«Адолат» газетасидаги «Жиғилдон бандалари” мақоласи «қаҳрамони» Фарғона вилоят ТМЭК рахбари М.Умриддинов ашаддий жиноятчи!!!
Таъмагирлик мақсадида ногиронлар ҳуқуқ эркинликларини бузгани учун жиноят иши қўзғатилган Фарғона вилоят ТМЭК рахбари М.Умриддиновни жиноятларини яшириш ва терговга таъсир ўтказиш мақсадида «АДОЛАТ» партияси нашри «АДОЛАТ» газетасида чоп қилинган «ЖИҒИЛДОН БАНДАЛАРИ ёхуд фирибгарликка қарши ўт очган қайсар (пулдор) бир йигит ҳақида сўз” буюртма мақоласига раддия беришларингизни қатъий талаб қиламан.
Фарғона вилояти Тошлоқ тумани Б.Шерматов ширкат хўжалигининг 8–9 бригада худудида яшовчи 61 ёшли ногирон Сойибназар Умурзақовдан
О Ч И Қ Х А Т
Ушбу «номи улуғ–сурпаси қуруқ» газетанигиздаги айрим нуқсон камчиликлар, ҳақни ҳақ – ноҳақни ноҳақ дея олмайдиган, ҳалқни ишончини сўндираётган айрим «ЖИҒИЛДОН БАНДАЛАРИ»ини кўриб, халол билан харомни ажрата олмайдиган айрим кимсаларни кирдикорлари ҳақида айнан касб байрамингиз арафасида фикр билдирмоқчиман.
Давлатимиз рахбари Ислом Абдуғаниевич Каримов ҳар бир йиғину – мажлисларда 4–хокимият бўлмиш журналистикага, журналистларга жуда катта имкониятларни яратиб берганлигини куюниб гапириб, «Нимага сизлар ўз вазифаларингизга бўш қарайсизлар? Нимага ҳақни–ҳаққа ноҳақни – ноҳаққа очиқ ойдин чиқармайсизлар?» деган танқидини кўп эшитамиз–у, барибир сиз журналистларни пулдор казо–казоларни ортидан кетиб қолиш холлари, ошна оғайнигарчилик, таниш билишчилик, қолаверса порахўрлик гирдобига кириб кетишлик холатларингиздан норозимиз. Сизларнинг газетангизда биз мехнаткаш камбағаллар, ногиронларга қарши уюштирилаётган ва матбуотларда чоп этилаётган уйдирмалар ва тухматлар эзаяпти.
Бунингдек ноқонуний харакатларингиз эса биз инсонларни норозиликлик намойишлари ўтказишга, «пикет»га чиқишга, қонуний фуқаролик ҳақ–ҳуқуқимизни тиклаш мақсадида бошқача йўллар қидиришга мажбур қилмоқда.
Порахўрликка далил исбот керак бўлса истаганча баён қилишимиз мумкин.
Масалан: 2003 йил 19–февраль куни «АДОЛАТ» газетаси адолат қилмаслигини асослаб Тошкентда пикет ўтказилаётган ерни ўзида бош муҳаррир Тўхтамурод Тошевни пора билан орган қўлга олганлигини қандай бахолаш мумкин?
Яна бир савол: «Адолат» газетаси адолат қиладиган бўлса ҳар тарафлама журналистик текширув ўтказиши керакмасмиди? Йўқ! Албатта бунга мисол қилиб фирибгарлик йўлини тутиб юрган ҳақиқий ЖИҒИЛДОН БАНДАСИ «Адолат» газетасини Фарғона вилоят мухбири Солиҳ Қаҳҳорни назарда тутаман. Бу киши пулдор ва амалдор жиноятчиларни тегирмонига сув қуювчилардандир.
Биз 5–6 та ногиронлар 2002 йили 26–апрель куни Фарғона вилоят прокуратурасига Муҳаммад Умриддинов рахбарлигидаги вилоят ТМЭК рахбарларини адолатсизликлари, порахўрликлари ҳақида асослантирувчи хужжатлар билан шикоят ариза ёзган эдик.
Агар Солиҳ Қаҳҳор ҳақиқий «АДОЛАТ» пешвоси бўлганида эди вилоят прокуратурасидаги (тўрахон) акаларимизни кирдикорларини ҳам журналистик текширувдан ўтказган бўлар эди. Биз ногиронларни “жиғилдон бандалари” дея тухмат қилишдан аввалроқ эса биз ногиронлар билан жиноятчи амалдорларни юзлаштириши керак эди. Бунинг ўрнига, жиғилдон–нафс бандаси бўлмиш Солиҳ Қаҳҳор 2002 йил 13–сентябрь куни газетангизда «ЖИҒИЛДОН БАНДАЛАРИ ёхуд фирибгарликка қарши ўт очган қайсар (пулдор) бир йигит ҳақида сўз” рукни остида сувга тушган бўлкадек бўктириб мақола чоп этган.
