Ўзбекистон туманида диний экстремизм ва терроризм, қўпорувчилик харакатларини олдини олиш мақсадидаги Алоҳида топшириқ

Ғаниобод ҚФЙга АЛОҲИДА ТОПШИРИҚ-page-001
Ғаниобод ҚФЙга АЛОҲИДА ТОПШИРИҚ-page-002

21 июнь 2004 йил № 774.

Ғаниобод қишлоқ, маҳалла фуқаролар Йиғини раисига

Туманда диний экстремизм ва терроризмга қарши курашиш, қўпорувчилик харакатларини олдини олиш ҳамда аҳоли хушёрлигини оширишга қаратилган тадбирларни ташкил этиш бўйича

«А Л О Ҳ И Д А   Т О П Ш И Р И Қ»

Туман худудида ижтимоий сиёсий вазиятни барқарорлаштириш, аҳоли ўртасида огоҳлик ва хушёрликни ошириш, уларни диний эктремистик оқимлар таъсирига кириб қолишларини олдини олиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, қўпорувчилик ва террорчилик харакатлари содир қилинишига йўл қўймаслик мақсадида худуд нозирлари билан бирга кенг жамоатчиликка таянган ҳолда амалий тадбирлар ўтказишингиз тавсия этилади

Сизга ўз худудингизда тегишли тартибда рўйхатдан ўтказилмаган, айрим сиёсийлашган гуруҳлар, фаолияти амалдаги қонунчиликка хилоф бўлган ва Ўзбекистонда ижтимоий ва сиёсий вазиятни издан чиқаришга қаратилган, гўёки «Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси» сифатида иш юритаётган бузғунчи кайфиятдаги ташкилотлар вакиллари харакатига қонуний баҳо бериш мақсадида уларни фуқаро сифатида кимлигини, ижтимоий келиб чиқиши, асосан кимларга «Ҳимоячи» эканлигини чуқур ўрганиб, уларга нисбатан тез ва изчил чоралар қўллашингизни талаб қиламан.

Юқоридагиларга кўра ушбу муаммоларни бартараф этиш, фуқароларни, айниқса ёшларни, аёлларни бундай оқимлар таъсирига тушиб жиноий йўлга кириб қолишларини олдини олиш ва норози кайфиятдаги шахслар билан якка тартибда сухбатлар ўтказиш йўли билан тушунтириш ишларини ташкил этиш, аҳоли ўртасида худудингиздаги Олий Мажлис, вилоят, туман кенгаши депутатлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар рахбарлари иштирокида «Огоҳликка даъват». «Огоҳлик – давр талаби» мавзусида мунтазам равишда учрашув ва сухбатлар ташкил этишингизни сўрайман.

Ўтказилган учрашувлар баёнлари ва бажарилган ишлар ҳақидаги ахборотларни туман хокимлигига тақдим этишингизни сўрайман.

Ўзбекистон тумани хокими: Умаржон Тожибоев

Ganiobog Qishloq Fuqarolar Yiginiga Alohida topshiriq

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир
  • Related Posts

    Мўътабар Тожибоева ва Ўзбекистон ҳукумати мулоқоти
    • Noyabr 4, 2018

    Ҳурматли хонимлар ва жаноблар! Мен сизларга ўртамизда бошланган мулоқот ҳамда Ўзбекистонда фуқароларни сиёсий, журналистик фаолияти учун таъқиб қилиш сиёсати мавжуд бўлганлигини тан олганликларингиз учун ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Ҳа, бу таъқиблар ортидан кўплаб инсонлар Она Ватанини тарк этишга мажбур бўлдилар.…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading
    Халқаро анжуманга киритилмаган Нобель мукофоти номинантлари. (Қийноқлар ороли асираси – Зулмат қаърида. № 20)
    • Oktabr 31, 2018

    * * * ЖИГАРЛАРИМ БИЛАН ДИЙДОРЛАШДИМ Бир куни ишдан қайтиб келсам, Нафиса мени четга тортди. “Однохлебкам” Раъно опа уни менга элчи қилиб жўнатибди: “Мен энди Мўътабар билан бирга ўтирмайман. Бунинг…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading