14.12.2012 кунлик архив

Америкалик дипломат жиззахлик ҳуқуқбонлар билан учрашди

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жорж Крол шу йилнинг 12 декабрь куни Жиззах вилоятига сафар қилди.

Куннинг биринчи ярмида америкалик дипломат Жиззах вилоят ҳокими С. Исмоилов, вилоят прокурори Б. Жамолов ва сенат аъзолари билан, куннинг иккинчи ярмида эса Жиззах вилоятида фаолият юритаётган ҳуқуқ фаоллари билан учрашди.