Хўш, Солиҳ Қаҳҳор қайси ногирон билан учрашиб, унга тегишли хужжатлар билан танишиб, текшириб, ўрганиб фирибгарлиги ўрганиб чиқди экан? Хеч бир ногирон билан учрашгани ва учрашиш учун харакат қилгани йўқ. 2001 йилни июнидан 2002 йилни июнигача Тошлоқ туманидан 1000дан ортиқ ҳақиқик ногиронларни ногиронлик имтиёзлари бекор қилинган. Нима учун шундай?
Бу ногиронлик хужжатлари бекор қилинганларнинг ҳаммаси ТМЭК ходимлари – экспертларга 40–50 минг сўмдан пора бера олмаган оилавий шароити оғирлар. Пулдор ва соғлом кимсалар эса эскпертлар учун 40 минг – 50 минг сўмдан пора бериб, ногиронлик нафақалари олиб ҳамда бозорларда тижоратларини ривожлантириб юришибди.
Мана шу ногиронлик нафақасидан махрум қилинган мингдан ортиқ ногиронларни 70–80 фоизи камбағаллар. Шулардан бири мени ўзим 5 йил 2–гуруҳ ногирони бўлиб, кейинги экспертизадан ўтиш даврида 30–40 минг сўмдан пора бера олмаганлигим учун 60 ёшга кирганимда 3–гуруҳ ногирони мақоли беришганини қандай бахолаш керак? Устига устак мени вилоят туман ТМЭК ходимлари Тошкентга ўзларини экспертизасига мажбурий жўнатишган. Мен экспертизадан ўтиб келганман ва менга 2–гуруҳ ногиронлик мақомини узайтириш қонуний бўлиши ҳақида эспертиза вакиллари айтишган.
2001 йил 21–ноябрда ногиронлик масаласида Тошкентда экспертизадан ўтган бўлсам, эспертиза хулосаси Фарғона вилоят ТМЭК 5–декабрда келган. 5–декабрда келган бу экспертиза хулосасини ТМЭК вакиллари М.Соипов ва А.Абдукаримов, М.Умриддинов, яъни ўша Солиҳ Қаҳҳорнинг “қайсар йигит”и 5 ой муддат ичида сир сақлашди.
Бу экспертиза хулосасини яшириш уларга нимага зарур бўлиб қолдийкин 5–декабрда келган хужжатни 2002 йил 22–апрелигача «келгани йўқ» деб яшириш?! 50–60 йил архивда сақланиши керак бўлган бу хужжатни ўша “қайсар йигит” нима учун топмаяпти?!
Фирибгар Солиҳ Қаҳҳор нимага буларни суриштирмади?
Бу хужжатни топишга ва хужжатларимни қасддан йўқотган ТМЭК вакилларига жиноят иши қўзғатишни сўраб Фарғона вилоят прокуратурасига шикоят ариза билан мурожаат қилган эдим ва ушбу шикоят аризамга асосан М.Умриддиновга жиноят иши қўзғатилган эди.
Солиҳ Қаҳҳор 13–сентябрь кунги мақолани чоп этганидан кейин вилоят прокурори ўринбосари Муродил Қурбонов менга жавоб хати берди. Не эмиш, М.Умриддинов харакатларида жиноят аломатлари йўқ эмиш. Лекин йўқолган хужжатлар ҳақидаги ва бошқа кўп важларим тасдиқланган, исботланган.
Вилоят прокуратураси амалдорлари ҳам нимага бу жиноятчи “қайсар йигит”ни ёнини олиб қолишди?!
Лекин ўз жавоб хатида мени ногиронлик группам 3–гуруҳ қилиб белгиланганлигини таъкидлаган жаноб прокурор ҳам ЖИҒИЛДОН БАНДАСИ бўлишни Солиҳ Қаҳҳордан ўргандими ёки Солиҳ Қаҳҳор Муродил Қурбоновдан-ми? Албатта бу саволимга ҳар тарафлама журналистик суриштируви ўтказиб жавоб беришларингизни талаб қиламан.
Шунингдек ушбу очиқ хатим орқали сиз маҳаллий журналистларнинг жиноий кирдикорларингизга қарши эртага 14–октябрь куни Олтиариқ туманида Жиноят ишлари бўйича Олтиариқ туман суди биноси рўпарасида ўтказилиши режалаштирилаётган “пикет”ди иштирок этишим ва ҳақиқат қарор топиб, жиноятчи ва коррупционер амалдорлару, журналистлар қонуний жавобгарликка тортилмагунларича ўз норозилигимни тўхтатмаслигимни билдираман.
Сойибназар Умурзақов
13 октябрь 2002 йил.
This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.
Fikr bildirish