Category Archives: JARAYON.COM АРХИВИ
Ўзбекистонлик қочқинлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ўз фаолиятини қайтадан бошлади
Маълумки, 2010 йили Қозоғистонда 29 нафар ўзбек қочқини ноқонуний равишда ҳибсга олинганидан сўнг Ўзбекистондаги фуқаролик жамияти вакиллари томонидан Қочқинларни қутқариш қўмитаси тузилганди.
Қўмита бир йилдан кўпроқ вақт мобайнида фаолият олиб борган ва юқорида зикр этилган қочқинлар қонунга хилоф тарзда Ўзбекистонга экстрадиция қилинганидан кейин тарқатиб юборилганди.
Ўзбекистонда бюджетчилар инглиз тили ўрганишга мажбурланмоқда
Тошкентдаги айрим бюджет ташкилоти ходимлари ўзлари ишлаб турган ташкилот раҳбарияти уларни ўз ҳисобидан инглиз тили ўрганишга мажбур қилаётганидан нолишмоқда.
Бу ҳақда Тошкент шаҳридаги 2-болалар стоматологик поликлиникасида ишлайдиган Нилуфар (исми хавфсизлик нуқтаи назаридан ўзгартирилган) «Жараён»га қуйидагиларни айтиб берди.
Мамадали Маҳмудов озод бўлди
Ўзбекистондаги сиёсий маҳбуслар рўйхати аввалида саналадиган ёзувчи Мамадали Маҳмудов (Эврил Турон) 19 апрел куни қамоқдан озод қилинди.
Ўзбекистонга оид янгиликларни ёритиб борувчи аксар сайтларда чоп қилинган бу хабарни ёзувчининг рафиқаси Гулсара опа Маҳмудова тасдиқлади.
Толиб Ёқубов: Каримов режимининг жиноятлари
2000 йил июль ойининг бошларида Ўзбекистоннинг марказий газеталарида Сурхандарё вилоятининг Сариосиё ва Узун туманлари тоғли ҳудудларида “Ўзбекистон исломий ҳаракати” (ЎИҲ) жангарилари пайдо бўлди, отишмалар натижасида қурбонлар бор, деган хабарлар ёзилди.
Толиб Ёқубов: Ҳукумат ва мафия
Веспасианлик, бошқача айтганда, давлат қароқчилиги даврининг асосий қирраларидан бири давлатни, айниқса унинг иқтисодий ҳаётини бошқара олмай қолган ҳукуматнинг мафия, яъни уюшган жиноятчилар гуруҳлари билан бирлашиб кетишидан иборатдир.
Бунда Давлат бошлиғи, Бош вазир, Бош прокурор, Бош миршаб ва бошқа “бош”ларни қўятурайлик, ҳар бир ҳоким ва ҳокимча, ҳар бир прокурор ва прокурорча, ҳар бир суд раиси ва раисчаси (ва ҳ.) у ёки бу мафия гуруҳининг бошлиғига айланади. “Қўятурайлик”дан олдинги раҳбар шахслар қанчалик катта ёки кичик, қанчалик кучли ёки кучсиз мафиоз гуруҳни бошқаришига ўзингиз ақлингиз билан етишаверинг.
Ажнабий билан турмуш қуришга қизларни йўқчилик мажбур қилмоқда
Кореяликларга келин бўлган ўзбек қизлари бир қанчаси ватанга қайтиб кетаяптилар.
Бу ҳақда ўз кузатувлари билан ўртоқлашган андижонлик Давлатой Муродованинг айтишича, 2003 йилдан кейин Кореяга келин бўлиб тушган ўзбекистонлик қизларнинг сони кескин ошган.
Халқаро Қизил Хоч қўмитаси Ўзбекистондаги жазони ижро этиш муассасаларига боришни тўхтатди
Ҳурматли муштарий!
Жорий йилнинг 12 апрель куни Халқаро Қизил Хоч қўмитаси Ўзбекистондаги жазони ижро этиш муассасаларига боришни тўхтатгани ҳақида хабар пайдо бўлди.
Бу ҳақда ХҚХҚнинг бош директори Ив Даккор Twitter микроблогидаги ўз саҳифаси орқали маълум қилган.
Бошпана изловчилар диққатига қўлланма
Бугунги кунда ўзбекистонлик қочқинлар билан боғлиқ муаммолар кўпайиб бораётгани, қочқинлик мақоми сўровчилар таъқиб ва тазйиқларга дуч келаётгани, уларнинг Ўзбекистонга бериб юборилиши, ўғирлаб кетилиши каби ҳолатлар тез-тез учраб турибди.
Ҳуқуқ ҳимоячилари Аъзам Фармонов ва Алишер Кароматов иши БМТнинг 65-сессиясида кўрилади
БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитаси Кенгашининг ноқонуний ҳибсга олишлар бўйича Ишчи гуруҳи раҳбари Мигель де Лама Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятига мактуб йўллаб, ҳуқуқ ҳимоячилари Аъзам Фармонов ва Алишер Кароматов иши ишчи гуруҳи томонидан 65-сессияга таёрлангани ҳақида маълум қилди.
Жами 44 пунктдан иборат эътироз ва хулосалар жамланган иш Инсон ҳуқуқлари қўмитаси Кенгашининг йиллик ҳисоботига қўшилади ва тегишли тартибда кўриб чиқилади.
Дело правозащитников Азама Фармонова и Алишера Кароматова будет рассмотрено на 65-й сессии ООН
Секретарь рабочей группы по незаконным арестам Верховного Комиссара ООН по правам человека Мигель де Лама направил письмо Обществу прав человека Узбекистана «Эзгулик», в котором сообщил, что рабочая группа подготовила дело правозащитников Азама Фармонова и Алишера Кароматова к рассмотрению во время 65-й сессии организации.
Дело, состоящее из 44 пунктов, в котором собраны возражения и заключения, будет включено в годовой отчет Совета Комитета по правам человека и рассмотрено в соответствующем порядке.