Ашаддий жиноятчи Маъруф Усмонов Қўқон шаҳрига ҳоким бўлди.

Снимок,,,,,,,

Т Е Л Е Г Р А М М А

Мухтарам Президент!

Сиз Андижон ва Сурхандарё вилоятларидаги ташкилий сессияларда қариндош-уруғчилик, таниш-билишчилик, маҳаллийчилик оқибатлари ҳақида, бундай иллатларга қарши кескин курашиш ҳақида кўп ва ҳўп гапирдингиз.

Аслидачи? Сиз ўзингиз ўз сўзларингизга қачон амал қиласиз?

Тошкент. Матбуотчилар кўчаси 6 уй.

Президент Девони. Президент Ислом Каримовга.

Фарғона вилоят прокурорининг 1-ўринбосари, ашаддий жиноятчи, яқиндагина прокурорнинг 1-ўринбосари лавозимига тасдиқланган Маъруф Усмоновнинг истеъфога чиқарилишини қатъий талаб қилиб Фарғонада норозилик кайфияти кучайиб бораётган бир пайтда уни Қўқон шахар хокими лавозимига ўтқаздингиз.

Бу харакатингиз тутаб турган оловга бензин сепган билан тенг бўлди. Хозир Қўқон ҳалқи жуда катта тайёргарлик кўрмоқда. Қўқонликларнинг ва бизнинг талабимиз – Маъруф Усмоновни истеъфога чиқарасиз. Акс ҳолда ўзингиз истеъфога чиқасиз.

Ашаддий жиноятчи шаҳарга хоким бўлди. Унинг акаси «Фарғонаавтойўл» йўл қурилиш худудий шуъба ташкилоти директори Баҳром Аъзамович Усмоновнинг давлат мулкини талон тарож қилишлари олдида Сурхандарё вилоятининг собиқ хокими Тошмирзо Қодировнинг акаси Абдуҳолиқ Қодировнинг қўшни Тожикистон Республикасидан 1700 минг сўмлик товарларни қонунга зид равишда олиб келганлиги ҳеч нарса эмас.

Баҳром Усмоновнинг давлат мулкини талон атрож қилаётганлигига чек қўя оладиган, унинг ташкилотида тафтиш ўтказиш, қонуний текшириш ўтказишга қудрати етадиган мард Фарғонада умуман йўқ.

Маъруф Усмоновнинг топшириғи билан мени 2003 йилнинг 20 август куни ўз идораси олдида ўзининг шериклари хисобланмиш фохишалар ва қўшмачиларга аёвсиз калтаклаткизган чаласавод, порахўр Олтиариқ туман прокурори Ғайрат Умурзақовни, унинг Президент девонидаги ҳомийси Ниғмат Йўлдашевни истеъфога чиқармас экансиз, жуда қисқа муддатларда, яъни 27 июнь Матбуот ходимлари байрами куни «Ўтюраклар» Клуби фаоллари ва юзлаб тарафдорларимиз билан биргаликда сиз бошқараётган хукуматнинг истеъфосини талаб қилиб рухсат этилмаган кўча юришлари, намойишлар ўтказишга мажбур бўламиз.

Ушбу ўтказилиши режалаштирилаётган рухсат этилмаган тадбирнинг ташкилотчиси сифатида қонун олида жавоб беришга тайёрман.

Сизга аллақачон ишончини йўқотган «фарзандингиз»
«Ўтюраклар» Клуби рахбари, мустақил журналист
Мўътабар Тожибоева

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.