган.

Айни шу дақиқалардан бошлаб маҳалладаги фоҳишалар Мавжуда Отақулованинг қамалиши, уни уйига ўт қўйишлари ҳақида маҳалла аҳли орасида очиқ ошкора гапира бошлаганлар. Айни шу куниёқ Махфуза Машраповани, Муяссар Ғиёсиддиновани, Кумуш Қаюмовани, Марҳабо Юлдашевани қалбаки тарзда суд тиббий экспертизадан ўтказганлар. Шу куниёқ Аминжон Юсупжонов Машрапова Махфузани туман касалхонасига жойлаган ва «Мавжуда Отақулова Махфузанинг етти жойига лезвия тортибди. Экспертиза хулосаси мавжуд» деб гап тарқатган.

Олтиариқ туман хокимининг топшириғи билан оломон қилган иш бўйича Мавжуда Отақулова айбдор, биронта фохиша ва қўшмачига қўл теккизмасада ҳаммасини бир пайтни ўзида турли жойда урган тарзда гап тарқатилган. 14–август куни кечқурун Машрапова касалхонадан қайтиб келиб қўшниси Мамасоттиева Мукаррам билан жанжал тўполон қилиб уришаётганида Аминжон Юсупжонов Машрапова Махфузани олдига келиб «нега касалхонадан қайтиб келдинг, дарҳол қайтиб кет ва қимирламасдан касалхонада ёт» деб топшириқ берган ва касалхонадан қайтиб келганлиги учун оғизга олиб бўлмас сўзлар билан ҳақорат қилган.

46. 15–август куни вилоят телевидениесидан айнан Аминжон Юсупжоновнинг Тожикистонлик наркобизнесчилар билан жиноий ҳамкорлиги ҳақидаги ариза юзасидан журналистик суриштирув ўтказиш учун маҳаллага келган вилоят телевидениеси журналисти Салима Рустамова ва унинг оператори айнан мана шу жанжалнинг давоми устига келишган. Журналистлар маҳалла аҳолиси билан бўлган воқеалар юзасидан сухбатлар қилиб видеотасвирга ола бошлаганлар. Бу пайтда туман хокимиятидан маънавият ва маърифат бўйича вакил Ўринбоев ҳам шу ерда бўлган. Воқеа юзасидан аниқлик киритиш учун туман ИИБдан вакил чақирилганда Акрам Бекмирзаев келган ва видеотасвирга олаётган оператор ва журналистга «камеранг–памерангни йиғиштир, тергов энди бошланди, тергов тугасин хулосасини олгач, кейин кўрсатув қиласан» деб ўшқирган. Акрам Бекмирзаев ўзи билан биргаликда фохиша Қаюмова Кумушни ва унинг онаси Қаюмова Қумрини етаклаб келган ва «телевидение журналистлари сёмка қилишяпти, бориб Мавжуда Отақуловани уринглар» деб топшириқ берган.

47. 18–август куни кечаси 4ларда фохиша ва қўшмачилар Мавжуда Отақулованинг дераза ойнасини синдириб, телефон симларини узиб ташлаганлар. Отақулова МХХ идорасига, вилоят прокуратурасига хавфсизлигини таъминлашни сўраб ариза билан мурожаат қилган. Улар Отақулованинг барча аризаларини фохишаларининг ҳомийси Ғайрат Умурзақовга, у эса қўшмачи ва наркоманларнинг шериклари ИИБ рахбари Мусо Хонкелдиевга юбориш билан чегараланишган холос. Отақулова шифохонада ётган паллада ва уйига қайтганидан кейин Машрапова Махфуза Отақулованинг уйига тинимсиз қўнғироқ қилиб «тайёрланиб тур, сени ўлдириб, уйингга ўт қўйиб юборамиз» деб тинимсиз ҳақорат қилиб келган.

48. Мавжуда Отақуловага нисбатан қўзғатилган жиноят иши ҳақида тарқатилган турли ҳил гап сўзлардан кейин Мавжуда Отақуловани ҳимоя қилиш, наркотик моддалар савдоси билан шуғулланувчи фохиша ва қўшмачиларни ҳомийси бўлган, яна кўплаб жиноятлар содир этаётган Олтиариқ туман прокурори Ғайрат Умурзақовни ва ИИБ рахбарларини истеъфога чиқарилишларини талаб қилиб Фарғона водийсидаги инсон ҳуқуқлари ташкилотлари 20–август куни Олтиариқ туман прокуратураси биноси рўпарасида пикет ўтказишга қарор қилдилар. Фарғона вилоят хокимиятига, Вилоят прокуратурасига ҳамда Вилоят Ички Ишлар бошқармасига, шунингдек Олтиариқ туман прокурори Ғайрат Умурзақовга пикет ўтказиш ҳақидаги инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг билдириш хатларини берилган.

49. Пикет бошланган пайтида Ҳамза шаҳридан, Фарғона шаҳрининг Охунбобоев даҳасидан ва Киргули туманидан туман прокуратураси биноси рўпарасидаги боққа тўпланган юзга яқин фоҳиша ва қўшмачилар пикет иштирокчилари Мўътабар Тожибоевани, Мавжуда Отақуловани аёвсиз калтаклаганлар.

Айни шу пайтда ушбу мудхиш воқеани ИИБ томонидан видеотасвирга олиб турилган. Шу куни ИИБ терговчиси Ином Исмоилов Мавжуда Отақуловани бирор маротаба терговга чақириб чақирув қоғози бермаган бўлсаларда, терговга боришдан бош тортиб келаётганлиги учун мажбурий тартибда келтириш ҳақида қарор чиқарган бўлиб, ўша қарорга асосланиб Мавжуда Отақуловани тутиб кетган. ИИБга тутиб келтирилган Отақулова терговчи қабулида бўлганида калтак зарбидан аҳволи оғирлашганда тиббий ёрдам кўрсатилмаган.

Навбатчи милиционер Турдиматов «бошлиқ рухсат бермаса доктор чақиришга ҳаққим йўқ» деб Отақуловага тиббий ёрдам кўрсатилмаган. Айни шу куни Олтиариқдаги касалхоналарга маъмурий органлар рахбарлари “Калтакланганлар келса касалхонага қабул қилмайсизлар” деб топшириқ беришган.

50. Фоҳишалар ва қўшмачилар пикет иштирокчиларини калтаклаганларидан кейин Навоий кўчаси 23-а уй 57–хонадонда яшовчи Розиқова Анбаринсонинг 13 ёшли гўдак қизини аёвсиз калтаклаганлар. Қизчани қўли синиб, бош мия чайқалиши билан кўнгил айниб, ўзини йўқотиб аҳволи оғирлашганда, Олтиариқ Марказий шифохонасига олиб борилганда докторлар уни қабул қилишмаган. Шундан кейин Ҳамзадаги шифохонага ётқизилганда “дори–дармонлар йўқ” деган баҳона билан қизчани бу касалхонадан чиқариб юборишган. Криминал хабари ҳам берилмаган.

51. Фоҳиша ва қўшмачилар 15 ёшида Мадалиев Отабек исмли шахс томонидан зўрлаб, қўрқитиб номусига тегилганлик жиноятини яшириб келаётган прокурорга қарши ариза ёзиб берган Сагатова Севара исмли қизни ҳам шу куни ўртага олиб аёвсиз калтаклаганлар ва «Ғайрат Умурзақовдан шикоят қилишни сенга кўрсатиб қўямиз» деб ҳақорат қилганлар.

52. Отақулова Вилоят ИИБ бошлиғи Аминжон Тошхўжаевнинг қабулига Олтиариқлик А.Маматов, Х.Аҳронқулов, А.Абдурахимов ва яна бир қария воқеа содир бўлган кунни эртасига 21–август куни соат 9–30да боришган. Тошхўжаев ўринбосари Одил Ғофуров, Илхом Собитов ва 2 та ўринбосари гувоҳлигида «Тожибоева “мустақил журналистман” деб Ўзбекистонни чет элга ёмонлаб улардан пул оляпти. У журналист бўлса нимага Ўзбекистон телевидениесида чиқмайди. Ўзбекистонни ёмонлагани учун 100–200 доллардан Америка унга пул беряпти. Уни ҳеч қандай «Ўтюраклар» клуби йўқ, ўзи ҳам қонуний журналист эмас. Агар ташкилоти ҳақиқий бўлганида радио телевизорда чиқан бўларди. Қайсидир Американи ташкилоти билан қўшилиб олиб ноқонуний иш қилиб Мустақил Ўзбекистонимизни ёмонлаб пул олади. Америкаликларга Ўзбекистонни ёмонлаш хуш ёқади-да» деган. Аъзамжон Абдурахимовни кўрсатиб «мана бу ҳам Тожибоевага қўшилиб қолибди» деган. Тошхўжаев Отақуловага бақириб уни ҳақорат қилганида Олтиариқдан келган вакиллар Ҳамза шаҳридаги аҳвол аянчли эканлигини айтишганда Тошхўжаев Отақуловани шифохонага ётқизиш, барча дори–дармонлар билан таъминлашга, ҳатто спиртдан, пахтагача бекаму–уст таъминлаймиз деб ваъда бериб касалхонага жойлаштирган.

