Noyabr 2014 ойлик архив
Мўътабар Тожибоеванинг фото ва ҳужжатлари Нью-Йорк фотокўргазмасида
04.11.2014
"Журналистлар", 2011 - 2015 йиллар, JARAYON.COM АРХИВИ, АРХИВ, Илҳом ва Раҳим Ибодов иши, Инсон ҳуқуқлари, Қамоқдан кейин, Қийноқ қурбонлари, МУКОФОТЛАР, МЎЪТАБАР ТОЖИБОЕВА, СИЁСИЙ ҚАТАҒОН, Ўзбекистон, ЯҚИНЛАРИМГА БОСИМЛАР
No comments
Нью-Йоркда таниқли ўзбек ҳуқуқ фаоли Мўътабар Тожибоеванинг суратлари ва ҳужжатлари келтирилган фотоэкспозиция ўз ишини бошлади.
3 ноябрь куни Нью-Йорк шаҳрида «Тўсиқларни суриш» дея номланган фотоэкспозиция ўз ишини бошлади. Унда “Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти раҳбари Мўътабар Тожибоева фотопортретлари ва ҳужжатлари ҳам келтирилган.
Жорий йили фотокўргазма «Тўсиқларни суриш» / “Сенга қарайман, ўзимни кўраман” номи остида ўтказилмоқда, унда инсон ҳуқуқлари мавзусида фаолият юритувчи 10 нафар сураткашнинг ишлари қўйилган.