Мўътабар Тожибоеванинг хорижга чиқиш визаси олиш муаммоси
Мўътабар Тожибоевани хорижга чиқиши ҳақида
12-жилд 140-141 вароқлар
Мўътабар Тожибоевани хорижга чиқиш ҳақидаги 2004 йил 13 январь кунги аризаси
12-жилд 145 –вароқ
Фарғона вилояти Ички Ишлар Бошқармаси
№ 29. 30.01.2004 йил
Фарғона вилояти ИИБ ЖҚ ва ТҚКБ Бошлиғи ўринбосари Ж.Тошпўлатовга
Сиздан Марғилон шаҳар Заравшон кўчаси 286-уйда яшовчи 1962 йилда туғилган Тожибоева Мўътабар Ибрагимовна чет элга вақтинча чиқиш учун сўровнома ариза билан мурожаат қилганлиги сабабли чет элга чиқиш чиқмаслик ҳақида фикрингизни билдиришингизни сўрайман.
Вилоят ИИБ ХЧК ва ФБ бошлиғи М.Хошимов
===========================================================
12-жилд 146 –вароқ
Фарғона вилояти Ички Ишлар Бошқармаси
№ 100. 18.02.2004 йил
Фарғона вилояти ИИБ ЖҚ ва ТҚКБ Бошлиғи 1-ўринбосари З.Позиловга
Сиздан Марғилон шаҳар Заравшон кўчаси 286-уйда яшовчи 1962 йилда туғилган Тожибоева Мўътабар Ибрагимовна чет элга вақтинча чиқиш учун сўровнома ариза билан мурожаат қилганлиги ҳақида маълум қилиб, чет элга чиқиш-чиқмаслик ҳақида фикрингизни билдиришингизни сўраб 29-сонли 30.01.2004 йил кунидаги сўровнома Билан мурожаат қилган эдик. Лекин ханузгача ҳеч қандай жавоб ололмаганлигимиз сабабли қайтадан сўровнома юбормоқдамиз.
Фарғона вилоят ИИБ ХЧК ва ФБ бошлиғи М.Хошимов
===========================================================
12-жилд 144 вароқ
Фарғона вилояти Ички Ишлар Бошқармаси
14 май 2004 йил № 17/3 635
Фарғона вилоят ИИБ ХЧК ва ФБ бошлиғи М.Хошимовга
Фарғона вилояти ИИБ Жиноят қидирув ва терроризмга Қарши курашиш Бошқармаси Сизнинг сўровномангизга кўра шуни маълум қиладики, Марғилон шаҳар Зухро кўчаси 31/31да яшовчи 1962 йилда туғилган Тожибоева Мўътабар Ибрагимовна вилоят ИИБ махсус хисоблар орқали текширилганда хисобда турмаслиги ва унга нисбатан қораловчи маълумотлар мавжуд эмаслиги аниқланди.
Фарғона вилоят ИИБ ЖҚ ва ТҚКБ бошлиғи З.Позилов
========================================================
12-жилд 143 в.нинг олди томони:
№ 319 326.05.2004 йил
Фарғона вилояти МХХ Бошқармаси Бўлим бошлиғи Ф.Низомовга
Сиздан Марғилон шахар Заравшон кўчаси 286-уйда яшовчи 1962 йилда туғилган Тожибоева Мўътабар Ибрагимовна чет элга вақтинча чиқиш учун сўровнома ариза билан мурожаат қилганлиги сабабли чет элга чиқиш чиқмаслик ҳақида фикрингизни билдиришингизни сўрайман.
Вилоят ИИБ ХЧК ва ФБ бошлиғи милиция полковниги М.Хошимов
===========================================================
12-жилд 143 в.нинг орқа томони
Ўзбекистон Республикаси Миллий Хавфсизлик Хизмати Фарғона вилояти бошқармаси
«__» 05 2004 йил
Сизнинг 1319-сонли 26.05.2004 йил кунги МХХ кириш У1788 26.05.2004 йил
Фарғона вилоят ИИБ ХЧК ва ФБ Бошлиғи М.Хошимовга
Ўзбекистон Республикаси Миллий Хавфсизлик Хизмати Фарғона вилоят Бошқармаси фуқаро Тожибоева Мўътабарни Вақтинча киргизиш ва чиқишига қаршилиги йўқ.
Бўлим бошлиғи: Ф.Х.Низамов
Разрешит выезд из РУ на Киргизистан 28.05.04 г.
===========================================================
12-жилд 147 варок
Фуқаро Тожибоева Мўътабар Ибрагимовнани дунёнинг барча мамлакатларига чиқиш рухсатномаси олганлиги ҳақида
м а ъ л у м о т н о м а
Фуқаро Тожибоева Мўътабар Ибрагимовна Фарғона вилояти Ички Ишлар Бошқармаси Хорижга чиқиш-кириш ва Фуқаролик Бўлимига 2004 йил 14 январь кунида дунёнинг барча мамлакатларига рухсат олиш истагини билдириб, ариза-анкета Билан мурожаат қилган.
Ариза анкетаси Хорижга чиқиш-кириш ва Фуқаролик Бўлими бошлиғи томонидан собиқ бўлим катта инспектори Расулов Достонга сипориш қўйилиб, ижро қилиш учун чиқарилган.
Ушбу фуқаронинг чет элга чиқиш учун фикр сўралиб 2004 йил 30 январь куни 29-сонли чиқиш хати Билан Вилоят Ички Ишлар Бошқармаси Жиноят Қидирув ва Терроризмга Қарши Курашиш Бошқармаси бошлиғи ўринбосари Жўрабой Тошпўлатовга, 2004 йил 18 февраль куни 100-чиқиш Билан бошқарма Жиноят Қидирув ва Терроризмга Қарши Курашиш Бошқармаси бошлиғи 1-ўринбосари Зухриддин Позилов номига ва 2004 йил 26 май куни Вилоят Миллий Хавфсизлик Хизмати Бошқармасига 1319-сонли чиқиш хати Билан сўров хатлари юборилган.
Ушбу чет элга чиқиш учун фикр сўралиб 2004 йил 30 январь куни 29-сонли чиқиш хати Билан Вилоят ИИБ ЖҚ ва ТҚКБ бошлиғи ўринбосари Жўрабой Тошпўлатовга, 2004 йил 18 февраль куни 100-чиқиш Билан бошқарма ЖҚ ва ТҚКБ бошлиғи 1-ўринбосари Зухриддин Позилов номига ёзилган сўровномага орадан 3,5 ой ўтгачгина 2004 йилнинг 14 май куни 17/3 635-сонли чиқиш Билан Бошқарма Жиноят Қидирув ва Терроризмга Қарши Курашиш Бошқармаси Бошлиғининг 1-ўринбосари Зухриддин Позиловдан ва Вилоят Вилоят Миллий Хавфсизлик Хизмати Бошқармаси томонидан 2004 йилнинг 29 март ва 28 май кунги йўлланган ижобий жавоб хатларига асосан бошқарма Хорижга чиқиш-кириш ва Фуқаролик Бўлими томонидан фуқаро Мўътабар Тожибоевага 2004 йилнинг 12 июнь куни дунёнинг барча мамлакатларига чиқиш рухсатномаси берилган.
This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.
Fikr bildirish