Тожибоева «Суд, прокурор, МХХ ходимлари ҳамманг порахўрсан, буларни бошлиғи Президент, вилоят хокими Алишер Отабоев ҳам катта порахўр» деб ҳақоратлай бошлади
МЎЪТАБАР ТОЖИБОЕВАГА ҚАРШИ УЮШТИРИЛГАН НАВБАТДАГИ БЎҲТОН
Риштон туманлараро фуқаролик
суди раиси З.С.Хатамовга
Архивариус Алиқамбар Мелибоевдан
Р А П О Р Т
Мен суд системасида 1985 йилдан Бувайда тумани судида девонхона мудири вазифасида иш бошлаганман Мехнат стажим 17 йилни ташкил қилади.
Бугун 11 октябрь 2002 йил куни мен соат 12-30 лар чамасида суд залига кирдим, залда менга нотаниш фуқаролар ўтирган эди.
Шунда бир аёл беъмани гапларни гапираётган экан. Мен у аёлга «Бу суд биноси, бемаъни гапларни гапирманг» деб тушунтирсам, у «Суд, прокурор, миллий хавфсизлик ходимлари ҳамманг порахўрсан, буларни бошлиғи Президент, вилоят хокими Алишер Отабоев ҳам катта порахўр» деб ҳақоратлай бошлади.
Мен опага «Бу шахсларни қандай инсонлар эканлигини ҳалқимиз яхши билади, сизга одамларнинг ичида йўқ фуқароларни шаънига, қолаверса органимиз шаънига, хокимлигимиз шаънига, Президентимиз шаънига ёмон ҳақоратли сўзлар айтишга ким ҳуқуқ берди?» деб айтсам, у аёл сумкасидан магнитофон олиб «Мен журналистман, Буюк Британиянинг «1 РР» Ҳалқаро институти мухбириман. Бундан ташқари Гармания Республикасида 1977 йилда ташкил этилган Инсон Ҳуқуқлари Ҳалқаро Жамияти аъзоси «мустақил» журналист Тожибоева бўламан» деб ўзини таништирди.
Мен Тожибоева Мўътабархон опага Риштон туманлараро фуқаролик суди раиси Зокиржон Хатамов 11.10.2002 йил куни соат 10-30лар чамасида Сўх туманига фуқаролик ишини кўргани кетганлиги, соат 14-00лар чамасида келиб қолишларини тушунтирдим.
Тожибоева бу тушунтиришларга қулоқ солмай залда ўтирган фуқаролаар олдида суд шаънига ва суд раиси З.Хатамов шаънига ҳақоратли сўзлар билан ҳақоратлади.
Ўз ваколатларига кирмасада, суд раиси З.Хатамов суд биносига етиб келмади деган мавзуда далолатнома ёзди.
Тожибоева мени ва суд шаънига ноҳақларча айтган ҳақоратли гаплари мени қаттиқ ранжитди.
Шу сабабли Тожибоевага нисбатан қонуний чора кўрилишини сўрайман.
А.Мелибоев.
11 октябрь 2002 йил.
This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.
Fikr bildirish