Fevral 2003 ойлик архив

Олтиариқ туман ИИБ бошлиғи Мусо Хонкелдиевга ЖИБ Риштон туман суди раисининг ёзишмаси

20.02.2003. JIB Rishton tuman sudini Oltiariq IIB boshligiga hati - копия

20.02.2003. JIB Rishton tuman sudini Oltiariq IIB boshligiga hati

Марғилон МХХ вакиллари билан тўқнашув

2002 йилда ЖИБ Фаргона вилоят судида

Мўътабар Тожибоевани махкамага тортадилар. Лекин ҳар доим Тожибоева ҳимоя қилган инсонлар унинг ҳимоясига ҳам етиб келадилар.

2003 йил 8 февраль

2003 йил 30 январь куни Ҳалқаро ташкилотларга, чет эл элчихоналарига ва Ҳалқаро матбуотларга, инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларига, журналистларга ёзган мурожаатномамда мени тайзиққа олинганлигимнинг асосий сабабчиси деб Миллий Хавфсизлик хизмати идорасидагиларни билишимни айтган эдим.

2003 йил 1 февраль куни мен Тошкентдан қайтдим ва ўзим катта бўлган ота-онамнинг хонадонига Марғилон шаҳар Зарафшон кўчаси 286 уйга бордим. Эртасига, яъни 2 февраль куни кундуз соат 16-ларда Марғилон шаҳар худудий Миллий хавфсизлик хизмати ходими Мамадалиев Равшан хонадонимизга ташриф буюрибди.