Sentabr 2012 ойлик архив
Улуғбек Ҳайдаров: TeliaSonera Ўзбекистонни тарк этса, ўрнини дарҳол бошқа компания эгаллайди
Жорий йилнинг сентябрь ойи ўрталарида Интернет орқали Швециянинг SVT телеканали журналистлари суратга олган ҳужжатли фильм намойиш этилди.
Унда Ўзбекистондаги Ucell уяли алоқа компаниясини сотиб олиш учун Швециянинг TeliaSonera уяли алоқа компанияси президент Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримовага 2,2 миллиард швед крони миқдорида пора бергани айтилган.
Тожикистонда мустақил сайтларга тўсиқ қўйиш давом этмоқда
Матбуот эркинлиги бўйича Тожикистондаги вазият таранглашмоқда. Сўнгги икки ой давомида бу мамлакатда “Азия плюс”, “ББС” ва “РИА новости” сингари маҳаллий ва хорижий сайтлар тўсиб қўйилганди. Куни кеча улар сафига “Тожнюс” ҳам қўшилди.
Ҳуқуқ фаоллари вояга етмаганларни даладан қайтаришга чақирмоқда
Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари альянси мамлакат ҳукуматини коллеж ўқувчиларини пахта теримига жалб қилиш амалиётидан воз кечишга чорлади.
Ташкилотнинг 21 сентябрь куни тарқатилган матбуот варақчасида Ўзбекистон Конституциясига кўра, 18 ёшга кирмаган мамлакат фуқаролари бола ҳисобланиши ва бу ёшга етмаган коллеж ўқувчилари пахта далаларидан қайтарилиши шартлиги таъкидланади.
TeliaSonera Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари учун ғамхўрлик қилганми?
Ўзбекистонга 2007 йили – Андижондаги қирғинлардан сўнг, сиёсий қатағонлар ўз чўққисига чиққан пайтда кириб келган Швециянинг TeliaSonera уяли компанияси, унинг раҳбарига кўра мамлакатдаги инсон ҳуқуқларини тиклашга кўмаклашган.
Ларс Ниберг (Lars Nyberg), швед телекоммуникация гиганти TeliaSonera раҳбари, яқинда матбуот анжумани чақириб, ўзининг Ўзбекистондаги бизнесини оқлашга ҳаракат қилди.
Тожикистон қамоқхонасидан яна бир маҳбуснинг жасади чиқди
Икки йил аввал безориликда айбланиб қамоққа солинган 27 ёшли Ҳамза Икромов, яқинларининг иддаосича, қамоқхонада қийноқ қурбони бўлган.
Марҳумнинг жанозасидан бир неча соат олдин бир гуруҳ тожикистонлик журналистларга интервью берган Амир Икромов жасадда қийноқ излари борлигини гапириб берди.
“Акам пойтахтдаги биринчи қамоқхона бошлиғи Рустам Тоштемиров ва унинг қўли тагида ишлаган Маҳмуд Исмоилов ҳамда Шерафган исмли шахслар томонидан мунтазам сабабсиз калтаклангани натижасида жон таслим қилди. Жасаднинг пешонаси, кўкрагида қора доғлар бор, баданининг айрим қисми дазмол билан куйдирилган”, – дейди Амир Икромов.
Эълон: Жараён сайти юзасидан янгиликлар ҳақида билдиришнома
Ҳурматли муштарийлар!
Яқин кунларда сайтимизда Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари муҳофазаси билан шуғулланиб келаётган маҳаллий ва халқаро ташкилотлар фаолияти ҳақидаги мақолалар чоп этила бошлайди.
Шунингдек, сиз ушбу ташкилот вакилларининг интервьюлари билан ҳам танишишингиз мумкин бўлади.
Бишкекда ўзбек ҳуқуқ ҳимоячиси ноқонуний равишда ҳибсга олинди ва калтакланди
Жорий йилнинг 14 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда 44 ёшли ўзбекистонлик инсон ҳуқуқлари фаоли Фарҳодхон Мухторов ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан қўлга олинган.
Бу ҳақда “Жараён”га маълум қилган Мухторовнинг айтишича, милиция ходимлари у хотини ва фарзандлари билан бирга яшаб турган ижара уйи эшигини бузиб киришган, ҳуқуқ фаолининг қўлларини қайириб, уриб, уни Ички ишлар вазирлигининг Жиноят қидирув бош бошқармасига олиб кетишган.
Инсон ҳуқуқлари халқаро федерацияси ШҲТ фаолиятини танқид остига олди
2012 йилнинг 3 сентябрь куни қароргоҳи Парижда бўлган Инсон ҳуқуқлари халқаро федерацияси (FIDH) Шанхай ҳамкорлик ташкилоти фаолияти доирасида инсон ҳуқуқлари бузилиши бўйича кузатилган хавфли тенденциялар қайд этилмиш “Шанхай ҳамкорлик ташкилоти: инсон ҳуқуқлари бузилиши учун яхши замин” дея номланган 42 саҳифали ҳисоботини эълон қилди.
Мазкур ҳисобот федерациянинг ШҲТга аъзо давлатларда фаолият юритувчи ҳамкор ташкилотлари иштирокида тайёрланган.