53. 20–август куни калтакланганлиги учун шифохонада ётган Мўътабар Тожибоева ва Мавжуда Отақуловалар Республика рахбариятини исътефосини талаб қилиб очлик эълон қилганлар ва очликни давом эттирганлар.

Уларнинг қатъий талабларидан сўнг фохишалар ва қўшмачиларга жиноят иши қўзғатилган. Тожибоевани суд тиббий экспертизадан ўтказган Марғилон суд тиббий экспертиза бўлим бошлиғи Рауф Умаров ва Отақуловани тиббий кўрикдан ўтказган вилоят суд тиббий экспертизаси вакили уларни 1994 йил 21–октябрь кунги 551–сонли суд тиббий экспертиза ҳақидаги қонун–қоидалар нормативи ҳамда Ўзбекистон Республикаси бош суд тиббий эспертиза бюросининг 336–буйруғига зид равишда ноқонуний экспертизадан ўтказганлар ва хужжатларни қалбакилаштириб, бош мия чайқалишини енгил тан жарохати деб расмийлаштирганлар.

54. Мавжуда Отақуловага нисбатан Ўз.Р.ЖКнинг 229–моддаси ва 277–моддаси 2–қисм «б, г» бандлари билан қўзғатилган жиноят иши терговини Ички Ишлар идораси эмас, балким қонунга зид равишда прокуратура олиб борган ва прокуратура терговчиси Баходир Пўлатов тергов харакатларини ноқонуний тарзда олиб бориб, Отақулованинг кўргазмасидаги асосий холат, яъни қўшмачи Машрапованинг уйига кирилганда фохишалар билан маишат қилиб ўтирган 2 та йигит балкондан тушиб қочганликлари ҳақидаги кўргазмасини тергов сўроқ протоколига қўшмаганлиги учун Отақулова прокурор Ғайрат Умурзақовнинг қабулига 6–октябрь кунги воқеа иштирокчиларининг тушунтириш хатларини ёзиб олиб борган.

55. 7–октябрь куни Отақулова прокурор номига ёзган тушунтириш хатини эрталаб прокуратурага олиб борган. Кечқурун эса Машрапова Махфуза ғирт маст ҳолатда Мавжуда Отақуловани тутиб олиб аёвсиз калтаклаган. Отақулова шу куниёқ туман прокуратурасига бориб, Ғайрат Умурзақовга Машрапова Махфузага наркология диспансеридан текширувдан ўтказиб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраб ёзма тарзда ариза берган. МХХ ва ИИБ га қўнғироқ қилган. Лекин унинг харакатларига ҳеч қандай жавоб берилмаган.

56. 9–октябрь куни кеч соат 17да Мавжуда Отақулова туман ИИБ тергов бўлимига жабрлангувчи тариқасида терговга чақирилган. Терговчи Умид Лутфиллаев Отақуловани фохиша ва қўшмачи Ибрагимова Тўхта билан юзлаштириш тергови ўтказган. Юзлаштириш терговидан қайтиб чиқаётган Отақуловани Ички Ишлар идораси биносида тутишган ва терговга сабабсиз келмаётганлиги ҳақида ёзилган ушлаш ҳақидаги қарорни кўрсатиб қўлига кишан солиб хибсга олинганини маълум қилишиб, Ички Ишлар бўлими ертўласига олиб киришган.

