May 2013 ойлик архив
Бахтиёр Ҳамроевни хотирлаб
Инсон ҳуқуқлари учун халқаро федерациясидаги ҳурматли дўстлар, ҳамкасблар!
Бугун Сизларга ҳазин сабаб билан ёзмоқдамиз – 4 май куни Ўзбекистонда яқин дўстимиз, жасоратли ва серғайрат ҳуқуқ фаоли, кўпчилигингизга умумий семинарларимиз ва сафарларимиз орқали яхши таниш бўлган Бахтиёр Ҳамроев оламдан ўтди.
“Андижон борай” дедим – боролмадим
Монолог шаклида битилган тубандаги надоматнома дунёнинг ривожланган мамлакатларидан бирида ишлаб юрган муҳожир онага дохил. У айтди – биз оққа кўчирдик, холос.
Яна бир уйқусиз кечам тонгга улашди. Қанийди қанотим бўлса, Андижонга елдек учиб борсам.
Ўғлим, арслоним, ўша суҳбатимиздан кейин уйқу менга ҳаром бўлди. Сен – менинг кўкрак сутимни эмган бола СНБда ишлаш ниятингни айтганингдан кейин тинчим йўқолди. Қалбимни илон чаққандек, дарддан тўлғонаман.
Бахтиёр Ҳамроевнинг сўнгги мактуби: БУНГА КЎЗ ЮММАНГ!!!
Жорий йилнинг 4 май куни таниқли ҳуқуқ фаоли, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамиятининг Жиззах вилоят бўлими раиси Бахтиёр Ҳамроев оламдан ўтди.
Йўғон ичак саратони касалига чалинган ҳуқуқ фаоли узоқ вақт давомида бу хасталикка қарши курашиб келди.
Эълон: Ҳуқуқий қўлланмалар чоп этиш ҳақида
Хурматли Муштарий!
Ҳуқуқ фаоллари ва оддий фуқаролар ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларнинг халқаро ҳуқуқ меъёрлари билан танишиб, ўз касбий фаолиятларида фойдаланишларига кўмаклашиш мақсадида “Жараён” таҳририяти ЕХҲТ ва БМТнинг услубий қўлланмалари, халқаро конвенция ва қонунлар ҳамда Ўзбекистонда амалда бўлган инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига дохил қонунларнинг ўзбек тилидаги таржималарини чоп эта бошлайди.
Ушбу эълонга бириктирилмиш файлда Сиз БМТнинг ҳуқуқ ҳимоячилари фаолияти тўғрисида тўла маълумот келтирилган услубий қўлланмаси билан таниша оласиз.
http://download.files.namba.kg/files/71950651
“Жараён” таҳририяти
ББС: «Бахтиёр ака ҳатто душманига «айланайин» деб мурожаат қиларди»
Бахтиёр ака ўзига хоҳ таниш инсон бўлсин, хоҳ нотаниш, доимо мулойим муомала қиларди, унинг «айланайин» деган сўзи ким бўлишидан қатъи назар, инсонни севиши, унинг инсонга меҳридан нишона эди.
Ана шу меҳр уни одамларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан шуғулланишга ундаганига шубҳа йўқ.
Бахтиёр акани яхши биладиганлар унинг ҳатто ўзига тазйиқ ўтказаётган милиционерга ҳам қараб, «Ў, Фалончижон» деб, жон қўшимчасини қўшиб гап бошлашини яхши эслайдилар.
Хушмомалалик, юмшоқ табиатлилик Бахтиёр аканинг инсоний фазилатларидан айрим қирралари эди, холос, Францияда рўйхатдан ўтган инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш «Ўтюраклар клуби» раҳбари Мўътабар Тожибоева биринчи галда Бахтиёр аканинг ҳалоллигини тилга олади.
«Бахтиёр Ҳамроев деганда мен биринчи бўлиб, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари фаоллари орасидаги энг ҳалоллардан ҳалоли, энг тўғрилардан тўғриси, унга ҳар қандай мавзуда ишониб мурожаат қила оладиган инсонни кўзим олдига келтираман», дейди Мўътабар Тожибоева.
Бахтиёр Ҳамраев ўлими юзасидан Таъзиянома
Бугун, 2013 йил 4 май куни дўстимиз, Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти (ЎИҲЖ) аъзоси, ташкилотнинг Жиззах вилояти бўлимини 1996 йилдан бошлаб бошқариб келган Бахтиёр Ҳамраев фоний дунёни тарк этди.
Бахтиёр Ҳамраев 1955 йил 12 январида Самарқанд вилояти Пойариқ туманининг Фармонқул қишлоғида таваллуд топган. 1975 йили Тошкентдаги савдо техникумини тугатди. 1977 йилдан бошлаб у бир неча йил Россиянинг Ростов шаҳрида қурилаётган атом машинасозлик заводида ишлаган. 1982-92 йилларда махсус алоқанинг Жиззах вилояти бўлимида фельдъегер [ҳарбийлар ёки ҳукуматнинг муҳим, асосан махфий ҳужжатларини ташувчи курьери] бўлиб ишлади.
Бахтиёр Ҳамро оламдан ўтди
4 май тонгида Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамиятининг Жиззах вилоят бўлими раиси, 59 ёшли Бахтиёр Ҳамро вафот этди.
Қарийб 1,5 йилдан бери йўғон ичак саратони билан оғриган дўстимиз шифохоналарда узоқ даволанди, хасталикни матонат билан енгишга ҳаракат қилди. Аммо, начора, тақдири азал…
“Жараён” мухбирларига маълум бўлишича, Бахтиёр Ҳамро бугун аср намозидан сўнг Жиззах шаҳар Заргарлик маҳалласида тупроққа берилади.
Ўзбеклар жамияти фаоли Россияда ҳибсга олинди
2004 йилдан бери хатлонлик ўзбекларга раҳбарлик қилиб келган Салим Шамсиддинов 2012 йилнинг баҳорида номаълум шахслар томонидан калтаклаб кетилган эди.
Шамсиддинов ўша ҳужумни ўз фаолияти билан боғлаб “Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукумати ҳамда иккала мамлакат президентлари юрғизаётган мантиқсиз сиёсатга нисбатан билдирилган танқидий фикрларим сабаб бўлганига шубҳам йўқ”, деган эди.
Фарғоналик фермерлар ҳам Россияга жўнаб кетаяпти
Ўзбекистонлик фермерлар ватанларида ҳуқуқлари топталаётгани боис ўзга юртларга тирикчилик учун кетишга мажбур бўлаётганларидан нолимоқдалар.
Бу борада Учкўприк туман фуқароси Искандар “Жараён”га хабар берар экан, сабабини қуйидагича изоҳлади.