Category Archives: ҲУКУМАТ БИЛАН МУЛОҚОТ

Ўқувчидан мактуб: Жиззах вилояти прокуратурасининг банги прокурорлари

Жиззах вилояти прокуратураси умумий булим прокурори, 1989 йилда туғилган Ўразбоев Нуриддин Шавкатович  ва Жиззах вилояти харбий прокуратураси прокурори Таджибаев Шукрулло бундан бир неча кун аввал Жиззах вилояти прокуратураси биносида бангихона ташкил қилиб, гиёҳванд модда наша (марихуаннани)  чекиб ўтирган вақтларида Жиззах  вилояти ДХХ ва Жиззах вилояти прокуратураси ички хавфсизлик бўлими ходимлари  томонидан қўлга олинганлар.

Жаноб судьялар, ногирон ота оналар ва ўнлаб вояга етмаган гўдакларга қилган зулмингиз судьялик қасамёдингизга ҳиёнат эмасми?

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисига

Жиноят ишлари бўйича Хоразм вилоят суди раисига

Жиноят ишлари бўйича Урганч туман суди раисига

2011 йилнинг 3 февраль куни Францияда расмий рўйхатдан ўтган “Ўтюраклар Клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти Президенти Мўътабар Тожибоевадан

МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИК СОХТА ҚАРОРЛАРИ ВА АДОЛАТСИЗ АЙБЛОВ ҲУКМИ ЗУДЛИК БИЛАН БЕКОР ҚИЛИНМОҒИ ДАРКОР

ТАЛАБНОМА

Лондондаги Иронтекс ва Гратум компаниялари таъсисчи бўлган “CLUSTER” хориж инвестори юзлаб ишчилар ҳуқуқлари топталиши эвазига Ўзбекистонга келмоқда!

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевга

Юридик манзили: Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, Қўрғонча посёлкасида жойлашган “BALIQCHI” АЖ раиси Пирвалиев Абдураҳим Абдуғаниевичдан

Тел:+998983601414

БИЛДИРИШНОМА

11 январь 2019 йил

Ушбу мурожаатим орқали сизга шуни маълум қиламанки, 2017 йилнинг май ойида Тошкент вилояти прокуратурасининг қарорига асосан BALIQCHI” АЖда текширув ва суриштирув ҳаракатлари бошланган эди.

Бир неча ойлар давом этган бу текширув ва суриштирув ишлари 2017 йилнинг якунига келиб Сирдарё вилояти прокуратураси томонидан давом эттирилиб, деярли 2018 йилнинг май ойи охирига қадар давом этди.

“ТСТ FISH cluster” МЧЖ ғайриқонуний қилмишлари ортидан 640 нафар ишчилар ҳуқуқлари бузилиб, улар исён қилдилар!

“Ўзбекбалиқсаноат” уюшма раиси О.М.Мусаевга     

Тошкент вилояти Қуйичирчиқ тумани, Қўрғонча қўрғони, Балиқчи МФЙда фаолият кўрсатиб келаётган   “Балиқчи” АЖ раҳбари Абдураҳим Пирвалиевдан

тел:+998998765555; +998974706501

                                                         МУРОЖААТ

11 январь 2019 йил

“Балиқчи” АЖ рахбарияти,  Ўзбекистон «Балиқ саноати» уюшмаси раисининг ўринбосари Р.Б.Қурбонов “Балиқчи” АЖ иш фаолиятини ўзбошимчалик билан ноқонуний тўхтатиб қўйганлиги туфайли 2018 йилда етиштирилган балиқларни овлаб, халқ дастурхонига етказиб беришнинг иложи бўлмаяпти.

Р.Б.Қурбоновнинг бевосита ҳомийлигида иш фаолиятини юритаётган “ТСТ FISH cluster” МЧЖ рахбарияти “Балиқчи” АЖнинг балиқ овлашига ноқонуний тўсқинлик қилиб, амалдаги қонун ва Ўзбекистон Конститутциясида белгиланган мулкдорларнинг мулкига бўлган ҳуқуқини ғайриқонуний бузиб, жамият акциядорларига жуда катта миқдорида иқтисодий зарар етказганлигини маълум қиламиз.

«Балиқчи» АЖ Кузатув кенгаши йиғилишини чақириб, хиссадорлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш масаласини хал этишимиз даркор!

«Балиқчи» Акциядорлик жамияти Кузатув кенгаши раиси Д.Р.Шохимардоновга

Юридик манзили: Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, Қўрғонча посёлкасида жойлашган “BALIQCHI” АЖ раиси Пирвалиев Абдураҳим Абдуғаниевичдан

Тел:+998983601414

«БАЛИҚЧИ» АЖ КУЗАТУВ КЕНГАШИНИ ЧАҚИРИНГ!

10 январь 2019 йил

2018 йилнинг 20 декабрь куни “Ўзбалиқсаноат” уюшмаси раисининг ўринбосари Р.Б.Қурбонов “Балиқчи” АЖ идорасида “ТСТ фиш кластер” МЧЖ ва “Балиқчи” АЖнинг рахбар ходимлари иштирокида йиғилиш ўтказиб, мендан ишдан бўшашим тўғрисида ариза ёзиб беришимни ва “Балиқчи”АЖ ишларига бугундан эътиборан аралашмаслигимни талаб қилди. “ТСТ фиш кластер” МЧЖ томонида хали мол-мулклар қонуний қабул қилинмаганлигини айтганимизга қарамасдан у шу бугундан бошлаб “Балиқчи” АЖ худудида “ТСТ фиш кластер” МЧЖ фаолият юритишини эълон қилди.

