Category Archives: «Диний эътикод ва инсон ҳуқуқлари»
Ўзбекистонлик амалдорлар суд хокимиятига қандай муносабатда?
2004 йил, 15 март
Фарғона вилояти Охунбобоев туманидаги раҳбарларни маҳаллий масжидни рўйхатдан ўтказишга тўсқинлик қилишда айблаб, судга берган фуқароларнинг даъво аризалари 11 март куни Марғилон туманлараро фуқаролик судида кўриб чиқилган.
Хабарда айтилишича, чақирув қоғози берилганлигига қарамай, вилоят ва Охунбобоев туман хокимликларидан ҳамда туман прокуратурасидан ҳеч қандай вакил судда қатнашмаган. Асосий жавобгарлардан бири, вилоят хокимининг диний масалалар бўйича ўринбосари Мирзарасул Ғофуровнинг эса, ишдан олинганлиги сабабли судда иштирок этмаётгани маълум қилинган.
Фарғоналик қариялар вилоят ҳокими ўринбосари ва бошқа расмийларни судга бериш ниятидалар
Фарғона вилояти, Охунбобоев туманидаги бир гуруҳ қишлоқ фаоллари 6 йил илгари ўз қишлоқларида қайта тикланган масжидни рўйхатдан ўтказишни сўраб ариза ёзишган.
Бироқ, орадан узоқ вакт ўтган бўлса-да, уларнинг мурожаатлари қондирилмаяпти. Бу ҳақда «Озодлик» радиоси хабар тарқатди.
Қишлоқ аҳолисининг билдиришича, 200 йиллик тарихга эга мазкур масжид фуқаролар томонидан 1997 йили қайта тикланган бўлиб, унинг қурилиши учун туман хокимидан розилик олган қишлоқ аҳли қурилиш ишларига 6 миллион сўмдан ортиқ маблағ сарфлашган.