Aprel 2011 ойлик архив

Andican – Andijon – Андижон 2005

С.Зайнабитдинов: Мўътабар Тожибоева Андижон фожеаларида Алматов билан теппа-тенг айбдор

С.Зайнабитдинов: Мўътабар Тожибоева Андижон фожеаларида Алматов билан теппа-тенг айбдор, Толиб Ёқубов эса ҳуқуқбонларни атай қаматар эди

Мутабар Тожибоевани “аёл киши, Францияга даволангани келган , одатим аёл киши билан олишгим келмайди” дейсиз. Мен хам хотин киши билан тенг келишни ўзимга муносиб кўрмасдан юрардим.

Лекин бу жуда нотўгри стереотип экан. Балони жинси бўлмас экан. Муттахамлик килиб пул ундириб юрганлари рост, лекин булар Мўтабар Андижонга келиб килган иши олдида хеч нарсамас.

Дўппифуруш Зайнабитдинов нима истайди?

Зайнабитдинов Саиджаҳон деган бир дўппифуруш танишим бўлар эди (Равоний, Х деган лақаблар билан ҳам ҳануз уни-буни ёзиб туради дейишади).

Бир пайтлар ўзича туғилган кунимга бағишлаб шеърга ўхшаган нарсалар ҳам ёза бошлаганди. Сўнг унга салом, бунақа мақтов керак эмас, деб хат йўллагандим.

Ўшандан кейин думи узун хатлар ёзиб, мендан кўп ҳуқуқбонлар, мухолифатчилар ҳақида фикрларимни сўрайдиган бўлди. Унинг сўроқларида “ков-ковлик”, аниқроғи сассиқ иғво анқиб турар эди.

Жумладан, у кўп бор, Бобур Маликов, Жаҳонгир Муҳаммад, Абдураҳим Пўлатов, Салай Мадаминов, Мўътабар Тожибоева, Толиб Ёқубов сингари кишилар ҳақида қизиқар эди.

Нимагалиги энди уни “қулоқ” дея бошлашгач бироз ойдинлашаётгандай.