Noyabr 2014 ойлик архив

Германияда Солижон Абдураҳмоновни нуфузли мукофот билан тақдирлашмоқда

Бугун Германиянинг Шорндорф шаҳрида мустақил журналист Солижон Абдураҳмоновни Палм жамғармасининг Сўз ва матбуот эркинлиги – 2014 мукофоти билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтади. 

Бугун, 30 ноябр куни, Германиянинг Шорндорф шаҳрида Йоханн-Филипп Палм номидаги жамғарманинг Сўз ва матбуот эркинлиги – 2014 мукофоти билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтади. 64 яшар қорақалпоғистонлик мустақил журналист Солижон Абдураҳмонов унинг лауреатларидан биридир.

Россия паспорти диндор қочқинни Ўзбекистонга экстрадиция қилинишдан сақлаб қолди

Кузатувчилар қарийб бир йил давомида Бишкекдаги тергов изоляторида сақланган диндор қочқин Аблахат Итохунов фақатгина Россия фуқароси бўлгани учунгина Ўзбекистонга экстрадиция қилинмаганини айтишмоқда.

Жорий йилнинг 6 ноябр куни Қирғизистон Бош прокуратураси экстрадиция муддати тугагани ва “Қирғизистон Республикасининг халқаро шартномаларида кўзда тутилган бошқа сабаблар мавжудлиги туфайли” диндор қочқин Аблахат Итохуновни Ўзбекистонга экстрадиция қилишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилди.   

Мўътабар Тожибоева ўзбекистонлик сиёсий маҳкумларнинг кенгайтирилган рўйхатини эълон қилди

Францияда жойлашган “Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти раҳбари Мўътабар Тожибоева жами қирқ учта кишининг исми келтирилган ўзбекистонлик сиёсий маҳбусларнинг янги рўйхатини эълон қилди.

Жорий йил ноябр ойи охирларида “Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилотининг раҳбари Мўътабар Тожибоева ўзбекистонлик сиёсий маҳбуслар исмлари келтирилган янги рўйхатни эълон қилди.

Мазкур рўйхатда, ҳуқуқ фаолининг келтиришича, Ўзбекистонда сиёсий ва диний сабаблар билан узоқ муддатга қамалган қирқ учта кишининг исми зикр этилган.

Халқаро ҳуқуқ фаоллари Меркелдан Солижон Абдураҳмановни озод қилишда ёрдам сўрашди

Халқаро ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотлари Германия канцлери Ангела Меркелдан қамоқда қолаётган мустақил журналист Солижон Абдураҳмоновни озод қилишда ёрдам беришини сўрашди.

Куни кеча Ғарбда жойлашган “Ўзбекистон матбуоти озодлиги учун гуруҳи”, “Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти, Чегара билмас мухбирлар ташкилоти, ACAT-France (насроний фаоллар қийноқларга қарши) ташкилоти, “Ўтюракли талабалар” ҳаракати, “Қийноқларсиз ҳаёт учун” ташаббус гуруҳи ҳамда Мигрантлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Германия канцлери Ангела Меркелга ёзма баёнот билан мурожаат қилиб, ундан Қарши қамоқхонасида жазо муддатини ўтаётган қорақалпоғистонлик мустақил журналист Солижон Абдураҳмоновни озод қилишда ёрдам сўрашди.

Қамоқда Мурод Жўраевнинг соғлиғи ёмонлашди

Қамоқда Мурод Жўраевнинг соғлиғи ёмонлашди. Бу ҳақда “Жараён”га унинг турмуш ўртоғи Холбика Жўраева маълум қилди.

Сиёсий маҳбус, Ўзбекистон парламентининг собиқ депутати Мурод Жўраевнинг турмуш ўртоғи Холбика Жўраеванинг айтишича, у жорий йил ноябр ойининг ўрталарида Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳридаги УЯ 64/06 – сонли колониясида қамоқ жазосини ўтаётган турмуш ўртоғи билан узоқ муддатли учрашувда бўлиб қайтган.

ББС: Мўътабар Тожибоева Мирсобир Ҳамидқориев тақдири ҳақида

ББС: Мирсобир Ҳамидқориев 8 йилга қамалди

Москвадан ўғирлаб кетилган ўзбек қочқини Мирсобир Ҳамидқориев Ўзбекистон Жиноят кодексининг Диний-экстремистик фаолият олиб бориш ва тақиқланган ташкилотлар тузиш моддалари бўйича айбдор деб топилиб, саккиз йилга озодликдан маҳрум қилинган.

Би-би-си Ҳамидқориевнинг ишини кузатиб келаётган Франциядаги «Ўтюраклар клуби»раҳбари, инсон ҳақлари фаоли Мўътабар Тожибоевадан маҳкама тафсилотлари ҳақида нималар маълумлиги, маҳкама Ўзбекистон қонунчилигига қанчалар амал қилиниб ўтказилганини сўради.

 

Ўзбек суди Мирсобир Ҳамидқориевни 8 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди Мирсобир Ҳамидқориевни 8 йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳақида ҳукм ўқиди.

Россиялик адвокат Илларион Васильевнинг айтишича, ўзбек қочқини Мирсобир Ҳамидқориев устидан суд маҳкамаси сешанба, 18 ноябр куни жуда шошилинч равишда якун топган ва ўша куннинг ўзидаёқ Ҳамидқориев устидан ҳукм ўқилган.

Виталий Пономарев: Россиядаги ҳукумат пропагандаси “исломофобия”ни астойдил кўпиртирмоқда

Сўнгги йилларда Россияда ўнлаб марказий осиёлик қочқинлар ва меҳнат муҳожирлари ўғирлаб кетилди.

Кейинчалик эса у инсонларнинг дараги Ўзбекистон ёки Тожикистон қамоқхоналаридан чиқди. Бу мамлакат расмийлари Россиядан ўғирлаб келинган фуқароларини оғир жиноятларни содир этганликда айблаб, уларга нисбатан Жиноят кодексининг диний моддалари бўйича айбловлар билдирилганлари аниқланди.

“Жараён”га берган интервьюсида таниқли россиялик ҳуқуқ фаоли Виталий Пономарев сиёсий ёки диний фаолияти учун таъқибга учраб, мамлакатни тарк этган марказий осиёлик эмигрантларнинг ҳолатлари, уларнинг ўғирланишига қўл ураётган махсус хизматлар ва бу инсонлар ҳимоясига қаратилган халқаро ҳуқуқ меёрлари ҳақида гапиради.

Ўзбекистон: Россиялик адвокатга Мирсобир Ҳамидқориев билан тергов изоляторида учрашишга рухсат берилмади

Ўзбек расмийлари россиялик адвокат Илларион Васильевга Мирсобир Ҳамидқориев устидан бўлиб ўтаётган суд маҳкамасида иштирок этишга рухсат бердилар, аммо адвокатга қочқин билан тергов изоляторида учрашишга изн бермадилар.  

“Жараён” таҳририятига йўллаган мактубида жорий йилнинг июнь ойи бошида Москвада ўғирлаб кетилган Мирсобир Ҳамидқориевнинг россиялик адвокати Илларион Васильев ўз ҳимояси остидаги қочқиннинг навбатдаги суди 20 ноябрга қолдирилгани ҳақида маълум қилди.