18.07.2004 кунлик архив
Божхоначи кийимидаги қароқчилар савдогарларнинг мол-мулкини таламоқда
18.07.2004
2002 - 2003 йиллар, 2004 - 2005 йиллар, АРХИВ, Жамоат хавфсизлигига таҳдид, ЖИНОЯТ ИШИ, Қамоққача, МАҲКАМАЛАР, МЎЪТАБАР ТОЖИБОЕВА, Ўтюраклар клуби, ЭПИЗОДЛАР
No comments
Т е л е г р а м м а
Тошкент. Матбуотчилар кўчаси 6 уй . Президент Девонига.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Республика Вазирлар Маҳкамаси раиси Ислом Каримовга
Мухтарам Ислом Абдуғаниевич!
Куни кеча аёлларни ҳимояси учун Фармон ва Қарорга имзо чекдингиз. Ўзингиз сессияда қилган нутқингизга амал қилиб ўзининг покизалиги учун хибсга олинган аёлни қутқаринг.
Бундан ташкари Божхоначиларнинг ҳамёнини қаппайтираётган қарорни зудлик билан бекор қилишингизни талаб қиламиз.