Ўзбек аёлларининг аянчли, фожеали тақдирига Дунё ҳамжамиятини эътиборини қаратиш учун «очлик» эълон қилдик

Снимок,,,,,,,

Т Е Л Е Г Р А М М А

Тошкент. Матбуотчилар кўчаси 6 уй Президент девонига
Президент Ислом Каримовга

Жаноб Президент!

Ўзбек матбуотлари Ўзбекистонда аёлларнинг фаоллиги ошганлиги, уларга яратилаётган шароитлар ҳақида тўлиб тошиб ёлғонларни тарғиб қилмоқдалар.

Аслида эса ҳеч бир замонда, ҳатто ўша Сизлар “мустабид тузум” деб атаётганингиз Совет замонида ҳам ўзбек аёли мустақил Ўзбекистон аёлидек хор бўлмаган, чўриларга айланмаган.

Фақатгина мустақил ўлкада турли ерларда бозорлар ташкил этилди – бу мардикор аёллар бозори.

Кеч бўлганда фарзандинг билан кўча айлангани чиқишга уяласан киши. Чунки бугунги Ўзбекистон кўчаларини нафақат Ильич чироқлари, балким трасса йўлларга чиқиб мижоз овловчи, ўзбек аёли номини, шаънини булғовчи фоҳиша аёллар, тунги капалаклар ёритмоқда.

Ўзбек ёшларига, ўспирин йигитларга турли касалликлар юқтириб ўзига бек бўлган мард, жасур ҳалқнинг маънавиятини ўлдираётган бу фоҳишаларнинг ҳомийлари, рахнамолари эса ўша катта креслолар эгалари, қорни катта амалдорлардир.

Ҳақиқий пок ўзбек аёллари эса бугунги кунида хори-зор. Унинг кундалик ташвиши бўлган «Болаларимни қорнини қандай тўйдирсам экан?» деган савол билан бошланмоқда.

Эртага 8-март – Халқаро хотин қизлар байрами. Ўзбекистон матбуотлари тақдиридан рози – Мустақил Ўзбекистонда яшаётгандана мамнун аёлларни тарғиботи билан банд. Ишсизлик, ночорлик, қашшоқлик беҳол қилган миллионлаб аёллар ҳақида, қишлоқ хўжалиги сохасининг энг оғир аравасини тортишга мажбур бўлаётган ёш гўдак қўлларнинг оналари ҳақида букун ҳеч нарса дейилмайди.

Ўзбек аёли ўзи озод, хур бўлмай туриб қандай қилиб фарзандини озодлик ва мустақиллик рухида тарбияласин.

Биз Фарғона вилоятининг Тошлоқ Пахта Тозалаш Заводи ишчилари бўлган, адолатсизлик қурбони бўлган аёллар, ярим йилдан буён ойлик маош ололмай, оч наҳор фарзандларимизга нон сотиб олиш учун 10.кгдан чигит олганлигимиз учун давлатнинг миллион-миллион сўмларини ўмараётган катта каламушлар – амалдорлар томонидан ноқонуний ишдан хайдалган аёллар бугунги қишлоқ хўжалиги сохасидаги миллионлаб аёллар 8 март байрамини оч-нахор, йиртиқ кийим-бошда, умидсизлик, ғарибдикда кутиб олаётганликлари боис Ўзбек аёлларининг ўта аянчли, фожеали тақдирларига бутун Дунё ҳамжамиятини эътиборини қаратиш мақсадида 7-8 март кунлари бутун оила аъзоларимиз билан биргаликда «очлик» эълон қилдик.

Сизнинг «Аёл ОМОН бўлса, давлат ОМОН бўлади, давлат ОМОН бўлса жамият ОМОН бўлади» деган севимли шиорингиз бор.

Жаноб Президент! Ўзбек аёлларининг қанчалар даражада омонлигини очиқ кўз билан тахлил қилиш вақти етиб келмадимикин – Эртага бу ҳақда гапириш кеч бўлмасмикин?

Манзура Солиева: имзо Мухаббат Отажонова : имзо

Манзилимиз: Фарғона вилояти Тошлоқ тумани Садда қишлоғи С.Мирзаев кўчаси 44 уй.

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир
  • Related Posts

    Мўътабар Тожибоева ва Ўзбекистон ҳукумати мулоқоти
    • Noyabr 4, 2018

    Ҳурматли хонимлар ва жаноблар! Мен сизларга ўртамизда бошланган мулоқот ҳамда Ўзбекистонда фуқароларни сиёсий, журналистик фаолияти учун таъқиб қилиш сиёсати мавжуд бўлганлигини тан олганликларингиз учун ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Ҳа, бу таъқиблар ортидан кўплаб инсонлар Она Ватанини тарк этишга мажбур бўлдилар.…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading
    Халқаро анжуманга киритилмаган Нобель мукофоти номинантлари. (Қийноқлар ороли асираси – Зулмат қаърида. № 20)
    • Oktabr 31, 2018

    * * * ЖИГАРЛАРИМ БИЛАН ДИЙДОРЛАШДИМ Бир куни ишдан қайтиб келсам, Нафиса мени четга тортди. “Однохлебкам” Раъно опа уни менга элчи қилиб жўнатибди: “Мен энди Мўътабар билан бирга ўтирмайман. Бунинг…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading