Category Archives: МЎЪТАБАР ТОЖИБОЕВА
Фарғона тергов ҳибсхонасидаги қийноқлар ҳақида БМТга билдирги (Қийноқлар ороли асираси – Зулмат қаърида. № 13)
* * *
АДВОКАТ БИЛАН ҚАМОҚХОНДАГИ УЧРАШУВ – «МЎЪТАБАРНИ ҚУТҚАРИНГ!»
Менинг ўша сирдошим, жонини ҳам аямайдиган дўстим, шогирдим, ҳимоячим Дилафрўз шундоққина яқинимда, Штабла турибди. Юрагим ҳапқиририб, қинидан чиққудек урарди.
Тезкор бўлим ходими ҳамроҳлигида Дилафрўзнинг ёнига яқинлашдим. У эса менга беэътиборгина бир назар ташлаб қўйди. Билдимки, у мени танимади. Қаердан ҳам танисин? Ахир қамоқхонага келтирилганига бир ҳафтагина бўлган Мўътабар билан у билган Мўътабар орасида ер билан осмонча фарқ бор эди. У билган Мўътабардан асар ҳам қолмаган эди.
Жамоатчилик назорати?! Кимга керак экан бу?! Йиғиштиринг! (Қийноқлар ороли асираси – Зулмат қаърида. № 12)
* * *
ХУСАН МАХБУБОВ: ”ҚОРГА КЎМИЛГАН ҲАҚИҚАТ”!
Ҳимоям учун терговга жалб қилинган Тошкент шаҳридаги адвокатлик фирмаси раҳбари Ҳусан Маҳбубовнинг менинг ҳимоям борасида қилган ҳаракатлари хусусида кейинги асарларимда, албатта, алоҳида тўхталаман.
Лекин менга нисбатан қўзғатилган Жиноят Кодексининг ўн саккизта моддасидаги жиноятларни содир этмаганлигимни, буларнинг барчаси туҳматдан иборатлигини фош қилишда Ҳусан Маҳбубовнинг кучли билими, иқтидори ва характеридаги ҳақиқат учун курашда ҳеч қандай хавф-хатардан чўчимай, унга қарши бора олиши асосий сабаблардан бири бўлганини эътироф этиш жоиз.
Ҳимоям йўлида қурбон бўлган Маҳаррам опам! (Қийноқлар ороли асираси – Зулмат қаърида. № 11)
* * *
АДВОКАТЛАРИМ ҲИМОЯСИ
Айбсиз-айбдор бўлишдек оғир ва машаққатли синовга рўбаро келган эканман, шу ўринда тергов ва суд жараёнларида, ҳатто қамоқхона деб аталмиш жаҳаннам қаърида ҳам менинг паймол бўлган ҳақ-ҳуқуқларимни тиклаш ва адолатни қарор топтиришда жонбозлик кўрсатган ҳимоячиларим – Маҳаррам опам Тожибоева, Ҳусан Маҳбубов ҳамда Дилафрўз Нурматовалар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтмасликнинг умуман иложи йўқ.
Ёлланма адвокатнинг ҳимоясига муҳтож эмасман! (Қийноқлар ороли асираси – Зулмат қаърида. № 10)
* * *
ЖОЙИНГ ПОЙГАДА ЭКАНЛИГИНИ КЎРСАТИБ ҚЎЙИШГА ИНТИЛИШАДИ!
Эртаси куни навбатчи постовийлар камеранинг темир эшигини очиб, мени бошлиқнинг хонасига олиб боришларини айтишди. Бироқ негадир мени бошлиқни эмас, тергов ҳибсхонасининг тарбиявий масалалар буйича бошлиқ ўринбосари Элмурод Боқибоевнинг кабинетига олиб киришди. Курси соҳиби постовойга “чиқиб кетавер” ишорасини қилгач, менга ўгирилиб, сохта табассум қилди.
Бўғзимга тиралган пичоқ! (Қийноқлар ороли асираси – Зулмат қаърида. № 9)
* * *
ПСИХИАТРИК БЎЛИМДА “ДАВОЛАНИШ”ИНГИЗ ШАРТ!
Ҳайриятки, мен кутган душанба – 10 июль ҳам келди. Бу – психиатор Бахтиёр Тошхўжаев ишга ташриф буюрди, деган сўз.
Мен дарҳол унинг қабулига кирдим:
– Мумкинми, дўхтир? – дедим эшикни қия очиб, киришга изн сўрарканман, – Ассалому алайкум.
– Ва алайкум, – қоғоз қоралаётган хомсемиз, ўрта ёшлардаги шифокор бошини кўтарди-да, бурнининг устига қўндирилган кўзойнаги устидан менга разм солди, – Албатта мумкин. Қани, келинг, ўтиринг-чи бундоқ.
