Oktabr 2014 ойлик архив

Россияда ўзбек муҳожири “погонли махлуқлар”нинг қурбонига айланди

“Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти Россия Федерациясидаги ўзбекистонлик Абдуллажон Ғофуров тақдири юзасидан хавотир билдирмоқда.

Айни пайтда асли фарғоналик бўлган 40 яшар Абдуллажон Ғофуров Москва вилоятининг Волоколамск тумани ички ишлар бўлими тергов изоляторида сақланмоқда. Россияда у қотилликка буюртма берганликда айбланмоқда.

Ўзбек суди россиялик адвокатга Мирсобир Ҳамидқориев ишида иштирок этишга рухсат берди

Жорий йилнинг ёзида Москвада ўғирлаб кетилган ўзбек қочқини Мирсобир Ҳамидқориевнинг Россиядаги адвокати Илларион Васильев “Жараён”га ўзбек суди унга Ҳамидқориев ишида иштирок этишига розилик берганини маълум қилди.

Бу ҳақда адвокат Илларион Васильев “Жараён”га сешанба, 21 октябрь куни маълум қилди.

– Судья менинг Ҳамидқориев ишида иштирок этишимга рухсат берди. Мен яқин кунларда судда иштирок этиш учун Тошкентга учиб кетишим керак, – деди адвокат Васильев.

Бобомурод Раззоқов: Касалликни енгишга уриндим

Қамоқда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаоли Бобомурод Раззоқовнинг аҳволи оғирлашди.

Бу ҳақда жамоатчиликка Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг Бухоро вилояти бўлими раиси, қамоқ жазосини ўтаётган 62 яшар фермер Бобомурод Раззоқовнинг ўғли Шуҳратга ёзган мактубидан маълум бўлди.

Ўз мактубида Бобомурод Раззоқов жигар, буйрак ва юрак етишмовчилиги хасталиклари билан оғриётганини ёзган.

Мўътабар Тожибоева АСАТ-France нуфузли мукофотининг илк лауреати бўлди

“Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти раҳбари Мўътабар Тожибоевабош қароргоҳи Францияда жойлашган АСАТ-France (Қийноқларга қарши насронийлар ҳаракати)нинг нуфузли Энджел-Тертр номли мукофотининг илк лауреати бўлди.

Бу ҳақда АСАТ-France (“Қийноқларга қарши насронийлар ҳаракати”) инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотининг раҳбарияти Мўътабар Тожибоевага 15 октябрь, чоршанба куни маълум қилди.

“Сизни довюраклик ва жасурлик кўрсатганингиз билан табриклаймиз. Менинг энг самимий тилакларимни қабул қилиб олсангиз”, – дея ёзган Мўътабар Тожибоева номига йўллаган мактубида АСАТ жамғармасининг раиси Франсуа Вальтер.

Пахта фронти қурбонлари бадалини ким тўлайди?

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти қатор йилларда мамлакатда болалар меҳнати, мажбурий меҳнат борасида бир қанча ҳисоботларни тақдим этди.

Шунингдек, “Эзгулик”БМТ, ЕХҲТ, Халқаро Меҳнат Ташкилоти сингари халқаро тузилмалар, Жаҳон Банки, Европада Тикланиш ва Тараққиёт банки каби молиявий институтлар минбарларида мамлакатдаги аянчли вазият, таҳликали аҳвол бўйича чиқишлар қилди. Инсон ҳуқуқлари жамияти маориф тизими раҳбарлари, давлат ҳокимиятининг қуйи бўғинлари маъмурлари билан ҳам судлашди.

Ўзбек пахта даласида яна бир талаба фожиали ўлим топди

Шу йилнинг 2 октябрь куни Гулистон Давлат университети физика-математика факультетининг пахта теримига сафарбар қилинган 2-курс талабаси, 1995 йилда туғилган Шамсиддин Бобосаидов Сирдарё вилоятининг Оқ олтин туманида фожиали равишда вафот этди.

Талабанинг яқинлари унинг жасадини 3 октябрь куни Гулистон шаҳар моргидан аянчли аҳволда топишди.

Мўътабар Тожибоева: Амнести Интернэшнл вакиласи менинг аёллар қамоқхонасидаги ҳикоямни эшитаркан, ўзини йиғидан тиёлмади

22 сентябрдан то 3 октябргача Польшанинг Варшава шаҳрида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти анжумани бўлиб ўтди.

Ушбу анжуман доирасида “Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти раҳбари Мўътабар Тожибоева ташаббуси билан ЕХҲТ биноси олдида бир қатор  ўзбекистонлик ва халқаро фуқаролик жамияти вакиллари иштирокида “Ким айбдор?! Навбатдаги ким?!” дея номланган норозилик акцияси ҳам бўлиб ўтди. 

“Жараён”га берган интервьюсида таниқли ҳуқуқ фаоли Мўътабар Тожибоева Варшава сафари таъсуротлари билан яқиндан ўртоқлашди.

Ўзбекистондаги ҳуқуқ ҳимоя ҳаракати йўқолиш ҳавфи остида

ouzbekistan_moutabar_tadjibaeva_2

Мўтабар Тожибоева номи француз ташкилоти ACAT томонидан дунёнинг 40 нафар ёрқин ҳуқуқ ҳимоячилари қаторига қўшилган; acatfrance.fr

Ислом Каримовнинг диктаторлик режими ҳуқуқ ҳимоячиларининг ягона душмани бўлиб қолмади, тағин геосиёсат, йўқчилик, кексалик ва сохтаҳамкасблар туҳмати деган нарсалар бор.

Галима Бухарбоева

52-ёшли Мўтабар Тожибоева, “Ўтюраклар клуби” рахбари, тақдирнинг инояти билан ҳуқуқ ҳимоячиси бўлгани йўқ, у шундай туғилган.

Унда туғма бўлган ўз иродасига содиқ қолишига на Тошкент ички ишлар бошқармасидаги группавий зўрлаш, на ҳибс, на қийноқ, на турма халақит бермади, бироқ қанчалик ажабтовур туюлмасин, унинг фаолияти узоқ ва бехатар Францияда таҳдид остида қолди.

Францияда қувғинда яшаётган Тожибоеванинг Париждаги “Ўтюраклар клуби” ёпилиш ёқасида, ҳуқуқ ҳимоя сайти jarayon.com янгиланмайди, унинг дунёдаги ўнлаб ходимлари тарқалиб кетишга тайёр.

Қийноқ қурбонлари ҳимояси ҳақида гап кетаркан

Гап шундаки, донорлар ҳуқуқ ҳимоячисини қўллаб қувватлашни рад этишган. Бу ғалати эшитилиши мумкин, айниқса бегона мамлакатда яшаётган бўлсангу, бироқ маблағни энг савоб мақсад йўлида сўраётган бўлсанг.