Ўзбекистон ҳибсхоналаридаги адолатсизлик қурбони бўлган маҳбусларни ҳам очлик эълон қилишга чақираман!
ТЕЛЕГРАММА
Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят суди раиси Б.Исломовга;
Нусхаси: Ўзбекистон Республикаси Олий суди рахбариятига;
Нусхаси: Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига;
Нусхаси: Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовга;
Нусхаси: Россия Федератив Республикаси Президенти Владимир Путинга;
Ўзбекистонни Миллий Ҳавфсизлигини сақлаши керак бўлган тизимдаги порахўрликларга қарши курашганлигим учун узоқ муддатларга хукм қилиндим. Қонуний ҳуқуқим бўлган аппеляция тартибида кўрилиш пайтида МҲХ идора вакилларининг сохта айбловлари, уйимга қўйилган милтиқни қурилиш бўлаётган чала иморатимдан олиш операцияси фош бўлиб қолишидан қўрқиб, ўзимнинг иштирокимсиз ғайрияонуний ажрим чиқарилган.
Нусхаси: Ўзбекистонда фаолият юритаётган барча Ҳалқаро ташкилотларга;
Нусхаси: Ҳалқаро матбуотларга;
Нусхаси: Ҳимоячиларим Мўътабар Тожибоева, Содиқжон Қироновларга
1996 йил 1 июлдан бошлаб Россия Федератив Республикаси Фуқаролигини қабул қилган Пськов вилояти Новосокольнический район Раменье қишлоғида расмий рўйхатда турувчи, 1994 йилдан буён Қўқон туманлараро руҳий касалликлар шифохонасида рўйхатда турувчи, Қўқон шаҳар тергов хибсхонаси махбуси Қаҳҳоров Одилдан
НАЗОРАТ ТАРТИБИДА АРИЗА ВА РАСМИЙ БИЛДИРГИ
10.02.2005 йил
Мухтарам жаноблар ва хонимлар!
Ўзбекистон Республикасида умуман одил, адолатли, мустақил суд йўқ. Ўзбекистон адвокатларининг жуда ҳам кўпчилиги фақатгина даллоллик билан, яъни терговчи, судья, прокурорга пора беришда воситачилик қилиш, баъзилари эса айбсиз фуқарони тергов талаби деб расмийлаштирилган хужжат билан «айбланувчи»ни зиммасига сохта айбларни қўйишга кўмаклашиб, алдаш йўли билан имзо чектириш мақсадида терговларда қатнашадилар холос.
Ваҳоланки Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 49-моддаси 2-қисмига кўра жиноят ишида судланувчининг қонуний вакиллари, шунингдек бошқа шахслар ҳимоячи сифатида иштирок этишига терговчининг қарори ва суд ажрими бўйича йўл қўйилиши мумкинлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2003 йил 19 декабрь кунидаги «Гумон қилинувчи ва айбланувчини ҳимоя ҳуқуқи билан таъминлашга оид қонунларни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 11-банди бўйича ҳимоячи сифатида қатнашиши мумкин бўлган «бошқа шахслар» деганда айбланувчи томонидан ҳимоячи
сифатида ишга киритилиши сўралаётган шахс тушунилиши ва ишда ҳимоячи сифатида иштирок этишга рухсат этилган шахсга суд томонидан ажрим шаклида ёзма хужжат берилиш ва ажримда ҳимоячининг ЎзР ЖПКниг 53-моддасида назарда тутилган ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 53-моддасида белгиланганидек:
«Ҳимоячи»:
– манфаатларини ҳимоя қилаётган шахснинг нимада гумон қилинаётганлиги ёки айбланаётганини билишга:
– ишда иштирок этиш учун ўзига ижозат берилгани тўғрисида суриштирув, дастлабки тергов органлари ва суддан ёзма равишда тасдиқ талаб қилишга;
– гумон қилинувчи сўроқ қилинаётганда иштирок этиш, шахсга айблов эьлон қилинаётганда ҳозир бўлиш ҳамда айбланувчи сўроқ қилинаётганда, шунингдек уларнинг иштирокида ўтказиладиган бошқа тергов харакатларида қатнашиш ва гумон қилинувчига, айбланувчига, гувоҳларга, мутахассисларга саволлар беришга;
– суриштирувчи ёки терговчининг рухсати билан тергов харакатлари юргизилаётганда иштирок этишга;
– ўзи қатнашган тергов харакатларининг юритилиши хусусида ёзма мулоҳазалар беришга;
– илтимосномалар бериш ва рад этишга;
– далиллар тақдим қилишга;
– давлат органлари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан ҳамда жамоат бирлашмаларидан ҳимояни амалга ошириш учун зарур бўлган маълумотномалар, тавсифномалар ва бошқа хужжатлар сўраб олишга;
– гумон қилинувчи ёки айбланувчи иштирокида ўтказилган процессуал харакатларга оид хужжатлар билан, дастлабки тергов тамом бўлгандан кейин эса, жиноят ишига доир барча материаллар билан танишиш ва улардан керакли маьлумотларни ёзиб олишга;
– агар ҳимояни амалга ошириш зарурияти тақазо этса, давлат сирлари, тижорат сири ёки бошқа сир хисобланган маълумот билан қонун хужжатларида наэарда тутилган тартибда танишишга;
– ишнинг суддаги мухокамасида тараф сифатида иштирок этишга;
– суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг ва суднинг харакатлари ҳамда қарорлари устидан шикоятлар келтиришга;
– суд мажлисининг баённомаси билан танишиш ва у ҳавда ўз мулоҳазаларини билдиришга;
– иш бўйича келтирилган шикоятлар, протестлардан хабардор бўлиш ва уларга эътирозлар билдиришга;
– аппеляция, кассация ва назорат инстанцияси суди мажлисларида иштирок этишга.
Айбланувчи ёки судланувчи қамоқда бўлса, ҲИМОЯЧИ яъни Сиз ва бошқа ҳимоячилар у билан ҳоли учрашишга ҳақлисизлар. Бундай учрашувлар сони ва давом этиш вақти чегараланмайди.
Юқоридагиларни эътиборга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисида мухокама қилиниб, тасдиқланган ва Ислом Каримов томонидан имзо чекилган Ўзбекистон Республикаси Жиноят Процессуал Кодексининг 49 ва 53-моддаларини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2003 йил 19 декабрь кунидаги «Гумон қилинувчи ва айбланувчини ҳимоя ҳуқуқи билан таъминлашга оид қонунларни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарорига амал қилиб, Жиноят ишлари бўйича Учкўприк туман суди томонидан чиқарилган ғайриқонуний хукмни бекор қилиб, ишни қўшимча терговга юборишни сўраб аппеляция тартибида шикоят ёздим.
Шу билан биргаликда аппеляция тартибида кўриш жараёнида ўзимни иштирок этишимни қатъий талаб қилгандим. Мени ёзган аппеляция шикоятимни ўзимни иштирокимсиз, ҳимоячиларимсиз, энг асосийси «Ўтюраклар» Клуби инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти рахбари, мустақил журналист, Инсон Ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Ҳалқаро ташкилоти аъзоси Мўътабар Тожибоеванинг ишни мени иштирокимсиз кўрмасликни, адвокатимни касаллиги учун ҳам ишни бошқа кунга қолдиришни сўраб ёзган аризаларини инобатга олмасдан қонунни оёқ ости қилишди.
Менга қўйилган айблар сохта эканлигини, мен ҳеч қандай жиноят содир этмаганлигимни ўзларингиз жуда ҳам яхши биласизлар. Мени Фарғона вилояти Миллий хавфсизлик хизмати бошқармаси Қўқон бўлими ходими Эркин Боймирзаевга МХХ Қува туман бўлими ходими Аваз Маҳмудов воситачилигида 1000 АҚШ доллари порани бераётган пайтимда ушлашган. Бу иш мени Республика МХХ кўмитаси рахбарларининг қабулига 2001 йилда кириб, Аваз Маҳмудов ва Эркин Боймирзаевларни мендан 3000 АҚШ доллари пул беришимни, акс ҳолда қаматиб юборишларини айтиб,тинимсиз қилган тайзиқлари туфайли уларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраб ёзган аризам туфайли амалга оширилган эди.
Пора бериш операциясини Республика МҲХ кўмитаси рахбарларининг топшириғига асосан Фарғона вилоят МҲХ бошқармаси рахбар ходими Қаҳҳоров Сайдулло орқали амалга оширилган ва Ифтихор исмли ходим 1000 АҚШ долларини пора тариқасида беришим учун махсус дорилаб берган. Шунингдек мени белимга махсус овоз ёзиш аппаратини жойлашди, операцияга МҲХ ходимлари жалб қилинди. Ўша вақтда Қува МҲХ бўлимида ишловчи Маҳмудов Аваз Қува шаҳар “Қува мебел” идораси олдида мендан порани олаётган пайтида қўлга олинди. Бу пайтда Қаҳҳоров Сайдулло, Ифтихор ва бошқа ходимлар бор эди. Барча хужжатлар холислар, гувоҳлар иштирокида расмийлаштирилди.