57. Мавжуда Отақуловани хибсга олганларидан кейин гувоҳларни барчасини кечаларгача видотасвирга олган ҳолда тергов қилганлар ва барча гувоҳларга Мавжуда Отақуловага қарши кўргазма беришни, акс ҳолда унинг шеригига айланиб, ертўладан жой олишларини айтиб қўрқитганлар. Хаттоки «Пропарка» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Рахим Имяминовни кечаси 3гача тергов қилиб тергов материалларида ва айблов хулосасида «…шахарчада жойлашган 23–уйни ёнида тўполон бўлаётганини эшитиб қолиб, у ерга боргани у ерда “Навоий” МФЙ раиси М.Атақулова 5 нафар қизларни кўп қаватли уйдан пастга олиб тушиб қўлларини боғлаб, бўйинларига шармандали ёзувларни илиб турганни кўрганини, шунда унга қараб «Мавжудахон ундай қилманг уят бўлади, бу қонунга зид, бу ишлар билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар шуғулланиши керак» деб айтганини, лекин Мавжуда уни гапларига қулоқ солмаганини, шундан сўнг қизларни усти бошларини йиртиб ташлаб, шахарча бўйлаб айлантириб кетганлиги ҳақидаги» кўргазмани бермаганлигини Рахим Имяминов суд жараёнида очиқ ошкора айтди ва кечаси 3гача тергов қилинганини, чарчаб ҳолдан кетган пайтида сўроқ протоколларига ўқимасдан имзо чекканини билдирган.

58. 11–октябрь шанба куни Олтиариқ туманилик ўнлаб аёллар Мавжуда Отақуловани ноқонуний хибсга олинганини, уни зудлик билан озод қилинишини, Отақуловани хибсга олишдан манфаатдор бўлган прокурор Ғайрат Умурзақов ва ИИБ рахбарларининг хизмат вазифаларидан четлатилишларини талаб қилиб пикет ўтказганлар.

59. Фарғона вилоятидан мингдан ортиқ фуқаролар ва инсон ҳуқуқлари фаоллари Мамлакат Президенти Ислом Каримовга Мавжуда Отақуловани зудлик билан озод қилишни ва айбдор рахбарларга нисбатан чора кўришни, акс ҳолда у бошқараётган хукуматнинг истеъфосини талаб қилиб кўча юришлари, намойишлар ва иш ташлашлар бошлашни билдириб шошилинчномалар юборилган.

60. Мавжуда Отақуловага нисбатан қўзғатилган жиноят ишини терговини ИИБ тергов органи олиб бориши кераклиги ҳақида гап–сўзлар кўпайганидан кейин прокуратурадагилар Отақуловага 141–модда «2–қисми, 142–моддаси ва 206– модда 2–қисми «в» банди билан ҳам жиноят иши қўзғатилган. 10–октябрь «Ўтюраклар» клуби томонидан адвокат Араббой Вахобов тайинланган бўлишига қарамасдан, 12–октябрь якшанба куни Ғайрат Умурзақов адвокатнинг иштирокисиз Мавжуда Отақуловани хибсга олишга санкция берган. Мавжуда Отақуловани жиноятчи сифатида «фош» қилиш ниятида қўшмачи Тўхта Ибрагимовани, Машрапова Махфузанинг ўғли 1998 йилда туғилган Замонов Шокирни ҳам суд тиббий экспертизасидан ўтказганлар.

61. Ҳимоячи Мавжуда Отақуловага қўйилган статья “Безорилик”ни 2–қисми “б” бандидаги бир гуруҳ шахслар томонидан дейилган бандига ҳуқуқий бахо беришни Отақулованинг жиноий шерикларига ҳам жиноят иши қўзғашни талаб қилганидан кейингина Ҳамза шахар Хокими Мухторали Қўчқоровга нисбатан ҳам ўша статьялар билан жиноят иши қўзғатишга мажбур бўлишган. 14–август кунги воқеада айнан Мавжуда Отақуловадек харакат қилган ва бир ҳилда иштирок этган қолган 5та маҳалла фуқаролар йиғини раисларини “Маъмурий Ҳуқуқбузарлик Кодекси”нинг 183–моддасига асосан “майда безорилик” содир этганликда айблаб, суд қарорига кўра 5440 сўмдан жаримага тортишган холос.

62. Отақуловага 12–октябрь куни хибсга олишга санкция берилган бўлишига қарамасдан қонунга зид равишда 15–октябрь куни кечгача Отақулова Олтиариқ туман ИИБнинг ертўласида сақланган.

63. Отақулованинг суди биринчи марта 6–ноябрь куни бошланган. Юздан ортиқ фуқаролар судда қатнашиш учун келишганида суд идорасига уларни киритишмаган. Ҳалқ вакиллари хозир суд идорасига бостириб киришди ва суд мажлисида қатнашишмаса хозирнинг ўзида кўча юриши, намойиш бошлашларини билдирганларидан кейингина улар судга қўйилган.

