Фоҳишалар милиция бошлиғини қўлларини қайириб, тимдалаб ташлашди

Снимок,,,,,,,

Ўзбек ҳалқига, Ҳалқаро жахон ҳамжамиятига, Хорижий ва
маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакилларига, Қирғизистон Республикасинииг амалдаги хукуматига, қирғиз ҳалқига

«Фуқаролик жамияти» Халқ ҳаракати ва «Ўтюраклар»
Клуби инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотининг

ТЕЛЕГРАММА МУРОЖААТНОМАСИ

10 кун муддат ичида бу қонуний талабимиз бажарилмаса, 17 апрель куни нафақат Риштон туманлараро фуқаролик суди биносини, балким Риштон туман хокимияти, Риштон туман ИИБ идораларини ҳам тинч йўл билан эгаллаб оламиз ва хукумат исьтефосини талаб қиламиз.

Тошкент Матбуотчилар кўчаси 6 уй Президент девонига. Президент Ислом Каримовга

«Фуқаролик Жамияти» Ҳалқ Харакати вакиллари ва айнан Риштон туманлараро фуқаролик судининг адолатсиз қарорлари туфайли жабр тортган фуқаролар 6 апрель куни, яъни ғайриқонуний суд жараёни давом этаётган пайтида тинч йўл билан Риштон туманлараро фуқаролик суди биносини эгаллаб олиш учун суднинг ховлисига тўпландик.

Бунга асосий сабаб эса Риштон туманлараро фуқаролик суди раиси Абдуқаҳҳор Қодирқуловни 6 апрель куни қўшмачихоналар ва фохишахоналар эгаси Олтиариқ туман Ички Ишлар бўлими бошлиғи Мусо Хонкелдиевни ва асли ўзи жиноятчи судья Жиноят ишлари бўйича Олтиариқ туман суди раиси Тожиддин Вахобовни жавобгар сифатида жалб қилмай судни давом эттирмоқчи бўлганлиги эди.

6 апрель куни тахминан 11–11:30лар чамасида Абдуқаҳҳор Қодирқулов ва Риштон туман ИИБ бошлиғи Пўлат Абдураззақов тўпланаётганлар билан сухбатлашиб туришганда юз кўзларидан фохиша ва қўшмачилиги яққол билиниб турган 2 нафар нотаниш аёллар суд биносидан чиқиб келишди-да, судья Абдуқаҳҳор Қодирқуловнинг ғайриқонуний Ҳал қилув қарори туфайли ишчи ўринларидан айрилган Риштон Кулолчилик заводининг 57 нафар хиссадорлари номидан қатнашаётган 10 нафардан ортиқ аёллар орасига суқилиб олишиб, тўсатдан Мўътабар Тожибоевани уриш учун югуриб, уни ҳақоратлаб хужум бошлашди. Бу кутилмаган зарбадан ҳайрон қолган милиция бошлиғи фохишаларни йўлини тўсмоқчи бўлганида фохишалар милиция бошлиғини қўлларини қайириб, тимдалаб ташлашди.

2005 йил 26 март куни «Ўтюраклар» Клуби инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотининг Қирғиз мухолифотини қўллаб-қувватлаши ва «Фуқаролик жамияти» Ҳалқ Харакати ташкил этилиши ҳақидаги баёнот тарқатилганди. Бу баёнотни ўзбек ҳалқи вакиллари юрак-юракдан қўллаб қувватлай бошладилар. Бундан хабар топган хукумат бизга нисбатан яна жирканчликларни кучайтириб юборди.

Ушбу баёнотда 29 март куни Риштон туманлараро фуқаролик суди биноси рўпарасида кундуз соат 14-да Хукуматнинг истеъфосини талаб қилиб норозилик намойиши бошлашимизни билдирган эдик ва адолатсиз судлардан жабр кўрган фуқароларни биз бошлайдиган норозилик намойишларига қўшилишларини сўраган эдик.

Бундай қарорга келишимизга Риштон туманлараро фуқаролик суди раиси Абдуқаҳҳор Қодирқуловнинг 5 март ва 25 март кунлардаги чиқарган ғайриқонуний ажримлари сабаб бўлганди. Олтиариқ туманилик фуқаро Турсунов Хусниддинга нисбатан қалбаки хужжатлар расмийлаштириб, 10 кун нохақ ва З кун ҳеч қандай хужжатсиз хибсда сақлаб, қийноққа солган Мусо Хонкелдиев ва ИИБ томонидан хужжатларни сохталаштирилганлигини била туриб, айбсиз фуқарони 10 кун қамоқда сақлаб, азоблашга ғайриқонуний қарор чиқариб берган судья Тожиддин Вахобов Турсунов Хусниддинни ҳуқуқ ва эркинликларини бузганликлари учун одил суд олдида жавоб беришларини ва Турсунов Хусниддинга етказилган зарар 44,5 миллион сўм пулни давлат бюджетидан тўланишини талаб қилиб судга 9 ой аввал даъво ариза билан чиққан эдик.

Туя гўшти еган бу фуқаролик иши бўйича Абдуқаҳҳор Қодирқуловнинг чиқарган ғайриқонуний ажримида ёзилишича Ўзбекистонда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини бузган мансабдор шахс судья ва милиция бошлиғи бўлса улар Ўзбекистон қонунлари бўйича жавобгар сифатида судга жалб қилинмас эканлар.