Лекин ҳеч қандай тергов харакатлари ўтказилмади, порахўрларга ҳеч қандай қонуний чора кўрилмади. Шундан сўнг мен ушбу иш бўйича қонуний якун топишига амалий ёрдам беришни сўраб Ўзбекистон Республикаси прокуратурасига, Ўзбекистон Республикаси Президентига, Россия элчихонасига, Республика Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кўмитасига, Республика МҲХ кўмитасига тинимсиз равишда ёзма равишда аризалар ёзиб, буюртма хатлар орқали юборавердим. Лекин ҳеч қандай натижа бўлмади.
Ўзбекистонни Миллий Ҳавфсизлигини сақлаши керак бўлган тизимдаги порахўрликларга қарши курашганлигим учун узоқ муддатларга хукм қилиндим. Қонуний ҳуқуқим бўлган аппеляция тартибида кўрилиш пайтида МҲХ идора вакилларининг сохта айбловлари, уйимга қўйилган милтиқни қурилиш бўлаётган чала иморатимдан олиш операцияси фош бўлиб қолишидан қўрқиб, ўзимнинг иштирокимсиз ғайрияонуний ажрим чиқарилган.
Чунки мени 28 июнь куни кундуз соат 15-ларда уйимдан узоқда ушлашган. Мен қўлга олинган пайтимда қурол турган деб талқин қилинган жойда 6 нафар қурилиш усталари ишлашган. Лекин улар ҳеч қандай қуролни кўрмаганлар. Кечаси 22ларда ўтказилган тинтув пайтида эса умуман ҳеч қандай ёритиш чироғи бўлмаган, ташқари кўчага чиқиш – кўчадан кириш бемалол бўлган қурилиш бўлаётган жойдан аввал биринчи кирган 2 та ходим кириб, “Ҳеч нарса топа олмадик” деб чиқишган, кейин МҲХ терговчиси Сайидаъзам Боймуродов такроран қоронғиликка ёлғиз ўзи, холисларсиз, гувоҳларсиз кириб милтиқни кўтариб чиққан ва холис сифатида ўтаётган маҳалла посбони ва қўшнимиз Дилфузахонга “Юринглар қурол турган жойни кўрсатаман” деб кейин уларни олиб кириб қуруқ жойни кўрсатган.
Ёзай десам ҳали жуда гап кўп. Шунинг учун Жиноят ишлари бўйича Учкўприк туман судининг 5 январь кунги хукмини бекор қилишни сўраб ёзган аппеляция шикоятимни, адвокатларимни, ҳимоячиларим Мўътабар Тожибоева ва Содиқжон Қироновларни аппеляция шикоятларини қаноатлантирмасдан қолдириш ҳақидаги аппеляция шикоятларини қаноатлантирмасдан қолдириш ҳақидаги Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят суди аппеляция судлов хайъатининг 2005 йил 7 февраль кунги чиқарган ажримини ғайриқонуний эканлиги боис ўзимни, адвокатларимни, ҳимоячиларим Мўътабар Тожибоевани, Содиқжон Қироновларни иштирокида назорат тартибида зудлик билан кўриб, ушбу ажримни бекор қилиб, ишни янгитдан кўришга юборишингизни қатъий талаб қиламан. Мени айбсизлигимни исботловчи барча хужжатлар ҳимоячиларим Мўътабар Тожибоева ва Содиқжон Қироновлар қўлида бор.
Ушбу талабим бажарилмагунча 11 февраль кунидан бошлаб Ўзбекистонни коррупция бошқараётганлиги туфайли ўз фуқаросини ҳимоя қилишини талаб қилиб расман очлик эълон қиламан ва Россия Президенти Владимир Путинни мени муаммоим билан қизикиб, Россия хукуматидан махсус вакил жўнатмагунча, мен у билан ҳимоячилари Мўътабар Тожибоева ва Содиқжон Қироновлар иштирокида учрашмагунча очликни давом эттираман.
Ўзбекистоннинг хибсхоналарида ётган, адолатсизлик қурбони бўлган бошқа махбусларни ҳам ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун очлик эълон қилишга чақираман. Очлик эълон қилиб адолатсизликка чек қўйилмагунча бардам бўлинглар азиз биродарлар.
Махбус: Одил Қаҳҳоров
This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.
Fikr bildirish