Отақулова судга олиб келинган паллада ИИБ тергов бўлими бошлиғи Султонали Тошпўлатов Мавжуда Отақуловани ноқонуний тарзда терговдан ўтказган ва тайзиқ ўтказиб бўш бланкаларга имзо чекишга мажбур қилган.

64. ИИБ рахбарларининг ўйнашлари ҳам ёлғон кўргазмалар бериб, Отақуловани жиноятчи деб таърифлашган. ИИБ бошлиқ 1–ўринбосари Аминжон Юсупжоновнинг ўйнаши Фаткина Галина терговда ва судда Мавжуда Отақуловага тухмат қилиб, ёлғон гувоҳлик берди. ИИБ бошлиқ ўринбосари Фарход Давроновнинг ўйнаши Терентьева Ирина хали сўроқ қилишини керак бўлган асосий гувоҳлар турган бўлишига қарамасдан судда Отақуловага тухмат қилиб гувоҳлик кўргазмаси берган.

65. Мавжуда Отақулова туман хокими Ноъмонжон Омоновни, вилоят хокими ўринбосари Мирзарасул Ғофуровни, вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи Бахром Жўраевни, туман прокурори Ғайрат Умурзақовни ушбу жиноятни содир этилишидаги асосий айбдорлар сифатида жиноят ишига жалб қилишни, хеч бўлмаса гувоҳ тариқасида терговга ва судга жалб қилинишини қатъий талаб қилган бўлсада улар на терговга, на судга чақирилмадилар.

66. Мавжуда Отақулова суд жараёни бошланганидаёқ жиноят иши иш материаллари билан танишмаганлигини, прокуратура терговчисидан талаб қилган бўлсада терговчи иш материаллари билан таништирмаганлигини айтган бўлишига қарамасдан судя Тожиддин Вахобов иш материаллари билан Отақуловани таништирмаган.

67. Фарғона шаҳар 10–сонли тергов хибсхонаси бошлиғи Адҳам Узақов вилоят маъмурий органлари рахбарларининг топшириғига асосан Мавжуда Отақуловани 23–ноябрь куни ҳақорат қилган. Унинг ҳақоратига чидай олмаган Отақулова 3 кун давомида очлик эълон қилган. Очлик эълон қилганлиги ҳақида Республика ва вилоятдаги маъмурий органлар рахбарларига ёзган хатини турма ходимлари қабул қилишмаган. Қачонки Қизил Ярим Ой ва Қизил Хоч Ҳалқаро ташкилотидан комиссия келиши арафасида махбусларни текшираётган бош шифокор Дилшод Дадажонов Отақулованинг очлик эълон қилганлиги, овқатланмаётганлиги учун соғлиги ёмонлашиши мумкинлиги ҳақида турма рахбари билан гаплашганида 27–ноябрь куни Адҳам Узақов Мавжуда Отақуловани хонасига келтириб ундан кечирим сўрашга мажбур бўлган.

68. 6–ноябрь, 7–ноябрь ва 20–ноябрь кунлари ўтказилган суд жараёнида Мавжуда Отақулованинг айбсиз эканлиги исботлана бошлагач, 10–декабргача хеч бир сабабсиз суд ўтказилмади. Суднинг ўтказилмаслик сабабини Отақуловани турмадан олиб келиш учун машина йўқлигини баҳона қилишди ва Президент амнициясини кутишди.

69. Суд жараёнида Америка Юристлар Ассоциацияси томонидан Отақуловани ҳимоя қилиш учун Ҳалқаро ташкилотлар орқали ёлланган адвокат Хасан Эралиев Отақулованинг айбсиз эканлигига тўлиғича ишонч хосил қилиб турган бўлсада, 10–декабрь куни Мавжуда Отақуловага «қилмиш айбига иқрор ва пушаймонлигини ҳамда аёл кишилигини эътиборга олиб жазодан озод қилишни сўраб» ариза ёзишга мажбур қилган .

70. Мавжуда Отақулова хибсдан чиққунча Навоий кўчаси 20-а уйнинг 35–хонадонида яшовчи Ўринбоев Исмоилни укаси Улуғбекка героин махсулотлари сотиши эвазига қарздор қилиб қўйган Машрапова Махфузани ноқонуний равишда Мавжуда Отақулованинг тепасига яъни иккинчи этажга маъмурий органлар қўшмачини жойлаганлар.