Бизга эса қонунбузар судьялар ва бошқа амалдорларни ҳимоя қилувчи хукумат керак эмас. Қонунни бузган, оёқ ости қилган кимса ким бўлишидан қатьий назар суд олдида жавоб бериши керак. Бизга шундай хукумат керак. Ўзбекистон хукумати ўз судъяларини қонунларни хурмат қилишини таъминлай олмас экан мархамат қилиб бундай хукумат истеьфога чиқсин.

Абдуқаҳҳор Қодирқулов 25 март куни чиқарган ғайриқонуний ажримини эьлон қилганидан сўнг, унинг бу ғайриқонуний хатти-харакати учун қонун олдида жавоб беришга мажбур бўлишини айтганимизда, Қодирқулов дарҳол ўзининг кирдикорларини яшириш мақсадида фуқаролик судининг канцелярия мудири Мелибоев Алиқамбар билан жиноий тил бириктириб, прокурорнинг иштирокида судяга қўйган қонуний талабимизни «Судда тўполон қилганлик» деб расмийлаштирганлар.

Мелибоев Алиқамбар 2002 йилнинг 11 октябрь куни Мўътабар Тожибоева Фарғона туманлараро фуқаролик судида ишончли вакил сифатида қатнашаётган бир пайтда «Риштон туманлараро фуқаролик суди биносида Президентни ҳақорат қилди» деб қалбаки хужжат расмийлаштириб, Тожибоевага тухмат қилганлиги учун ҳеч қандай жавобгарликка тортилмаганди.

29 март куни ўтказилиши режалаштирилган норозилик намойишини бостириш учун Абдуқаҳҳор Қодирқулов ва Мелибоев Алиқамбарлар ёнларига жиноий шериклар тўплаганлар.

Риштон туман хокими ўринбосари Тўхтасин Маҳмудов бошчилигида Риштон туман хотин-қизлар кенгаши раисаси, Риштон туман хокимининг ижтимоий масалалар билан шуғулланувчи ўринбосари Хатамова Хурматой – барчаси жиноий тил бириктириб, Риштон туман Маданият уйининг рассомларига буюртма бериб, Мўътабар Тожибоевани шаьни, қадр қимматини ҳақоратловчи плакатларни тайёрлаганлар ва ўз жирканчликларини ёшлар қўли билан қилиш ниятида мактабларнинг юқори синф ўқувчиларини, коллежларнинг талабаларини намойишчиларга қарши ташламоқчи бўлганлар.

Лекин намойиш ташкилотчиси Мўътабар Тожибоевани 29 март куни эрталаб вилоят Ички Ишлар бошқармасига чақиртириб кеч соат 18-З0гача бошқармада ушлаб туришган ва натижада намойиш ҳам бўлмаган. Тўхтасин Маҳмудов, хотин-қизлар кенгаши раисаси ҳам ниятларига ета олмаганлар.

Намойиш ўтказиш учун вилоятнинг турли худудларидан келган фуқароларнинг яшаш манзилгоҳлари ёзиб олиниб, ханузгача уларга тайзиқлар ўтказиляпти. Бувайда туманилик Ахмадқулова Ўктамой Бувайда туманининг маъмурий органлари вакилларининг тайзиқлари натижасида қон босими кўтарилиб оғир аҳволда шифохонага жўнатилди.

4 апрель куни Республика Олий судидан келган комиссия Х.Ёдгоров Қодирқуловнинг чиқарган ғайриқонуний ажримлари бўйича текшириш ваколатига эга эмаслигини айтиб бу масала билан шуғулланмади.

Биз Абдуқаҳҳор Қодирқулов томонидан 5 ва 25 март кунлари чиқарилган ғайриқонуний ажримларни бекор қилиб, Тожиддин Вахобов ва Мусо Хонкелдиевни нафақат фуқаролик судида жавобгар сифатида қатнашишини таъминлашни, балким Тожиддин Вахобовга нисбатан Жиноят Кодексининг 231- моддаси билан, Мусо Хонкелдиевга нисбатан Жиноят Кодексининг 209, 228, 230 ва 234-моддалари билан жиноят иши қўзғатилишини, 2 нафар фохишаларни жавобгарликка тортиб, уларнинг ҳомийлари бўлган Риштон туман хокимининг ўринбосари Тўхтасин Махмудовни, туман хотин-қизлар кенгаши раисаси Хатамова Хурматойни, бюджет маблағларини ўғирлашдаги бош хомий хокимнинг ижтимоий масалалар бўйича ўринбосарини, Риштон туманлараро фуқаролик суди раиси Абдуқаҳҳор Қодирқуловни, канцелярия мудири Алиқамбар Мелибоевни зудлик билан хизмат вазифаларидан четлаштиришларини қатъий талаб қиламиз.

10 кун муддат ичида бу қонуний талабимиз бажарилмаса, 17 апрель куни нафақат Риштон туманлараро фуқаролик суди биносини, балким Риштон туман хокимияти, Риштон туман ИИБ идораларини ҳам тинч йўл билан эгаллаб оламиз ва хукумат исьтефосини талаб қиламиз.

«Фуқаролик Жаминти» Ҳалқ харакати фаолларидан Боғдодлик Солижон Усмонов, Риштонлик оилавий зўравонлик ва коррупция қурбони бўлган 6 нафар фарзанднинг онаси Патилахон Абдуллажонова, Oлтиариқлик Солижон Бовғонов, Маъмиржон Мисиралиев ва бошқалар.

Мурожаатнома матнини тайёрлаган Марғилон шаҳар Зуҳро кўчаси 31 уй 31- хонадонда яшовчи «Фуқаролик Жамияти» ҳалқ xаракати асосчи, «Ўтюраклар» Клуби инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти рахбари, мустақил журналист Мўътабар Тожибоева

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.