«Омад» МЧЖнинг мол мулки маъмурий органлар томонидан талон-тарож қилингани юзасидан телеграмма

Снимок,,,,,,,

4 июнь 2004 йил

Тошкент. Президент девони. Президент Ислом Каримовга ва Президент хузуридаги судьяларни танлаш, лавозимларга тавсия этиш олий малака комиссиясига

Мамлакат Президенти Андижон ва Сурхандарё вилоятларида ўтказилган сессияларда жон куйдириб гапирган гаплари Фарғона мафияси учун заррача таъсир қилгани йўқ. Қўлига қонунни қурол қилиб олган бу террористлар ўз амал курсиларидан даромад манбаи омили сифатида фойдаланишни давом эттирмоқдалар.

Президент хузуридаги судьяларни танлаш, лавозимларга тавсия этиш олий малака комиссияси ва Республика Олий суди ҳомийлигида Ҳомидов Зохид бошчилигидаги Фарғона вилоят фуқаролик судларининг фуқаролар устидан кулиб, уларнинг ҳақ ноҳақ зканликларини уларнинг судьяларга берадиган порасига қараб Ўзбекистон Республикаси номидан қарор ўқишлари ҳалқнинг норозилигини кучайтирмоқда.

Охунбобоев туманидаги «Омад» масьулияти чекланган жамиятнинг мол мулки маъмурий органлар томонидан талон-тарож қилинган. 80-100 миллион сўмлик мол мулк арзон гаровга 1489 минг сўмга бир пайтлар Ички Ишлар тизимида ОБХС бошлиғи бўлиб ишлаб қамалиб чиққан Эминов Фахриддинга мулкдорларга тайзиқ ўтказиб, қўрқитиб ўтказиб берилган.

Марғилон туманлараро фуқаролик судининг судьяси Боқи Бўтаев бир пайтлар судя лавозимида ишлаб судьяликдан ҳайдалган адвокат Феруза Валиева билан жиноий тил бириктириб жавобгар Охунбобоев туман хокимияти хисоблансада, «Фахриддин хожи» хусусий фермаси вакилларига даъво аризадан нусха бериб, уларни ажрим билан манфаатдор шахс деб танимай туриб даъвогарлардан судга берилган даъво аризани қайтариб олишга мажбур қилиб тайзиқ ўтказган.

4 июнь куни эса суд жараёнини бошламай туриб, суд таркибини таништирмай туриб, даъвогар жавобгарларни шахсини аниқламай туриб, (чунки жавобгар йўқ ади) ишга умуман алоқаси бўлмаган «Фахриддин хожи» фермасининг адвокати Феруза Валиеванинг мантиқсиз талабномасини мухокама қилди.

Даъвогарлар унинг бу ноқонуний ҳатти-харакатидан норози бўлиб судья Боқи Бўтаевга отвод бердик. Кўзига олган пораси кўринган судья ҳаттоки отводни ҳал этиш жараёнида ҳам Феруза Валиева ва Ферма вакилини иштирок зтиш учун суд залига таклиф этди.

Мулкдорлар ўз ҳаққи ҳуқуқини қонуний талаб қилаётгани учун тайзиқ кучаймоқда. Вилоят хокимиятининг биринчи ўринбосари Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғи 2003 йил 5 май куни ўзининг 01109-534 сонли «Аризани ўрганиш натижаси юзасидан Охунбобоев туман хокими Қўчқоровга, «А.Ниёзов» ширкат хўжалиги бошқаруви раиси Каромат Умматқуловага алоқа хати йўллаб «…Ушбу хатни кўриш натижаси Вилоят Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармасига 2003 йил 1 июнь кунига қадар маълум қилинсин» деган бўлсада, шунингдек 2003 йил 7 август куни 01-09-803- сонли хат билан вилоят прокурори Умматали Шамсиевга қонуний ҳал қилишни сўраб ёзилган хатлар ҳам жавобсиз қолган.

Ўта жиддий қонунбузилишлар акс эттирилган 34 вароқли текшириш материалларидан кўз юмган прокуратура тизими хиссадорларга, асосан ўз ҳуқуқини талаб қилганларга тайзиқни кучайтириб бормоқда.

Натижада Охунбобоев туман прокуратурасининг сайьи харакатлари туфайли хиссадор Шокиров Отабекни қилмаган жиноятини уриб, қийнаб азоблаш натижасида талончилик жинояти содир зтган деб қалбаки хужжатлар билан жиноятчига чиқардилар ва хозир у жиноят ишлари Ёзъёвон туман судида судланмоқда.

Биз хиссадорлар ҳар қандай тайзиқдан қўрқмаймиз ва ўз қонуний ҳуқуқларимизни талаб қилиб Ҳалқаро майдонга чиқишга ҳам тайёрмиз. Биз порахўр судья Боқи Бўтаев ва унинг жиноий кирдикорлари ҳомийси Зохид Ҳомидовни исътефога чиқарилишларини, бизни ишимизни ўз касбига садоқатли халол судья кўриб қонуний ҳал этилишини талаб қиламиз.

Акс ҳолда порахўр ва чаласавод кимсаларни судьялик лавозимига қўйиб прокуратура ва маҳаллий хокимият рахбарларининг жиноий кирдикорларини яширишларига имконият яратиб бераётган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги судьяларни танлаш, лавозимларга тавсия зтиш олий малака комиссиясининг исътефосини талаб қилиб 7 июнь куни Марғилон туманлараро фуқаролик суди биноси рўпарасида рухсат этилмаган норозилик намойиши ўтказишга мажбурмиз ва ноқонуний намойиш ўтказганлигимиз учун ҳар қандай чорага ҳам тайёрмиз.

Хиссадорлар номидан Ахатжон Мамажонов, Содиқжон Холхўжаев,
Гулзорхон Шокирова, Йўлдошали Шокиров, Отабек Шокиров,
хиссадорларнинг ишончли вакили Алишер Юнусов.

Манзилимиз: Фарғона вилояти Охунбобоев тумани
Ойимча қишлоқ Муллақайрағоч кўчаси

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.