Category Archives: ЎТЮРАКЛАР КЛУБИ

Мамадали Маҳмудов: Адолатсизликка қарши кураш болалигимдан мерос

Бугундан эътиборан, “TUG’YON” радиосида ўзбек ёзувчиси Мамадали Маҳмудовнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган туркум эшиттиришларимизни эътиборингизга ҳавола этиб борамиз. Шу туркумдаги биринчи сон эшиттиришимизда сиз Мамадали Маҳмудовнинг болалик ва ёшлик чоғлари ҳақидаги хотираларини тинглайсиз.

Эврил Турон тахаллуси билан танилган ўзбек адиби Мамадали Маҳмудов 1940 йил 12 декабрда Жиззахнинг Фориш туманидаги Боғдон қишлоғида туғилган.

Қийноқлар ороли асираси. Аёллар қамоқхонаси – Руҳий касалликлар бўлимида!!! ( 12 )

5176-300x196

Тўкила бошлаган тишлари ҳуснига соя солиб турганини айтмаса, сарвқомат Гавҳарнинг елкасини кўмиб турган қўнғироқ сочлари ширмой юзига янада кўрк бағишларди… Афсус… Аччиқ ва аянчли тақдир соҳибаси бўлган ана шу соҳибжамол бугун хуштори Жайнак билан  психиатрик бўлимда ҳам даволаняпти, ҳам ишрат қиляпти.

Бугун – 11 июль куни кундузи психиатрик бўлимга кутилмаганда бир нечта муассаса вакиллари кириб келишди-да, мени ва нарсаларимни текширишларини билдириб, маҳкумалар кўзи ўнгида сумкамдаги нарсаларимни кроватим устига ағдариб, нарсаларимни тинта бошлади. Ҳамма нарсаларимни, ҳатто озиқ-овқатларимни ҳам  у ёқдан бу ёққа сочиб ташладилар. Сигаретларимни  эса  доналаб сочиб ташлашди. Бу менинг аёллар қамоқхонасидаги биринчи дуч келганим – ШМОН эди.

Довудхон Назаров: «Жуковский умрбод қамоқда бўлиши керак»

“TUG’YON” радиосининг бугунги эшиттиришида Швециядан таниқли диний арбоб Обидхон қори Назаровнинг ўғли Довудхон Назаров иштирок этди.

Алишер Навоий таваллудининг 575 йиллигига (адабий-бадиий-мусиқий дастур)


“TUG’YON” радиосининг бугунги дастури улуғ бобокалонимиз, ғазал мулкининг султони, ўзбек адабий тилининг асосчиси, буюк мутафаккир олим Ҳазрат Мир Алишер Навоийнинг 575 йиллик муборак айёмларига бағишланди.

Қийноқлар ороли асираси. Аёллар қамоқхонаси – Руҳий касалликлар бўлимида!!! ( 11 )

5176 

– Тожибоева, уколга!- деди ҳамшира тантанавор оҳангда, –  тайёрланинг.

– Мен ҳеч қандай дори ҳам, укол ҳам олмайман, – дедим ҳамширага қараб. 

– Иеее, бу қанақаси? Мен ҳар битта таблеткани, дори-ю, шприцларни ишлатиб, кейин  ҳужжатлаштириб боришим керак. Сизга белгиланган дориларни нима қиламан мен? – таажжубланди у.

– Майли, укол қилдим, дориларни ичирдим, деб расмийлаштираверинг, розиман.  Дориларни эса ахлатга ташлаб юборинг, илтимос. Қанақа ҳужжатга қўл қўйиш керак бўлса, айтинг,  имзо кўйиб бераман.

– Нима, мени заҳарлаб қўяди деб, қўрқяпсизми? Сизга нима учун ёмонлик килишим мумкин деб ўйлаяпсиз?

Дилором Исҳоқова: «Ўзбекистондаги вазият таҳликали»

“TUG’YON” радиосининг бугунги эшиттиришида Ўзбекистондан мухолифат намоёндаси, шоира Дилором Исҳоқoва иштирок этдилар.

Мамадали Маҳмудов номзоди халқаро мукофотга тақдим қилинди

BBC ўзбек хизматининг бугун тарқатган хабарига кўра, Эътиқод эркинлиги учун кураш олиб борадиган «Цензура индекси» халқаро ташкилоти ўзбекистонлик таниқли ёзувчи Мамадали Маҳмудов номзодини 2016 йилги мукофотга илгари сурган.

Қароргоҳи Лондонда жойлашган «Цензура индекси»дан хабар қилишларича, Эврил Турон тахаллуси билан асарлари эълон қилинган Мамадали Маҳмудовнинг номзоди бу йилги Жаҳон Эътиқод эркинлиги мукофотига қўйилган.

Тарихга эътибор қониқарли эмас (Анвар Назир билан суҳбат)

“TUG’YON” радиосининг бугунги эшиттиришида Ўзбекистондан тарих фанлари бўйича эксперт Анвар Назир иштирок этдилар.

– Бугунги кунда Ўзбекистонда тарих фанининг аҳволи қандай? Ўрта мактабларда, лицей, коллежларда, олийгоҳларда тарих фани қандай ўқитилмоқда?

– Мустақиллик йилларида тарих фанига оид қандай асарлар нашр қилинди?

Қийноқлар ороли асираси. Аёллар қамоқхонаси – Руҳий касалликлар бўлимида!!! ( 10 )

5176

Хайриятки, мен кутган душанба ҳам келди.

Бу – психиатор Бахтиёр Тошхўжаев ишга ташриф буюрди, деган сўз.

Мен дарҳол унинг қабулига кирдим:

– Мумкинми, дўхтир?- дедим эшикни қия очиб, киришга изн сўрарканман, – Ассалому алайкум.

– Ва алайкум,- қоғоз қоралаётган хомсемиз ўрта ёшлардаги шифокор бошини кўтарди-да, бурнининг устига қўндирилган кўзойнаги устидан менга разм солди, – Албатта мумкин. Қани, келинг, ўтиринг бундоқ.

Унинг мулозаматидан бироз дадиллашдим:

– Биласизми, мен руҳий хаста эмасман. психиатрик бўлимда даволанишга ҳам муҳтожлигим йўқ. Шунинг учун мени имкон қадар тезроқ жавоб берсангиз, бу ердан зудлик билан чиқариб юборсангиз,- дедим-да, мени мутлоқ соғлом эканлигимни, психиатрик муолажага мухтожлигим йўқлигини баён қилиб ёзганим аризани унинг олдига қўйдим.

VOA: «Туғён» радиоси – ўзбек мухолифатининг янги овози

Ўзбек тилида яна бир муқобил ахборот воситаси “Туғён” онлайн радиоси иш бошлади. Бу хориждаги ўзбек мухолифатига қарашли навбатдаги ташаббус.  Асосий мақсад – демократия ва сўз эркинлигини тарғиб қилиш, мухолиф қарашдагилар ва ислоҳот тарафдорилари учун мунозара майдони яратиш.  Радио мухолифат ўртасидаги ихтилофга барҳам бермоқчи.

Январ ойининг ўрталаридан фаолият бошлаган радио, “Муқобил Ўзбекистон” ташкилоти лойиҳасидир.

Уни мустақил журналист Улуғбек Бакиров олиб боради: