Қани вилоят касаба уюшмалари томонидан кўрсатилган меҳр-мурувват?
ТЕЛЕГРАММА ТАЛАБНОМА
Фарғона вилоят касаба уюшмалари кенгаши раиси Анвар Юнусовга
Нусхаси: Агросаноат мажмуи тармоқ касаба уюшмаси кенгаши раиси С.Аҳмадқуловга
Нусхаси: «Ўтюраклар» Клуби рахбари М.Тожибоевага
Тошлоқ пахта тозалаш заводи ишчиларидан
11 март 2004 йил
Биз Тошлоқ пахта тозалаш заводи ишчилари Фарғона вилоят касаба уюшма ҳуқуқшуноси Мелиқўзиев биз ишчиларни 2004 йил февраль ойида ёзган аризаларимизни ва биз аёлларни инсон қатори олмай, аризаларимизга қонуний жавоб бермади.
Биз пахта тозалаш заводи ишчи аёллари 2002 йил март ойида 4та аёл Мамлакат Қосимова, Манзура Солиева, Зухра Аҳмедова, Мухаббат Ортиқоваларни ноқонуний равишда ишдан бўшатиб юборишган эди. Биз Тошлоқ туман касаба уюшмасига, Тошлоқ туман прокурорига, Ўзбекистон ХДП Тошлоқ туман рахбарларига, Фарғона вилоят касаба уюшмалари ҳуқуқшуносларига ариза билан мурожаат қилган эдик. Аризамизни ҳеч қайсилари ижобий ҳал қилишмаган.
Фарғона вилоят касаба уюшмаси ҳуқуқшуноси Мелиқўзиев Қаҳрамонга ариза берганимизда аризамиз билан танишиб чиқмаган ва уни қайтариб юборган. Биз охири «Ўтюраклар» Клубининг рахбари Мўътабар Тожибоевага ариза киритганмиз ва у орқали ишга қайта тикланганмиз.
Биз 2004 йил йил февраль ойида пахта тозалаш заводи касаба уюшмасига 21 январь кунида ишдан бўшатилганлигимиз ва бизни оилавий аҳволимизни кўриб, бизга ёрдам беришларини сўраб ариза берган эдик. Шундан кейин Фарғона вилояти касаба уюшмаси ҳуқуқшуноси Мелиқўзиев Қаҳрамон аризаларимизни кўриб чиқиш учун келди.
Аризаларимизда келтирилган важларни кўриб чиқиш ўрнига, бизни бир оғиз гапиртирмай завод касаба уюшмаси аъзолари олдида маст ҳолатда бизларни ҳақорат қилди.
«Қаерга борсаларингиз боринглар ва кимга учрасаларинг учранглар» деб бизни ҳайдаб чиқарди, «Завод яқинига келтирманглар бунақа аёлларни» деб айтди.
Агар ҳуқуқшунос Мелиқўзиев Қаҳрамон ўз вазифасидан четлатилмас экан, биз ишчилар «Очлик» эълон қиламиз, кўча юриши бошлаймиз. Биз нафақат пахта заводига, балки вилоятга ҳам бундай кимсани ҳуқуқшуносликка нолойиқ деб биламиз ва ишчилар номидан уни ҳуқуқшунослик лавозимидан четлатилишини талаб қиламиз.
Бу йил 2004 йилни Президентимиз томонидан «Меҳр-мурувват йили» деб эълон қилинган. Қани вилоят касаба уюшмалари томонидан кўрсатилган меҳр-мурувват?
Хозирги пайтда заводда иш мавсуми бошланган бўлишига қарамасдан ишчи ўринларини қисқартиришмоқда ва ноқонуний равишда уларни вазифаларидан бўшатиб юборишмоқда.
Ишсизлилар сони кўпайган сари оқибати нималарга олиб келади?
Тошлоқ пахта тозалаш заводининг бир гуруҳ ишчиларидан:
А.Мадаминов : имзо
Каримов О: имзо
Каримова Н: имзо
Ахмедова Т: имзо
Солиева М.: имзо
Отажонова М.: имзо
Қосимова М.: имзо
This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.
Fikr bildirish