Ичак-чавоғингни чиқариб, қўлингга тутқазаман! (Қийноқлар ороли асираси – Зулмат қаърида. № 8)
* * *
ҲУҚУҚЛАРИНГИЗ АНАВИ ПАНЖАРА ОРТИДА ҚОЛИБ КЕТДИ!
Ўшанда мени сумкамни кўрикдан ўтказганлари ҳали ҳам кўз ўнгимда: ундаги тўп-тўп ҳужжатлар, бир талай қонун китобларини кўриб қамоқхона ходимлари анграйиб қолишганди:
– Ҳужжат ва китобларингиз намунча кўп бўлмаса, маҳкума Тожибоева? – ҳайратланиб сўради Наргиза.
– Ҳужжатлар менинг айбсизлигимни исботловчи далиллар, – жавоб қайтардим.
– Сиз қандай жиноят содир қилгансиз ўзи?
– Ҳеч қандай жиноят содир қилмаганман!
Ғанихон Маматхонов: Қачон халқ бўласан, эй Сен Ўзбегим! (Қийноқлар ороли асираси – Зулмат қаърида. № 7)
* * *
ҲУҚУҚ ФАОЛИ ҒАНИХОН МАМАТХОНОВ: ЎЗБЕКИСТОНЛИК АНЖЕЛА ДЕВИСНИ ҚУТҚАРИНГ!
Президент Ислом Каримовга; Халқаро, маҳаллий матбуотларга, ўзбек ҳалқига мурожаатнома телеграмма
Қачон халқ бўласан, эй сен ўзбегим?! Ўзбек халқининг ҳимоя қалқони – Мўътабар Тожибоевани ҳимояси учун кўмакка қалқи ўзбегим!
27 октябрь 2005 йил
Бугунги кунда Фарғона водийсидаги маъмурий органлар, маҳаллий ҳокимият амалдорлари томонидан қонуний ҳуқуқ ва эркинликлари бузилган камбағал, мазлумларнинг ҳимоя қалқони бўлиб келган Мўътабар Тожибоева бошига кулфат тушган.
Зўравонлар исканжасида! (Қийноқлар ороли асираси – Зулмат қаърида. № 6)
* * *
ЗЎРАВОНЛАР ИСКАНЖАСИДА
Мен ўтирган машина Қўйлиқ бозори ҳудудидаги Тоштемир туман Ички Ишлар бўлими биноси ичкарисига кириб тўхтади. Ички Ишлар бўлими биноси ташқарисида ўн–ўн икки нафар кўринишидан гиёҳванд, жиноятчи кимсалар эканлиги яққол кўриниб турган бадбашара кимсалар тўпланиб турган экан. Улар ман ўтирган машинадан тушган барзанги билан чапаниларча қўл беришиб кўришдилар.
Менинг қамалишимга асосий сабаб, бу – АНДИЖОН ҚАТЛИОМИ! (Қийноқлар ороли асираси – Зулмат қаърида. № 5)
* * *
МЕНИНГ ҚАМАЛИШИМГА АСОСИЙ САБАБ, БУ – АНДИЖОН ҚАТЛИОМИ!
7 октябрь куни эса мени Ирландияга кетишимни олдини олиш учун далиллар етарли бўлмаса-да, ҳибсга олишга мажбур бўлишган. Ҳусан ва Тоҳирларга аудиоплёнкага ёзиб олинаётганда қандай гапларни гапириш ва нималар дейиш кераклигини ўргатиш учун ҳам мени ҳибсга олишни яна бир кунга қолдиришгандир эҳтимол… Бироқ энг муҳими бу эмас… “товламачилик” жиноятини содир этишда айблаш мени ҳибсга олишлари учун шунчаки бир баҳона эди, холос…
Ирландия сафари олдидаги хавотир ҳамда огоҳлантирувчи қўнғироқ (Қийноқлар ороли асираси – Зулмат қаърида. № 4)
* * *
ИРЛАНДИЯ САФАРИ ОЛДИДАГИ ХАВОТИР ҲАМДА ОГОҲЛАНТИРУВЧИ ҚЎНҒИРОҚ
Бугун 2005 йилнинг 7 октябрь куни.
Биринчи марта Халқаро анжуманларда иштирок этиш мақсадида чет эл сафарига чиқиш арафасидаман. Илк марта. Тўғри, илгарилари ҳам хорижий мамлакатларда бўлиб ўтадиган Халқаро миқёсдаги йиғинларда иштирок этиш илинжида кўп уринганман. Ҳар сафар паспортимга чиқиш визаси бостиришга уринишларим ортидан турли можароларга дуч келаверганман. Қисқача қилиб айтганда барча ҳаракатларим бесамар кетаверган…
Эҳ-ҳе, озмунча тўсқинликлар, кўнгилсизликлар бўлган дейсизми?… Шу боис ҳам бугун бошимдан кечирганларимнинг барчасидан бохабар бўлган сафдошларимнинг кўнгилларидаги ҳадик олам қадар…