Машрапова Махфуза ва Қувалик Юлдашева Марҳаболар тинимсиз равишда Отақулованинг ўзига, оила аъзоларига тинимсиз тайзиқлар ўтказиб, ҳақоратлар қилиб жанжал тўполон чиқаришга интилмоқдалар. Шунингдек судда ҳақиқатни гапириб гувоҳлик берган фуқароларга нисбатан ҳам нафақат фохиша ва қўшмачилар балким маъмурий органлар рахбарлари ҳам тайзиқни кучайтириб юборганлар.

71. Қўшмачилар ва фохишаларнинг қилаётган кирдикорлари бўйича Отақулова 23–декабрь, 27–декабрь, 31–декабрь кунларидаги жиноий кирдикорлари ҳақида маъмурий органларга қилган мурожаатларига умуман эътибор бермаганлар. Махфуза Машрапова кейинчалик катта миқдорда героин наркотик моддасини сотаётган паллада хибсга олинган.

72. 20–август кунги ўтказилган пикет бўйича Олтиариқ туман ИИБ рахбарлари МЖТКнинг 201–моддасига асосан намойишлар, кўча юришлари, митинглар уюштириш ва ўтказганликда айблаб, Тожибоевага нисбатан қалбаки хужжатлар билан маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақида иш судга оширилиб,11–ноябрь куни судя Тожиддин Вахобов қонунга зид равишда Тожибоеванинг иштирокисиз сиртдан суд қилган ва 16320 сўм жарима тўлашга қарор қилган. Суднинг чиқарган ноқонуний қарорини қонуний кучга кирмай туриб суд ижрочиларига ижро этиш учун юборган.

73. 20–август куни Отақулова ва Тожибоеваларни аёвсиз калтаклаб ББС мухбири Матлуба Азаматовани уриб, унинг журналистик буюмларини уриб синдириб юборганликлари ҳақида ёзилган аризаларга нисбатан қўзғатилган жиноят иши Тожибоевани жабрланувчи сифатида терговга жалб қилмасдан туриб, Тожибоева 25–октябрь куни тергов органини рад қилиши ҳақида ёзган талабномасига ҳеч қандай жавоб бермасдан туриб, 28–август кунги суд тиббий экспертнинг хулосасига асосан 30–октябрь куни жиноят иши тугатилган.

74. Тергов харакатлари 30–октябрда тугатилган бўлишига қарамасдан қонунга зид равишда Тожибоева ва Отақуловаларга қарши қалбаки хужжатлар қилишни давом эттирганлар. Олтиариқ туман ИИБ терговчиси Умид Лутфиллаев 24–ноябрь куни эрталаб соат 10да ўзининг бошқарувидаги 15–0 42–20 рақамли тўқ зангори ТИКО автомашинасида 20–август куни пикетда иштирок этган Андижон вилояти Мархамат тумани Полвонтош қишлоғига Рўзиева Юлдузхонни қидириб борган ва уни ўғли Рўзиев Ботирни сўроқ қилган. Кейин Ботир билан бирга Қува тумани Акбаробод қишлоғилик пикет иштирокчиси Хазратқулов Аҳмаджонни уйига ориб уни ҳам сўроқ қилган. Кейин Тошлоқ тумани Н.Қурбонов кўчаси 94–уйга келиб Юлдузхон Рўзиевани тергов қилган.

У асосан Тожибоева ҳақида ва унинг рахбарлигидаги «Ўтюраклар» клуби ҳақида сўроқ қилган. 20–август кунги воқеаларни ҳам Юлдузхон опа тўлиқ айтиб берган. Умид Лутфиллаев сўроқ протоколини ўзларига ўқитмасдан имзо чектиргизган.

Терговчи Рўзиева хонадонидан арафа куни кеч 17ларда кетган. 25–ноябрь хайит куни эса хонадонига терговчи келиб тайзиқ ўтказиб оила-аъзоларини қўрқитганлигидан таъсирланган Юлдузхон Рўзиеванинг турмуш ўртоғи Собир Рўзиев инфаркт бўлиб, қон босими кўтарилиб вафот этган.

75. Мавжуда Отақуловани 12–октябрь куни жиноятчи сифатида санкция берган прокурор Ғайрат Умурзақов шу якшанба куниёқ қонунга зид равишда Ҳамза шахар Хокимиятига Мавжуда Отақуловани хизмат вазифасидан четлатиш ҳақида қарор чиқарган ва нафақат Мавжуда Отақулова, балким яна 6 та маҳалла фуқаролар йиғини раислари қонунга зид равишда хизмат вазифаларидан бўшатилганлар, яъни хокимият рахбарлари хоҳлаган одамларини маҳалла фуқаролар йиғинлари раислигига қўйишган.

76. Мавжуда Отақулова билан бир хил статьяларда Хамза шахар хокими Мухторали Қўчқоровга қўзғатилган жиноят иши суд жараёнида 141–моддаси 2–қисми, 142–моддаси, 277–моддаси 2–қисми «б, г, д» бандлари ва 229–моддалари билан жиноят содир этганлиги тасдиқланмасдан Қўчқоровга нисбатан ЖКнинг 206–моддаси билан суд хукми чиқарилган.

Жаноб Президент! Шахсан менинг талабим билан Сизнинг давлат маслахатчингиз Турсунхон Худойберганов бошчилигидаги хукумат комиссияси Фарғонага келди ва комиссия вакилларидан бир нечтаси мен билан 24 октябрь куни учрашиб, талабларимни эшитишди ва эртаси куни вилоятда катта йиғилиш ўтказиб, Фарғона вилоят Ички Ишлар бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи, жиноятчилиги билан танилган Аминжон Тошхўжаевнинг бошчилигида содир этилган жиноятлар ҳақида очиқ ошкора гапириб, уни хизмат вазифасидан четлатиб кетишди.

Лекин вилоятдаги Аминжон Тошхўжаевнинг жиноий шериклари ханузгача амал курсиларида ўтирибдилар ва жиноятлар содир этишни давом эттирмоқдалар. Ана шундай кимсалар менга суиқасд уюштирдилар.

10 декабрь куни Вилоят ИИБ амалдаги рахбарларидан бири ўта маст холатда мега қўнғироқ қилиб, ўта шармсиз сўзлар билан хақорат қилди ва куним битганини, барча қилмишларим учун жавоб берадиган вақтим етиб келганлигини айтиб қўрқитмоқчи бўлди. Мен 12 декабрь куни Тошкентга бордим ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазирлиги рахбарлари билан учрашиб, ушбу қўнғирок ва давлат комиссияси Фарғонага келиб Вилоят ИИБ бошлиғи Аминжон Тошхўжаевни вазифасидан четлатиб кетгандан кейин ҳам менга қарши уюштирилган фитналар, судловлар ва бошқа босимлар, таъқиблар ҳақида айтиб, қонуний чора кўришларини талаб қилмоқчи бўлдим. Лекин ИИВдан хеч бир рахбар мени қабул килишмади.

Мен 13 декабрь куни ортимга йўловчи таксида қайтиб кетаётганимда автохалокат уюштирдилар ва хозирда мен касалхонада даволанмоқдаман. Менга нисбатан телефонда қилинган таъқиб ва автохалокатнинг узвий боғликлиги ҳақида ва бу бўлиб ўтган воқеалар ҳақида куни кеча сизга юборилган телеграммамда батафсил тўхталганим учун тахдидли қўнғироқ ва автохалокат ҳақида тўхталиб ўтирмоқчи эмасман. Фақатгина буларнинг содир бўлиши юқорида санаб ўтилган асослар ҳам сабаб бўлиши мумкин.

Синган қўлим гипсда эканлиги учун менинг ушбу Сизга ёзилаётган узундан узоқ мурожаатимни “Ўтюраклар” Клуби фаоллари ёрдамида ёзмоқдамиз. Яъни бу ерда қораланган фикрлар фақатгина Мўтабар Тожибоеванинг эмас, “Ўтюраклар” Клуби фаолларининг ҳам фикри ҳамдир.

Юқорида санаб ўтилган холатлар ва менга қарши уюштирилган автохалокат бўйича ўз назоратингизга олиб текширув ўтказишга топшириқ берсангиз вилоятдаги жиноятчи амалдорларнинг кирдикорларидан тўлиқ хабардор бўлишингизга ишонаман.

Текширув ўтказувчи гуруҳ вакилларига эса юқорида баён қилинган далилларга тегишли барча хужжатларни нусхаларини тақдим қилишга тайёрман.

“Ўтюраклар” Клуби рахбари Мўтабар Тожибоева
Марғилон шахри Зухро кўчаси 31 уй 32 хонадон.

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.