Ҳақиқий пок ўзбек аёллари эса бугунги кунда хору зор

Снимок,,,,,,,

Т е л е г р а м м а

Тошкент. Матбуотчилар кўчаси 6 уй. Президент Девонига.
Президент Ислом Каримовга.

Жаноб Президент!

Ўзбек матбуотлари Ўзбекистонда аёлларнинг фаоллиги ошганлиги, уларга яратилаётган шароитлар ҳақида тўлиб-тошиб ёлғонларни тарғиб қилмоқдалар.

Аслида эса ҳеч бир замонда, ҳатто уша Сизлар мустабид тузум деб атаётганингиз Совет замонида ҳам ўзбек аёли Мустақил Ўзбекистон аёлидек ҳор бўлмаган, чўриларга айланмаган.

2005 йил 1 март

Фақатгина мустақил ўлкада турли ерларла бозорлар ташкил этилди – бу мадрикор аёллар бозори, яна ўзгача бир бозор – бу фохиша аёллар бозори. Кеч бўлганда фарзандинг билан кўча айлангани чиқишга уяласан киши. Чунки бугунги Ўзбекистон кўчаларини нафақат Ильич чироқлари, балким трасса йўлларга чиқиб мижоз овловчи, ўзбек аёли номини, шаънини булғовчи, ўз танасини сотишдан ор қилмайдиган фохиша аёллар, тунги капалаклаар ёритмоқда. Ўзбек ёшларига, успирин йигитларга турли юқумли касалликлар юқтириб ўзига бек бўлган мард, жасур ҳалқнинг маънавиятини ўлдираётган бу фохишаларнинг ҳомийлари, раҳнамолари эса ўша катта креслолар эгалари – қорни катта амалдорлардир.

Ҳақиқий пок ўзбек аёллари эса бугунги кунда хору зор. Унинг кундалик ташвиши «Бугун болаларимни қандай тўйдирсам экан?» деган савол билан бошланмоқда.

Эртага 8-март – Ҳалқаро Хотин қизлар байрами. Ўзбекистон матбуотлари тавдиридан рози – Мустақил Ўзбекистонда яшаётганидан мамнун аёлларни тарғиботи билан банд. Ишсизлик, ночорлик, қашшоқлик беҳол қилган миллионлаб аёллар ҳақида, қишлоқ хўжалиги сохасининг энг оғир аравасини тортишга мажбур бўлаётган ёш гўдак қулларнинг оналари ҳақида букун ҳеч нарса дейилмайди.

Ўзбек аёли ўзи озод, хур бўлмай туриб қандай қилиб фарзандини озодлик ва мустақиллик рухида тарбияласин.

Биз Фарғона вилоятининг Тошлоқ пахта тозалаш заводининг собиқ ишчилари, адолатсизлик қурбонлари бўлган аёллар, ярим йилдан буён ойлик маош ололмай, оч-наҳор фарзандларимизга нон сотиб олиш учун 10.кг.дан чигит олганлигимиз учун давлатнинг миллионлаб-миллиардлаб сўмларини ўмараётган катта каламушлар – амалдорлар томонидан ноқонуний ишдан ҳайдалган аёллар бугунги қишлоқ хўжалик соҳасидаги миллионлаб аёллар 8-март байрамини оч-наҳор, йиртиқ кийим бошда, умидсизлик, ғарибликда кутиб олаётганликлари боис Ўзбек аёлларининг ўта аянчли, фожеали тақдирларига бутун дунё ҳамжамиятини эътиборини қаратиш мақсадида 7-8-март кунлари бутун оила аъзоларимиз билан биргаликда очлик эълон қилдик.

Сизнинг «Аёл омон бўлса – давлат омон бўлади, давлат омон бўлса – жамият омон бўлади» деган севимли шиорингиз бор.

Жаноб Президент!

Ўзбек аёлларининг қанчалар даражада омонлигини очиқ кўз билан таҳлил қилиш вақти етиб келмадимикин – эртага бу ҳақда гапириш кеч бўлмасмикин?

Солиева Манзура, Мухаббат Отажонова

Манзилимиз: Фарғона вилояти Тошлоқ тумани
Садда қишлоғи С.Мирзаев кўчаси 44 уй.

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир
  • Related Posts

    Мўътабар Тожибоева ва Ўзбекистон ҳукумати мулоқоти
    • Noyabr 4, 2018

    Ҳурматли хонимлар ва жаноблар! Мен сизларга ўртамизда бошланган мулоқот ҳамда Ўзбекистонда фуқароларни сиёсий, журналистик фаолияти учун таъқиб қилиш сиёсати мавжуд бўлганлигини тан олганликларингиз учун ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Ҳа, бу таъқиблар ортидан кўплаб инсонлар Она Ватанини тарк этишга мажбур бўлдилар.…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading
    Халқаро анжуманга киритилмаган Нобель мукофоти номинантлари. (Қийноқлар ороли асираси – Зулмат қаърида. № 20)
    • Oktabr 31, 2018

    * * * ЖИГАРЛАРИМ БИЛАН ДИЙДОРЛАШДИМ Бир куни ишдан қайтиб келсам, Нафиса мени четга тортди. “Однохлебкам” Раъно опа уни менга элчи қилиб жўнатибди: “Мен энди Мўътабар билан бирга ўтирмайман. Бунинг…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading