«Мехр ва мурувват йили»да фуқароларига зулм ва жабр кўрсатаётган хукуматнинг истеъфосини талаб қилиб норозилик намойиши ўтказамиз!

Снимок,,,,,,,

ТЕЛЕГРАММА ОЧИҚ ХАТ

Тошкент. Матбуотчилар кўчаси 6 уй. Президент девонига
Президент Ислом Каримовга

20.04.2004 йил

Жаноб Президент!

Сиз Фарғона вилоятида ўтказилган ташкилий сессияда «Қонунбузилишларга чек қўйиш, вазиятни соғломлаштириш прокуратуранинг зиммасида» дегандингиз. Лекин халқнинг қонини ичаётган бу балохўр ташкилот рахбарлари ханузгача халқни хукуматга қарши қайраш билан банд бўлмоқда.


Мисол тариқасида шуни маълум қилишимиз керакки, Олтиариқ тумани маъмурий органлар рахбарлари ва маҳаллий хокимият амалдорларининг жиноий кирдикорлари ва уларнинг жиноий шериклари Риштон туманлараро фуқаролик суди судьяси Ориф Ишматовнинг хужжатларни қалбакилаштираётганлиги ва бошқа кирдикорлари фош этилган 7154 сўмлик ва 4184 сўмлик 2 та телеграммани 27 октябрь куни жўнатган ва жиноятчи амалдор кимсаларнинг жиноятлари учун истеъфога чиқаришни, акс ҳолда Сиз бошқараётган хукуматнингг истеъфога чиқарилишини талаб қилиб норозилик тадбирлари ўтказишга мажбур бўлишимизни билдирган эдик.

Ушбу телеграммаларимизни «Фуқароларнинг мурожаатлари ҳақида»ги Қонунга зид равишда бизда мавжуд бўлган далиллар билан қизиқмасдан, биз билан сухбатлашмасдан туриб Фарғона вилоят прокурорининг порахўр ва чаласавод ўринбосари Азизхон Хакимов 16 ноябрь куни 114-281-04 рақамли хат билан онгсизларча жавоб йўллабди.

Унинг жавоб хати бўйича Олтиариқ туман хокимияти, молия бўлими, ИИБнинг бир гуруҳ ходимлари ва Жиноят ишлари бўйича Олтиариқ туман судининг раиси Тожиддин Вахобовни ноқонуний хатти-харакатлари оқибатида етказилган моддий ва маънавий зарарларни ундириш учун Турсунов Шамсиддинни манфаатини кўзлаб адвокат Бахтиёр Абдуллаев, Хусниддин Турсунов ва Мўътабар Тожибоеваларнинг даъво аризалари бўйича юритилган Фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро судининг 28 октябрь кунги ажрими билан даъвогарлар бир неча марта чақирилганликларига қарамасдан судга келмаганликлари сабабли Ўз.Рес.ФПКнингг 97-моддаси 4-бандига асосан фуқаролик ишлари кўрмасдан қолдирилибди.

Шунчалик чаласавод одам вилоят прокурори ўринбосари лавозимида ўтириши фожеа эмасми? Ахир биз 27 октябрь куни Жиноят ишлари бўйича Олтиариқ туман суди биноси тагида жавобгарларни келишини кеч соат 15гача кутганлигимизни, жавобгар Тожиддин Вахобов ҳам қочиб кетгани, Фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро суди судяси Ориф Ишматов ўзи ҳам 27 октябрь куни жавобгарларни судга чақириб келтира олмай ўтирганди-ку?

Чаласавод прокурор ўринбосари ёзганидек биз чақирув қоғози олиб судга бормаган бўлсак ва Сизни алдаб телеграмма юборган бўлсак прокурор бизга тухмат учун жиноят иши қўзғамасмиди?

Бу чаласавод прокурор Сизга юборилган телеграммалардаги важларни мазкур фуқаролик ишлари билан бирга ўрганиб чиқилди деб ёзган. ФПКнинг 13-боби 132,133,134,135,136,137-моддаларида суд хабарномалари ва чақирувлари ҳақида аниқ ва равшан қилиб ёзиб қўйилган.

Биз эса 22 октябрь куни ўтказиладиган суднинг чақирув қоғозини 21 октябрь куни кеч соат 21да олдик. ФПКнинг 134-моддасига асосан судга ўз вақтида келиш ва ишга тайёрланиш учун етарли вақт бўлиши кераклиги боис, шунингдек 22 октябрь куни Жиноят ишлари бўйича Қува туман судида иштирок этишимиз шартлиги туфайли Фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро судига зудлик билан телеграмма юборганмиз Телеграммани суд раиси котибаси қабул қилиб олган. 27 октябрь куни Фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро судига борганимизни эса 50дан ортиқ одам кўрган ва улар гувоҳлик беради.

