Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Рашид Қодировга телеграмма очиқ хат № 3

Снимок,,,,,,,

“Ўтюраклар” Клуби раҳбари, мустақил журналист, инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Мўътабар Тожибоевадан

ТЕЛЕГРАММА ОЧИҚ ХАТ № 3

22.04. 2003 йил

Муҳтарам Рашид Ҳамидович!

Мен Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришган кундан бошлаб Олий мажлис сессияларида тасдиқланиб келаётган қонунларни амалда деярли ишламаслигига, бунинг натижасида Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқлари паймол этилиши авж олишига асосий айбдор деб Сизни биламан ва 16–апрелдан бошлаб 1–майгача Сизни Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори лавозимидан истеъфога чиқишингизни қатъий талаб қилиб Бош прокуратура биноси рўпарасида ўтказаётганим пикетимни ва очликни вақтинча тўхтатишим ҳақида 21–апрель кунги ёзган очиқ хатимда маълум килган эдим.

Ушбу тадбирни ўтказишга қарор қилишимга ва тўхтатишимга туртки бўлган сабаб ҳақида сизга қисқача маълум қилгандим.

Энди эса барча кирдикорлар сабабчиси бўлган кимсаларнинг кирдикорлари ва уларни тегирмонига сув қуйган Республика прокуратурасининг масъул ходимлари ҳақида маълумот бермоқчиман ва мен келтирган далилларга жиддий ёндашиб айбдор ходимларингизга қисқа муддат ичида қонуний чора кўрасиз деб умид қиламан.

2002 йилнинг 25–ноябрь куни Республика бош прокуратурасидан (Тохир Содиқов рахбарлигидаги «Болалар» гуруҳининг қўшиқчиси) Баходир Пўлатов мени 2002 йил 7–ноябрь кунги Хукумат рахбарлари номига ёзган мурожаатномам бўйича текшириш ўтказиш учун Фарғона вилоятига борди. Айнан шу куни Фарғона вилоятининг ўнлаб шаҳар ва туманларидан констутицион ҳуқуқлари паймол этилган 50 нафардан ортиқ фуқаро Республика прокуратураси вакили билан учрашиш – дардини айтиш учун тўпланди. Баходир Пўлатов уларни барчасини яъни қария-ю, ногиронларни барча-барчасини кўрди ва барчаси билан гаплашиш имконига эга эмаслиги, яхшиси Республика бош прокурори номига муаммоларини баён қилган ҳолда ариза ва тушунтириш хати ёзиб келишларини айтди.

27–ноябрь куни Фарғона вилоят Ички Ишлар бошқармаси рахбар ходимлари ўртасида «Республика Прокуратурасидан келган комиссияни тинчитиш учун бошқарма бошлиғи пул тўплаяпти» деган гап тарқалди. Бу гапни дарҳол Баходир Пўлатовга биз маълум қилдик ва «агар кўтарилган муаммоларга жиддий ёндашмасангиз Фарғона ҳалқи вакиллари сизни тинч қўймаймиз» деб огоҳлантирдик.

2-3 кун ичида айнан Фарғона вилояти маҳаллий хокимият ва маъмурий органлар томонидан конституцион ҳуқуқлари паймол этилган 70 нафардан ортиқ фуқаролар Республика бош прокурори номига ариза ва тушунтириш хатлари ёзиб Баходир Пўлатовга топширдилар. Ўндан ортиқ фуқаро муаммолари юзасидан Баходир Пўлатов билан сухбатлашдилар.

Мени ўзим ҳам Республика бош прокурори номига 50 вароқдан ортиқроқ қўлёзма тушунтириш хатини ёздим ва бу тушунтириш хатини компютерда печатлашди. Лекин ажабланарлиси шундаки қўлёзмамни қайтариб беришди. Лекин комютерда мени номимдан Республика бош прокурори номига ёзилган тушунтириш хатига имзо чектирмасдан Баходир Пўлатов Фарғонадан қочиб кетди(!). Мен бир неча маротаба Тошкентга келганимда Баходир Пўлатов билан телефон орқали боғланиб тушунтириш хатига нима учун имзо чектирмасдан олиб келгани, мени номимдан ёзилган тушунтириш хатини Бош прокурорга олиб киришдан аввал мени имзоимни қалбакилаштирган –қалбакилаштирмаганлиги ҳақида саволлар бердим.

Ҳаттоки Республика бош прокуратурасига бир неча марта бордим. Лекин Баходир Пўлатов шу кунгача қочиб юрибди. Республика бош прокурорининг мададига умид қилган юзлаб Фарғоналиклар оилалари эса «қарға–қарғани кўзини чўқимас экан» деб адолат тантана қилишидан, қонунни топтаган айбдор мансабдор кимсалар қонун олдида жазоланишларидан ва ўзларининг ҳаққи–ҳуқуқлари тикланишидан тўлиғича умидларини узганлар.

Лекин мен нафақат Фарғоналик, балким Бухоролик, Самарқандлик конститутицион ҳуқуқлари топталган ва Республика бош прокурутурасига ёзган шикоят аризаларига эътиборсизлик қилинган ўнлаб фуқароларнинг конститутцион ҳуқуқларини тиклаш йўлида курашни давом эттиравераман.

«Ўтюраклар» Клуби рахбари, Мустақил журналист

Мўътабар Тожибоева:

Манзил: Фарғона вилояти Марғилон шаҳри Зухро кўчаси
31 уй 32 квартира

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.