Сизлар “Балиқчи” АЖ хиссадорларининг мулк ҳуқуқини бузяпсизлар ва қилмишларингда жиноят аломатлари мавжуд!

«ТСТ cluster» МЧЖ раҳбарига

нусхаси: «ТСТ Fish cluster» МЧЖ раҳбарига

нусхаси: Қуйичирчиқ туман ҳокимиятига

Юридик манзили: Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, Қўрғонча посёлкасида жойлашган “BALIQCHI” АЖ раиси Пирвалиев Абдураҳим Абдуғаниевичдан

Тел:+998983601414

ОГОҲЛАНТИРИШ

09 январь 2019 йил

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги “Тошкент вилоятининг Қуйичирчиқ туманида замонавий агросаноат кластерини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 974-сонли қарори қабул қилинди.

Ушбу Қарорнинг 3-бандида 2-қисмида «Кенг турдаги балиқ маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва сотиш, шу жумладан, экспорт қилиш бўйича замонавий комплекс ташкил қилиш учун собиқ «Балиқчи» АЖ мулкий комплексини, янги иш ўринлари ташкил этиш ва 8,2 млн АҚШ доллари миқдорида инвестициялар киритиш шарти билан, «ТСТ cluster» МЧЖга «ноль» қийматида сотиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин» деб белгиланган.

«ТСТ Fish cluster» МЧЖ томонидан “Балиқчи” АЖнинг тадбиркорлик фаолиятига аралашиш ва тўсқинлик қилиш холатлари содир қилинмоқда

«ТСТ cluster» МЧЖ раҳбарига

нусхаси: «ТСТ Fish cluster» МЧЖ раҳбарига

Юридик манзили: Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, Қўрғонча посёлкасида жойлашган “BALIQCHI” АЖ раиси Пирвалиев Абдураҳим Абдуғаниевичдан

Тел:+998983601414

РАСМИЙ ОГОҲЛАНТИРИШ

09 январь 2019 йил

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 53-моддаси 2-қисмида хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясида эканлиги мустаҳкамланган. 54-моддасига мувофиқ мулкдор мулкига ўз хоҳишича эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади.

Ўзбекистон Республикаси “Тадбиркорлик субъектлари эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунни 23-моддаси 3-қисмига кўра, тадбиркорлик фаолияти субъектидан мулкни олиб қўйишга, унинг бошқа ашёвий ҳуқуқларини бекор қилишга, шунингдек бундай ҳуқуқларни чеклашга йўл қўйилмайди, қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг “Ишонч телефони” маркази Низомини таcдиқлаш бўйича Олий суд Раёсати қарори

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ РАЁСАТИНИНГ ҚАРОРИ

2017 йил 29 ноябрь РС-48-17 Тошкент шаҳри

ЎзбекистонРеспубликаси Олий судининг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини телефон орқали қабул қилиш маркази – “Ишонч телефони” маркази низомини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва қуйи судларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўз вақтида ва сифатли кўриб чиқиш ҳамда уларни қонуний ҳал этиш самарадорлигини янада ошириш мақсадида, «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсати

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

М.Тожибоева: Ҳимоямдаги «Жиҳодчилар» гуруҳи «етакчиси», унинг «жиноий шериклари» маъмурий ҳамда жиноят ишини махсус комиссия қайтадан кўриб чиқишини талаб қиламан!

«Террористлар етакчиси» Озат Масабуров

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисига

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини жиноий жавобгарликдан озод этиш ишлари бўйича махсус комиссияга 

«Ўтюраклар клуби» инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти Президенти, «террористик гуруҳ етакчиси», 12 нафар фарзанднинг отаси, умрбодлик 2 гуруҳ ногирони Озат Масабуров ва унинг ўғли Мустафо Масабуровни, Озат Масабуров бошчилик қилгани айтилаётган «экстремистик гуруҳ» вакиллари Баходир Ўразбоев, Ғайрат Рўзметов ва бошқаларнинг ишончли вакили Мўътабар Тожибоевадан

ТАЛАБНОМА

ҲИМОЯМДАГИ «ЖИҲОДЧИЛАР» ГУРУҲИ  ЕТАКЧИСИ» ВА УНИНГ «ЖИНОИЙ ШЕРИКЛАРИ»НИНГ МАЪМУРИЙ ИШЛАРИ ҲАМДА  ЖИНОЯТ ИШИНИ МАХСУС КОМИССИЯ НАЗОРАТИГА ОЛИБ ҚАЙТА КЎРИБ ЧИҚСИН.

Ҳақиқатни баралла айта оладиган журналистика бўлмас экан, Ўзбекистондаги ислохотлар кутганимиздек натижа бермайди!

Президент Шавкат Мирзиёев ва журналист Галима Бухарбоева

Хурматли Шавкат Миромонович!Сизнинг Германияга ташрифингиз арафасида Германия ва Ўзбекистонга алоқадор ўта мухим масалада очиқ хат билан мурожаат қилишга қарор қилдим.

Ўтган икки йил мобайнида Ўзбекистонда содир бўлаётган ижобий жараёнлар, олиб борилаётган ислохотларга тўсқинлик қилаётган муаммолар ҳақида очиқ ошкора гапира оладиган, бу мавзуларни кўтариб чиқа оладиган холис, адолатли, эркин матбуот бугунги кунда жуда ҳам керак.