12-ноябрь куни Фуқаролик ишлари бўйияча Риштон туманлараро судига бориб судья Ориф Ишматовдан ишни қачон кўрилишини сўраганимизда у ўзи хабар беришини айтди. Ажрим ҳақида ҳеч нарса демади. Чунки Азиз Хакимовни алдаш мумкин, унга ёлғон гапирса манфаат кетидан қувиб, пора эвазига индамай қолади. Биз эса бизни алдашларига йўл қўймаймиз.

Судья Ориф Ишматов нафақат ушбу фуқаролик ишларида, балким Хасанова Саодат, Хасанов Шухрат, Хасанов Муродлардан моддий ва маънавий зарар 1400 минг сўмни даъвогар Мамажонова Дилдорага ундириш ҳақида чиқарган ноқонуний қарорини ўз кучида қолдириш учун ҳар қандай жирканчликлардан қайтмаяпти.

Хасанова Саодат, Хасанов Шухрат ва Хасанов Муродлар Олтиариқ туман ИИБ рахбарлари томонидан уюштирилган фитна туфайли маъмурий жавобгарликка тортилганлар. Судья Тожиддин Вахобов хужжатларни қалбакилаштириб ғайриқонуний қарор чиқарган. Унинг қарори Жиноят ишлари бўйича вилоят судида, кейин Тошлоқ туман судида бекор қилинган, Ушбу қарорларга асосан фуқаролик тартибида кўрилган ва қабул қилинган қарор бекор бўлиши аниқ.

Судья Ориф Ишматовнинг 25 август кунги ғайриқонуний қарорини бекор қилишни талаб қилиб аппеляция шикояти ёзсак қабул қилмади. Биз аппеляция муддатида почта орқали юборсак ноқонуний равишда аппеляция шикоятини кечикиб берилгани учун қабул қилинмади деб қайтариб юборган. Аслида ажрим чиқариши керак эди.

Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона вилоят суди аппеляция судлов хайъатига 11 ноябрь куни ариза билан мурожаатқилиб, ФПКнинг 92-моддасини 4-бандига кўра ушбу ишга бевосита боғлиқ бўлган маъмурий иш хозирда Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят судида аппеляция инстанциясида кўрилаётганлиги боис иш юритишдан тўхтатиб туришни талаб қилгандик.

ЖИБ Олтиариқ туман суди судяси Тожиддин Вахобов ва фуқаролик суди судьяси Ориф Ишматов Олтиариқ туман ИИБдаги наркобарон шерикларини ҳимоя қилиш учун ҳар қандай жирканчликлар қилишяпти.

Улар томонидан расмийлаштириладиган қалбаки хужжатларни ёзиб, тинимсиз жиноятлар содир этадиган югурдаклари Фуқаролик суди котиби Жахонгир ва Жиноят ишлари бўйича Олтиариқ туман суди котиби Илхом Райимовлар 19 ноябрь куни кечаси 22ларда Хасанова Саодатни уйига бостириб боришиб, 20 ноябрь кунига Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона Вилоят суди судьяси Мавлуда Арзибоева олдига эрталаб соат 10га бетиб боришини айтиб, чақирув қоғози бериб, чақирув қоғозини олганлиги ҳақида имзо чектириб олишган.

20 ноябрь куни нафақат Саодат Хасанова, барчамиз, яъни унинг ишончли вакиллари ҳам судга борсак вилоят судида семинар бўлаётган экан ва шанба иш куни эмас экан. Биз 3 декабрь Халқаро ногиронларни ҳимоя қилиш кунигача Жиноят ишлари бўйича Олтиариқ туман судининг раиси Тожиддин Вахобовни, Риштон туманлараро фуқаролик суди судьяси Ориф Ишматовни, ногирон аёлни алдаган югурдаклар фуқаролик суди котиби Жахонгирни, Жиноят ишлари бўйича суд котиби Илхом Райимовни, бу жиноятчиларнинг ҳомийси чаласавод ва порахўр Фарғона вилоят прокурори ўринбосари Азизхон Хакимовни истеъфога чиқариб, ушбу судлардаги ишларимизни қонуний хал этилишига амалий ёрдам бермас экансиз, 3 декабрь куни Фарғона вилоят прокуратураси биноси рўпарасида «Мехр ва мурувват йилида фуқароларига зулм ва жабр кўрсатаётган хукуматнинг истеъфосини талаб қилиб” Инсон ҳуқуқлари фаоллари, тарафдорларимиз, яқинларимиз билан биргаликда норозилик намойиши ўтказамиз.

Ўтказилажак намойиш учун ҳар қандай қонун олдида жавоб беришга тайёрмиз.

Ўтказилажак намойиш ташкилотчилари:

«Ўтюраклар» Клуби Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти рахбари, мустақил журналист Мўътабар Тожибоева

Фаоллар Махбуба Пирматова, Ҳамроқул Пирматов, Мўйдин Мусурмонқулов, Саодат Хасанова ва бошқалар

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.