Ўзбекистонлик амалдорлар суд хокимиятига қандай муносабатда?

Снимок,,,,,,,

2004 йил, 15 март

Фарғона вилояти Охунбобоев туманидаги раҳбарларни маҳаллий масжидни рўйхатдан ўтказишга тўсқинлик қилишда айблаб, судга берган фуқароларнинг даъво аризалари 11 март куни Марғилон туманлараро фуқаролик судида кўриб чиқилган.

Хабарда айтилишича, чақирув қоғози берилганлигига қарамай, вилоят ва Охунбобоев туман хокимликларидан ҳамда туман прокуратурасидан ҳеч қандай вакил судда қатнашмаган. Асосий жавобгарлардан бири, вилоят хокимининг диний масалалар бўйича ўринбосари Мирзарасул Ғофуровнинг эса, ишдан олинганлиги сабабли судда иштирок этмаётгани маълум қилинган.

«Лекин «Пахтакор» фуқаролар йиғини аҳолиси 6 йилдан буён ўз худудларидаги масжидни очишга тўсқинлик қилган ушбу шахснинг судда қатнашишини талаб қилишди», – дейилади хабарда.

Даъвогарлар М.Ғофуровни Ўзбекистон конституциявий тузумига қарши ва шахсий манфаати учун фуқаролар ўртасида низо келтириб чиқаришга сабабчи бўлган шахс сифатида жиноий жавобгарликка тортишни талаб қилишган.

Маълум қилинишича, суд хайъати туман масжидини рўйхатдан ўтказиш тўғрисида қарор чиқарди. Судья Боқи Бўтаев йиғилганларга уларнинг М.Ғофуров борасидаги шикоят аризалари «қонуний тартибда ўрганиб чиқилишини» маълум қилган.

Кузатувчиларнинг фикрича, мазкур суд қарори одамларни бир оз тинчлантириш йўлидаги уринишлардан биридир. Маҳаллий амалдорлар норозилик билдирган ва ўзларининг қонуний ҳақ-ҳуқуқларини талаб қилган фуқароларнинг талабларини қисман қондириш йўли билан ўзларини жиноий жавобгарликдан сақлаб қолишга харакат қилишмоқда.

Бошқа бир жихатдан, ушбу воқеа Ўзбекистонлик амалдорларнинг ўзлари ҳамма ерда рўкач қиладиган қонунни бутунлай менсимасликларини ҳам кўрсатади. Қолаверса, на вилоят хокимиятидан, на туман хокимлигидан ва на прокуратурадан судга бирон-бир вакилнинг келмагани Ўзбекистондаги суд «ҳокимиятининг» амалда нечоғлик хоким эканини намойиш қилмоқда.

МУСУЛМОН ЎЗБЕКИСТОН

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир
  • Related Posts

    “Эзгулик” жамияти фаоли Абдуҳаким Пўлатов озод қилиниши керак!
    • Iyun 11, 2019

    Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Баёноти 11 июнь куни Сурхондарё вилояти Бойсун тумани маъмурий суди томонидан Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг Сурхондарё вилояти бўлими раиси Абдуҳаким Пўлатов қамоққа олинди. У…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading
    Искандар Худойберганов: «Хавотир олманглар, саломатлигим яхши…»
    • Fevral 26, 2019

    Шу йилнинг 25 февраль куни Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаоли Абдураҳмон Ташанов Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш Бош бошқармаси тизимидаги 64/71-сонли (Жаслиқ) муассасада жазо муддатини ўтаётган…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading