13.07.2012 кунлик архив
ББС: Норвегиядаги ўзбек фаолининг экстрадиция этилиши қолдирилган
Бу ҳақда даниялик журналист Майкл Андерсен ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида эълон қилган.
Ҳафта бошида ўзбекистонлик бошпана изловчининг ўтган ой сиёсий бошпана сўраб қилган учинчи ва сўнгги мурожаати рад этилган, 12 июлда ватанига бериб юборилиши айтилган эди.
Майкл Андерсенга кўра, ўзбек фаолининг экстрадиция қилинишига қарши кўплаб журналистларнинг Норвегия ҳукуматига қилган мурожаатлари таъсирсиз қолмаган.