Ўзбекистон Овози: «Вазирликдан рухсат борми?» (Бюджетдаги талон-тарожликлар)

ВАЗИРЛИКДАН РУХСАТ БОРМИ

ВАЗИРЛИКДАН РУХСАТ БОРМИ 1

ВАЗИРЛИКДАН РУХСАТ БОРМИ 2

2005 йил 7 октябрь куни хибсга олинган пайтида Мўтабар Тожибоеванинг уйидан олиб чиқиб кетилган хужжатлар орасидаги «Бюджетдаги талон-тарожликлар» папкаси 210 вароқдан иборат бўлган.

2005 йил 7 октябрь куни хибсга олинган пайтида Мўтабар Тожибоеванинг уйидан олиб чиқиб кетилган хужжатлар орасидаги «Бюджетдаги талон-тарожликлар» папкаси 210 вароқдан иборат бўлган.

“Бюджетдаги талон тарожликлар” папкасида Тошлоқ туман молия бўлимидан қонунга зид равишда ишдан ҳайдалган Салима Ҳомидовани иши бўйича материаллар бор. Бу папкада бюджет маблағларини талон-тарож қилиниш холатлари акс этган.

Жумладан: 2000 йил август–октябрь ойларидаги бюджет маблағларидан мақсадли ишлатилиши юзасидан Фарғона вилоят Назорат Тафтиш бошқармаси ревизорлари Мусо Қодиров ва Абдувахоб Салимовлар томонидан Тошлоқ туман Ҳалқ таълими бўлимида ўтказилган тафтишда 2000 йилда Ҳалқ таълими бўлимида 3851172 сўм маблағ мақсадсиз сарфланганлиги аниқланган.

Мақсадсиз сарфланган суммани давлат ихтиёрига умуман қайтарилмаган бўлсада аниқланган 3851172 сўм маблағни 15 фоизи 578250 сўм маблағ 2000 йил 16 октябрь куни 431-сонли тўлов топшириқномаси билан Фарғона вилоят Назорат Тафтиш Бошқармаси хисоб рақамига мукофот тариқасида ўтказиб берилган.

Натижада 3851172+578250=4429422 сўм давлатга – бюджетга зиён етказилган.

2001 март-май ойларида Фарғона вилояти Назорат Тафтиш Бошқармаси ревизори Мусо Қодиров бошчилигида ўтказилган навбатдаги тафтишда Тошлоқ туман Ҳалқ таълими бўлими томонидан 3814246 сўм мақсадсиз сарфланганлиги аниқланиб, бу маблағ жойига умуман қайтарилмаган.

Лекин 2001 йилни 21 июнь куни мақсадсиз сарфланганлиги аниқланган 3814246 сўмдан атига 65652 минг сўмини қайтариб, қолган сумма 3748794 сўм хисобидан 15 фоизи 538300 сўм маблағни 402 сонли тўлов топшириқномаси билан Назорат Тафтиш Бошқармаси хисоб рақамига мукофот тариқасида ўтказиб берилган.

Натижада бюджетга етказилган зарар суммаси 3748794+538300=4287094 сўмга етган.

Бу 2 марта ўтказилган тафтиш натижасида бюджетга етказилган зарар суммаси 4429422+4287094=8716516 сўмга етган. Бу ҳақда «Ўзбекистон овози» газетасида журналист Саида Сайхун қаламига мансуб «Вазирликдан рухсат борми?» номли фельетонда батафсил баён қилинган.

Шунингдек бу папкада Салима Хомидовани Республика бош прокурори Рашид Қодиров номига 2002 йил 18 июль кунги Тошлоқ туман молия бўлими бошлиғи Аваз Рахмонов, Касаба уюшмалари Фарғона вилоят Кенгаши ҳуқуқшуноси Қаҳрамон Мелиқўзиевларнинг кирдикорлари ҳақида ёзган талабномаси ва унга илова қилинган хужжатлар тикилган.

Шу папкада Тошлоқ тумани Ҳалқ Таълими бўлимига қарашли болалар боғчаларига истеъмолга яроқсиз макарон, олма, қоқи ва бошқа қуртлаган нарсалари ўта қиммат нарҳда олиб, болаларга егизилаётганлиги ҳақида ёзилган.

Бундан ташқари Тошлоқ туманидаги 4-сонли болалар боғчаси ходимлари Султонова Дилафрўз, Қодирова Муҳаррам, Тошпўлатова Мухтарам, Нишонова Ўғилчахонни 2002 йил 22 июль кунги боғча мудираси Эминова Нодирани кирдикорлари ҳақидаги аризалари ва бошқа хужжатлар мавжуд.

Республика «Ҳуқуқ» газетасининг 2003 йил 29 январь кунги «Нақдига ишлайдиган директор ўқитувчиларнинг ишончсизлигига қарамай яна шу лавозимга тайинланди» номли журналист Иброхимов Исроилни танқидий мақоласи. (Қува туманидаги 20 сонли мактаб директори Улфат Расулова кирдикорлари ҳақида).

Vzirlkdan ruhsat bormi

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.